Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти
Download 1.72 Mb. Pdf ko'rish
|
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni
Б йуналиши. Баҳолашнинг назария ва методологиясининг сифат ва миқдорий
жиҳатларини ишлаб чиқиш охир-оқибат товар пул муносабатлари самарадорлиги ва республика бюджетига тушумларни белгилаб беради. Шу муносабатда мулкни баҳолашнинг илмий асосланган назария ва услубиѐтини ишлаб чиқиш ҳамда уларни халқ хўжалиги объектларининг малакали, сифатли ва миқдорий баҳолашни таъминлайдиган мустақил баҳоловчи тузилмалар фаолиятига жорий этиш долзарблик касб этади. Услубий базага мулк турлари бўйича ва баҳолаш усуллари бўйича баҳолаш услублари киритилиши керак, чунки кўчмас мулк, кимматбаҳо буюмлар ва ақлий мулкни баҳолаш услублари тамомила бир-биридан фарқ қилади. Шунинг учун давлат миқѐсида мулкни баҳолашни Кўчмас мулкнинг ягона классификатори доирасида, мулк турлари, шакллари ва ҳоказолар бўйича амалга оширишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Баҳолаш объектларининг гуруҳлари бўйича мулк турларини таҳлил қилиш баҳолаш объектининг турли-туманлигини, функционал жиҳатдан фарқланишини кўрсатади, бу эса айнан шу хусусиятларни ҳисобга оладиган ўзига хос баҳолаш ѐндашувлари ва усулларини ишлаб чиқишни тақозо этади. Шунинг учун тегишли идоралар томонидан мулкнинг бозор қийматини аниқлаш бўйича услубий тавсиялар 129 ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши лозим, булар баҳолаш объектининг гуруҳлари, ҳисоблаш усуллари бўйича фарқланиб, республикамизга хос хусусиятларни ҳисобга олиши зарур. Баҳолаш услубияти ўзаро боғлик учта муҳим жиҳатларни бир вақтда баҳолаш концепциясини ўз ичига олиши керак. Булар: техник, ҳуқуқий ва иқтисодий жиҳатлардир. Улар босқичма-босқич баҳолаш кетма-кетлигини, баҳолаш таъмойилларини кўрсатиши, техник, ҳуқуқий ҳолатни ўрганишдан бошлаб техник ҳужжатларнинг тегишли кўрсаткичларга, маълумотлар ва далилларга мослиги қоидаларини ишлаб чиқиши, камчиликлар, чекинишларни ҳисобга олиш механизмини ишлаб чиқиши ва объектнинг ҳуқуқий мақомини белгилаши лозим. Шундай қилиб, баҳолаш объектининг гуруҳига боғлиқ ҳолда бу услубиятлар ҳисоблашнинг самарали усулларидан фойдаланиш кетма-кетлигини аниқлаш ва бунда уларнинг афзаллигини ҳисобга олиш имконини беради, бу эса баҳолаш объектининг оқилона қийматини аниқлашни таъминлайди. Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling