Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/109
Sana24.12.2022
Hajmi1.72 Mb.
#1050215
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   109
Bog'liq
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni

А йўналиши. Баҳоловчи тузилмаларнинг самарали фаолият юритиши кўп 
жиҳатдан баҳолаш жараѐни иштирокчиларининг ўзаро муносабатларини тартибга солувчи 
баҳолаш фаолиятининг қонунчилик, меъѐрий, ҳуқуқий базаси ишлаб чиқилгани билан 
белгиланади. Чунончи, баҳолаш фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ 
муносабатларни тартибга солувчи 
«Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонун 
республикамизда баҳолаш фаолияти билан шуғулланаѐтган мутахассисларнинг амалий 
ишида туб ўзгариш ясади. 
Қонуннинг муқаррар хизмати шундан иборатки, унда: 
- қонунчиликда мулк тури кўрсатилмасдан «қиймат»га ҳавола берилган ҳолларда 
бозор қиймати назарда тутилиши кераклиги ҳақидаги қоида; 
- баҳоловчининг объективлиги ва мустақиллиги шартлари белгилаб берилган. 
Қонун баҳолаш фаолиятини бошқариш лозимлигини эътироф этган бўлса-да, лекин 
бундай бошқаришни зарур даражада таъминламайди. Қонуннинг алоҳида қоидалари 
баҳоловчи ва буюртмачи ўртасидаги фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларига бағишланган, 
бу эса, фикримизча, Ўзбекистан Республикасининг Фуқаролик кодекси ваколатига 
киради. 
Қонун баҳолашни ўтказишнинг мажбурий ҳолларини белгилар экан, ушбу 
мажбуриятнинг кейинги бажарилишининг муайян ўлчамлари ва процедурасини 


128 
кўрсатмайди. Баҳолашнинг мажбурийлиги манфаатдор субъектлар ўзаро муносабатларида 
ушбу баҳолаш натижаларига риоя қилиши талабидан келиб чиқадими, йўқми, тушунарсиз 
колган. Шунингдек, Қонунда: 

баҳоловчиларни профессионал ўқитиш; 

баҳоловчиларнинг ўз-ўзини бошқарадиган ташкилотлари; 

меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қонунга мослаштириш тўғрисида моддалар 
йўқ. 
Бундай моддаларнинг йўқлиги умуман олганда ҳуқуқий базани ривожлантиришга 
тўсқинлик қилади, чунки баҳолаш фаолиятидек муҳим тармоқнинг самарали амал 
қилишини етарлича таъминлай олмайди.
Бозор иқтисодиѐтида турли тузилмалар муносабатларини бошқарувчи бошқа 
муҳим ҳужжат 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Алоҳида фаолият турларини 
лицензиялаш тўғрисида»ги Қонундир. Баҳолаш фаолиятининг долзарблигини ҳисобга 
олиб, 2003 йил 8 майда Вазирлар Маҳкамасининг «Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш 
тўғрисида»ги 210-сон қарори ва «Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш ҳақида Низом» қабул 
қилинган бўлиб, улар баҳолаш фаолиятини аттестациялаш ва лицензиялаш жараѐнини 
тартибга солади. 
Бу борадаги яна бир ҳужжат - «Профессионал баҳоловчига қўйиладиган малака 
талаблари тўғрисида Низом» Давлат мулки қўмитасининг 2006 йил 1 декабрдаги қарори 
билан тасдиқланган. Унда профессионал баҳоловчи аттестациясини олиш учун аттестация 
(қайта аттестация)дан ўтиш бўйича малака талаблари белгилаб берилган. 
Баҳолаш фаолиятининг стандартлар тизими билан таъминланганлигининг айни 
пайтдаги аҳволи ҳақида сўз юритганда, мулкни баҳолашнинг халқаро талабларга жавоб 
берадиган миллий стандартларини ишлаб чиқиш ва амалий қўллаш борасида муайян 
ижобий тажриба тўпланганлигини айтиб ўтиш жоиз. Бу - Давлат мулки қўмитасининг 
2006 йил 14 июнда 01/ 19-23-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси 
мулкни баҳолаш миллий стандартларидир (МБМС №1- 5). 
МБМС №1-5 миллий стандартларнинг жорий этилиши (Россияда уларнинг сони 40 
дан ортиқ) баҳолаш фаолиятининг барча қирраларини қамрай олмайди ва «Баҳолаш 
фаолияти тўғрисида»ги Қонун талабларининг бажарилишини таъминламайди. Шунинг 
учун мулк бўйича операциялар стандартлари рўйхатини кенгайтириш зарур. 
Шундай қилиб, мустақил эксперт-баҳоловчилар фаолиятини тартибга соладиган 
зарур ва етарли меъѐрий-ҳуқуқий база, уни бошқариш ва назорат қилишнинг самарали 
тизими амалда йўқлигини таъкидлаш лозим. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling