Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/109
Sana24.12.2022
Hajmi1.72 Mb.
#1050215
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   109
Bog'liq
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni

Юридик шахс ҳуқуқлари. 
1. Юридик шахсларни мулкга нисбатан қуйидаги тарзда таснифлаш мумкин: ўз 
мулкларининг эгалари ва шундай бўлмаганлар. 
Биринчи гуруҳга қуйидагилар киради: хўжалик ширкатлари ва жамиятлари, ишлаб 
чиқариш ва матлубот ширкатлари. 
Иккинчи гуруҳга қуйидагилар киради: давлат ва муниципал корхоналар, якка 
хусусий корхоналар, шунингдек, масъулияти чекланган ширкатлар (агар бу уларнинг 
Низомларида кўзда тутилган бўлса). Уларнинг мулки фақат хўжалик бошқаруви ҳуқуқига 
мансубдир. 
Мулк эгаси бўлмаган корхона мулк ҳуқуқи асосидаги мулкга эга бўлолмайди. 
Бундай корхона томонидан мулкнинг сотиб олиниши, мулкнинг корхонага тегишли 
бўлган шахснинг мулкига ўтганини билдиради. 
Масалан, Низомга кўра ширкат иштирокчилари, ширкат мулки учун (умумий, 
ҳиссали) мулк ҳуқуқини сақлаб қолишлари, ширкат эса - шу мулкга нисбатан хўжалик 
бошқаруви ҳуқуқига эга бўлиши мумкин. 
Айни шу сабабларга кўра, субъектнинг ҳуқуқий ҳолатини экспертиза қилишга 
алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилади. 
2. Келишиш 
ҳуқуқига 
эга 
бўлган 
юридик 
шахс 
белгиланади. 
Бегоналаштириш тўғрисидаги масалани ҳал этиш кимнинг ихтиѐрида эканига эътибор 
бериш керак. Бу директорлар кенгаши ѐки хиссадорларнинг умумий йиғини бўлиши 
мумкин. 
Ҳужжатларни бош директор ѐки ишончномага кўра корхонанинг вакили имзолаши 
мумкин. 
Кўчмас мулк учун мулкий ҳуқуқлар тушунчаси. 


44 
Мулкни тўғри баҳолаш учун баъзи бир мулкий ҳуқуқлар тушунчаларини аниқлаш 
лозим. Сотувчи, харидор, бахоловчи иқтисодий муаммоларни бир хил тушунишлари 
керак. Айрим ҳолларда, хатто тушунчаларда бироз четга чиқишлар ҳам тушунмовчиликка 
ѐки қониқмасликка олиб келиши мумкин. 
Мулк ҳуқуқи деганда нимани тушунамиз? Мулк ҳуқуқи - бу шахснинг ўзига 
тегишли мулкга ўз хоҳиши ва манфаатларига кўра эгалик қилиш, фойдаланиш ва 
тасарруф этиш, шунингдек, кимдан келиб чиққанидан қатъий назар, ўз мулк ҳуқуқини ҳар 
қандай бузишларни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқи. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир 
(ЎзР ФК 164-моддаси). 
Эгалик қилиш - бу мазкур мулкка эга бўлиш ҳуқуқи. 
Фойдаланиш - мулкдан фойда чиқариш ҳуқуқидир. 
Тасарруф қилиш - ўз ихтиѐри бўйича мулкни тасарруф қилиш ҳуқуқи (сотиш, 
ижара, гаров). 
Ҳам жисмоний, ҳам юридик шахслар мулкни бирлаштиришга ҳақлидирлар. 
Натижада, ҳиссали ва ўзаро умумий мулк пайдо бўлади (улушлари аниқ эмас). 
Хўжаликка эгалик қилиш ҳуқуқи нима? Бу шартномада (мулкни хўжалик 
бошқарувига тақдим этиш учун) ва қонунда кўзда тутилган чеклашлардан ташқари 
мулкни мулкдор сифатида тасарруф этиш ҳуқуқидир. 
Мулкдор хўжаликка эгалик қилиш ҳуқуқларига асосан мулкни ўзига тегишли 
корхонага бириктириб қўяди. Корхона балансидаги мулк унинг хўжалик бошқарувида 
бўлади. Корхонанинг - мулкдорнинг розилигисиз бу мулкни сотишга, ижарага беришга
низом капиталига улуш сифатида киритишга ҳаққи йўқ. 
Тезкор бошқарув ҳуқуқи нима? Мулк мулкдор томонидан муайян мақсадда 
фойдаланиш учун ўзи маблағ ажратган муассасага тезкор бошқарув учун берилади 
(шартномада, қонунда чекланган тасарруф этиш ҳуқуқи). 
Агар мулкдорнинг мулкини тўлиқ хўжалик эгалиги тасарруфидан чиқариш 
ҳақидаги қарорига рухсат этилмаса, унда тезкор бошқариш мумкин эмас. 
Ижара (мулкни ѐллаш) нима? Бу - шартнома, яъни унга кўра мулкдор рента 
тўланиши шарти билан маълум муддатга фойдаланиш ва махсус эгалик қилиш хуқуқидир. 
Ижаранинг асосий ҳужжати шартномадир. Унда объектнинг қиймати, таркиби, 
тарафларнинг таъмирлаш, фойдаланиш шартлари, тўлов, мулкни қайтариш, ижарани 
узайтириш тартиби, ижара тўловини ошириш бўйича томонлар мажбуриятларининг 
тақсимланиши кўзда тутилган. 
Ёлловчи Ижарага берувчининг розилиги билан ижарага олинган мулкни ўз 
навбатида яна бировга ижарага бериши мумкин (субаренда). 
Гаров нима? Бу - мажбуриятни таъминлаш қобилияти бўлиб, унда кредитор - қарз 
берувчи - қарздор томонидан мажбурият бажарилмаган ҳолда асосан бошқа кредиторлар 
олдида гаровга қўйилган мулк ҳисобига қониқиш ҳосил қилиш ҳуқуқига эга бўлади. 
Кўчмас мулкни гаровга қўйганда (ипотека) у давлат органларида албатта рўйхатдан 
ўтказилиши лозим; у ерда шунга ўхшаш объектлар билан бирга бошқача битишувлар 
рўйхатга олинади. 
Гаров мажбуриятларининг мавжудлиги мулкни мажбурият бўйича қарз олувчига 
ўтказиб, уни бегоналаштириш йўли билан мулкдорнинг мулкини тасарруф этишига 
халақит бермайди. 
Бутун ҳаѐти давомида мерос қолган ерга эгалик қилиш ҳуқуқи нима? Ер фуқаролар 
томонидан қонунчиликда кўзда тутилган тартиб ва асосларда сотиб олинади. Эгалик 
қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи меърос қилиб қолдирилади. Ер эгаси ерни бошқа шахсларга 
ижарага ѐки бепул муддатли фойдаланиш учун бера олади. Ер майдонини сотиш, гаровга 
қўйиш ѐки бошқача бегоналаштириш таъқиқланади. 


45 
Ердан доимий (муддатсиз) фойдаланиш ҳуқуқи нима? Ҳуқуқ фуқароларга, юридик 
шахсларга давлат органининг қарори асосида тақдим этилади (масалан, бино эгасига бино 
жойлашган ер майдони қисми учун). Шахс мустақил равишда ер майдонидан мақсадли 
фойдаланади. Кейинчалик ўзининг мулки бўлиб қоладиган кўчмас мулкни ана шу ер 
майдонида қуриши ҳам мумкин. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling