73
Тикланадиган вазифавий емирилиш
Тикланадиган вазифавий емирилиш объект қийматининг янги қурилиш
объекти
қийматига нисбатан пасайганлигида намоѐн бўлади. Бу ҳолатда объектда қуйидаги
камчиликлар мавжуд бўлади:
- алмаштирилиши, модернизация қилиниши зарур бўлган
элементлар;
- олиб ташлаш (ўта даражада яхшилаш)
талаб этиладиган элементлар;
- қўшимчалар қилинишини талаб этадиган элементлар.
Алмаштириш, модернизацияни талаб этадиган элементлар камчиликларига ҳам ўз
вазифасини бажараѐтган, бироқ замон талабига жавоб бермайдиган ҳолат тўғри келади.
«Ўта даражада» яхшилашни талаб этадиган қисмларга замонавий талабларга жавоб
беролмайдиган элементлар киради. Муҳими, камчиликларни тўғрилашга
кетадиган
ҳаражат иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаши лозим.
Қўшимча талаб этиладиган элементларга, бино ѐки иншоот замонавий талаб ҳамда
андозаларга жавоб бермайдиган шароит хосдир.
Тикланмайдиган вазифавий емирилиш.
Тикланмайдиган вазифавий емирилиш ҳажмий,
режавий ва конструктив ечимлар,
материалларнинг замонавий талабларга мос келмаслиги билан боғлиқ бўлган
таннарх
пасайишида акс этади. Бундай номувофиқликни иқтисодий нуқтаи назардан тўғрилаш
мақсадга моликдир. Бино сифатининг пастлиги туфайли ижара тўлови пасайиб кетади.
Олинмай қолган даромадни капиталлаштириш учун айнан ўхшаш, аммо яхши ҳолатдаги
бинонинг капиталлаштириш қўйилмасидан фойдаланилади. Тиклаб бўлмайдиган,
вазифавий емирилишга баланд бинони ўртача баландликдаги бинога қарши қўйиб мисол
қилиш мумкин. Бунда ўриндошлик усули орқали қийматни ҳисоблаш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: