Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таҳлим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти
Download 1.72 Mb. Pdf ko'rish
|
mulkni baholash asoslari fanidan maruzalar matni
Тузатишларни бажариш техникаси
Тузатишларни ўлчаш учун сон ва сифат услубиятлари қўлланади. Сон услубиятларига қуйидагилар киради: - маълумотларнинг жуфт тўплами таҳлили; - статик таҳлил; - график таҳлил; - тенденциялар таҳлили; - чиқимлар таҳлили; - иккиламчи маълумотлар таҳлили. Сифат услубиятларига қуйидагилар киради: - нисбий қиѐсий таҳлил; - тақсимлаш таҳлили; - якка сўровлар. Маълумотларнинг жуфт тўплами таҳлили. Мазкур усул қиѐслашнинг битта таркибий қисми учун тузатиш катталигини олиш мақсадида икки ва ундан ортиқ бозор сотувларини қиѐслашдан иборат. Абсолют аниқликка объектларнинг битта таркибий қисмидан ташқари ҳамма таркибий қисмлари мос келганда эришилади. Амалиѐтда бундай ҳодисалар жуда ҳам кам учрайди ва иншоотларнинг кичик тоифаси билан чекланган. Одатда сотилиш нархига катта таъсир кўрсатувчи асосий таркибий қисмларни ажратиш учун кўп сонли маълумотлар таҳлил этилади. 81 Статик таҳлил. Бу усул кўчмас мулк хусусиятлари ва уларнинг сотилиш нархлари ҳақидаги маълумотлар массивини қайта ишлаш учун статистика ва регрессион таҳлилнинг математик аппаратидан фойдаланади. Қийинчиликлар эса нархга ва уларнинг салмоқ ифодаларини ажратишга катта таъсир қилувчи омиллар сонини аниқлашдан иборат. График таҳлил. График кўринишда ифодаланган статик таҳлил натижалари бозор қиѐсий таркибий қисмларида тақсимланишини кўрсатиши мумкин. Қиѐслаш таркибий қисмлари учун махсус формулалар ѐрдамида тузилган эгри тақсимланишлар тузатишлар катталикларини аниқлаш имконини яратади. Тенденциялар таҳлили. Мос келмайдиган параметрларга эга мулк сотувлари ҳақидаги бозор маълумотларининг катта миқдори мавжудлигида бу усул сотилиш нархига таъсир этувчи омилларни ва бозорни сезувчи таркибий қисмларни аниқлашга имкон беради. Таркибий қисмлар аниқланганидан сўнг уларни тузатиш учун мос усуллар танланади. Чиқимлар таҳлили. Бу усулда тузатишлар асосида бинонинг амортизацияланган қиймати ѐтади. Бироқ шуни айтиб ўтиш керакки, бундай тузатишларни бозор маълумотлари ѐрдамида пухта текшириш лозим. Иккиламчи маълумотлар таҳлили. Мазкур усул баҳолаш объекти ѐки қиѐслаш объектига бевосита алоқадор бўлмаган маълумотларга таянган ҳолда тузатишлар катталикларини аниқлайди. Бундай маълумотлар одатда ҳукумат хизматлари, ихтисослашган тадқиқот фирмалари ва бошқаларнинг ҳисоботлари ва эълонларида жойлашган бўлади. Нисбий қиѐсий таҳлил. Мазкур ѐндошиш сифат услубиятларига тааллуқлидир. Бозор маълумотларини ўрганиш асосида қиѐсланувчи таркибий қисмларнинг кўчмас мулк қийматига таъсири баҳолаш объектига нисбатан ортиб кетгани, тенглиги ѐки кичиклигини аниқлаш учун қиѐсий сотувлар таҳлил этилади. Тузатишлар фоизларда ѐки пул суммаларида ифодаланмаслигини истисно қилганда, бу усул маълумотларнинг жуфт тўплами таҳлилини эслатади. Тақсимлаш таҳлили. Бу усул нисбий қиѐсий таҳлилнинг вариантидир. Қиѐсий сотувлар баҳолаш объектига мувофиқликнинг бир маромда ўзгариши тартибида тақсимланади, сўнгра баҳоланувчи объектнинг қиѐсий сотувлар қаторидаги ўрни аниқланади. Якка сўровлар. Мутахассислар ва хабардор шахслар билан ўтказилган сўровлар натижасида тузатишлар қилинганда фойдали ахборот олинади. Мазкур ахборот иккиламчидир ва бозор қийматини аниқлаш учун мезон бўла олмайди. Юқорида келтирилган услубиятлар қаторида қиѐсий таҳлил энг кўп тарқалгандир. Бу атамада маълумотларнинг жуфт тўплами таҳлили ѐки нисбий қиѐсий таҳлил кўзда тутилади. Шуни айтиб ўтиш керакки, амалиѐтда бу икки усулни ҳам бир-биридан алоҳида тарзда, ҳам биргаликда қўллайдилар. Қиѐсий таҳлилни ўтказиш тўртта тартибли босқични амалга оширишни ўз ичига олган: - баҳоланувчи объект қийматига таъсир қиладиган қиѐсий таркибий қисмларни аниқлаш; - сон ѐки сифат услубиятларидан фойдаланиб, қиѐслашнинг ҳар бир таркибий қисми учун тузатишни ўлчаш; - барча таркибий қисмлар бўйича ҳар бир қиѐслаш объектининг сотилиш нархини сўнгги бор тузатиш; - қийматнинг ягона кўрсаткичини олиш мақсадида тузилган сотилиш нархлари таҳлили. Сифат услубияти қўлланилганида барча объектлар икки гуруҳга бўлинади: баҳоланувчи объектга қараганда кўпроқ ва камроқ қиѐсий хусусиятларга эга объектлар. 82 Агар барча қиѐслаш объектлари ўз хусусиятлари билан баҳолаш объектидан афзал бўлса, унда қийматнинг эҳтимолли диапазонини аниқлаб бўлмайди. Баҳолаш объекти барча қиѐслаш объектларидан юқори турган ҳолда ҳам худди шундай вазият юзага келади. Қиймат бўйича сўнгги келишувда ўз хусусиятларига кўра бунга энг яқин турадиган қиѐсий сотувлар объектлари катта салмоққа эга бўлиши зарур. Пировардида шуни айтиб ўтиш керакки, тузатиш усулларини яхши билган мутахассис-баҳоловчи деярли исталган масалани ҳал этиши мумкин. Дастлабки ахборотнинг аниқлигига боғлиқ бўлган натижа муҳокама этилади. Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling