Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/109
Sana24.12.2022
Hajmi1.72 Mb.
#1050215
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   109
Bog'liq
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni

Қиѐслаш бирликларини танлаш. 
Танланган қиѐслаш объектларининг ҳеч бири баҳолаш объектларига деярли мос 
келмайди, деган мулоҳаза бежиз эмас. Шунинг учун қиѐсий бирликлар деб аталувчи 
қандайдир умумий солиштирма қиймат кўрсаткичлари қиѐсланади. Амалиѐтда кўчмас 
мулк бозорининг турли сегментлари ҳар хил қиѐсий бирликлардан фойдаланади. 
Ер сотувлари таҳлил этилганда одатда қуйидаги қиѐсий бирликлар қўлланилади: 

майдон бирлиги нархи

узунликнинг фронтал бирлиги нархи; 

майдон нархи. 
Майдон бирлиги нархи - энг кўп тарқалган қиѐслаш бирлиги. Катта ер майдонлари 
сотилганда 1 га учун нархни якка қурилиш ва алоҳида бинолар учун майдонлар 
сотувларида - I сотка (0.01 га) учун нархни қўллайдилар, шаҳар майдонлари 1м
2
учун 
нархга ѐки ҳатто ундан камроқ нархга кўра таққосланиши мумкин. 


76 
Йўл бўйидаги майдон узунлигининг фронтал бирлиги нархи одатда савдо 
мақсадларига мўлжалланган ерлар учун қўлланади. Бундай ҳолда майдон кенглиги учун 
муайян меъѐр кўзда тутилади, шуниси ҳам борки, бу меъѐрдан чекиниш нархга деярли 
таъсир қилмайди. 
Ўхшаш ўлчовлар ва шаклга эга бўлган майдонлар таҳлил этилганда эса майдон 
нархи қўлланилади. 
Қурилган майдонлар сотувлари таҳлил этилганда одатда қуйидаги қиѐслаш 
бирликлари ишлатилади: 

бино ѐки иншоот умумий майдонининг 1м
2
нархи; 

ижарага топшириладиган бино ѐки иншоот соф майдонининг 1м
2
нархи; 

ер қиймати ҳисобга олинмаган бинонинг 1м

нархи; 

хона нархи; 

квартира ѐки кўчмас-мулкнинг бошқа бирлиги нархи; 

бино ѐки иншоотнинг 1м
3
нархи; 

даромад келтирувчи бирликнинг нархи. 
Умумий майдоннинг 1м
2
нархи гарчи бозорларда ишлатилса хам, айни вақтда 
қиѐслаш бирлиги сифатида анчагина ноаниқдир, негаки мулкнинг истеъмол сифатларини 
етарли даражада ҳисобга олмайди. 
Ижарага топшириладиган соф майдоннинг 1м
2
нархи лифт, коридорлар ва ш.к. 
майдонини ҳисобга олмайди. Шундай қилиб, объектнинг ўзига хос сифати эътиборга 
олинади. 
Бинонинг 1м
2
нархи кўчмас мулкнинг сотилиш нархидан майдон қийматини 
чиқариш ва айирмани бинонинг умумий майдонига бўлиш орқали ҳосил қилинади. Шу 
йўсинда, ўзининг жойлашиши туфайли турли қийматга эга бўлиши мумкин ернинг 
қиймати алоҳида ҳисобга олинади. 
Хона нархи қиѐслаш бирлиги сифатида «хона» тушунчасининг аниқ таърифи 
шарти билангина маънога эгадир. Бу тушунчанинг турлича талқин этилиши бир-бирига 
ўхшамас таҳлил натижаларига олиб келиши мумкин. 
Бино ѐки иншоотнинг 1м
3
нархи элеваторлар, суюқлик омборлари, саноат 
корпуслари ва бошқа шу каби объектлар учун қўлланади. 
Даромад келтирадиган бирликнинг нархи томоша иншоотлари, ресторан, гараж, 
техник хизмат бекатлари ва бошқалар учун кўпроқ тўғри келади. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling