Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети доривор ўсимликлар кафедраси


Доривор ўсимлик хомашёси ва фитопрепаратлар таҳлили мавзуси бўйича саволлар


Download 1.9 Mb.
bet7/64
Sana04.01.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1077792
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   64
Bog'liq
ФИТОТЕХмажмуа (2)

Доривор ўсимлик хомашёси ва фитопрепаратлар таҳлили мавзуси бўйича саволлар

    1. Қандай дори дармонларга фитопрепаратлар дейилади?

  1. Фитопрепаратларнинг қандай турларини биласиз?




  1. Доривор ўсимликлардан олинган дори воситаларининг таъсири синтетик дори воситалари таъсиридан нима билан фарк қилади? Мисоллар келтиринг




  1. Фитопрепаратлар таҳлилида қандай умумий сон кўрсаткичлари аниқланилади?



Адабиётлар:
1. Государственная Фармокопея Х1 изд. вып.1 и 2. - М.; 1987; 1991

  1. Махкамов С.М., Усуббаев М.У., Нуритдинова А.И. Тайёр дорилар техноло-гияси -

Тошкент, 1994.-325б. 3. Технология лекарственных форм / Под.ред.проф. Л.А.Ивановой М.; 1991





  1. Промышленная технология лекарств / Под ред. проф. В.И.Чуешов Том 1-2 - Харьков,

2002.

  1. Миролимов М.М. Йиғинди препаратлар технологияси - Т.,2002, б.

9
Маъруза 2. ЧОЙЛАР, БРИКЕТЛАР ВА ЙИҒМАЛАР (ИЧИШ ВА ЧАЙИШ УЧУН)


ТАРКИБИ ВА ТЕХНОЛОГИЯСИ
Режа:

1.Қуруқ фитопрепаратлар гурухига мансуб чойлар, брикетлар ва йиғмалар (ичиш ва чайиш учун) таркибига кирувчи доривор ўсимликларга қўйилган талаблар





    1. Чойлар, брикетлар ва йиғмалар (ичиш ва чайиш учун) таркибига кирувчи доривор ўсимликларасосида назорат усулини танлаш ва уни амалга ошириш усуллари.



ДОРИВОР ЙИҒМАЛАР ВА ЧОЙЛАР

Жуда қадимдан одамлар доривор ўсимликларни у ёки бу хасталикни даволашда қўллашни билишган. Вақт ўтиши билан доривор ўсимликлар маълум касалликни даволаш бўйича гуруҳларга бўлина бошлаган. Масалан меъда - ичак касаллигида қўлланувчи қатор ўсимликлар, юрак қон томир касаллигида қўлланувчи ва бошқалар. Кейинчалик табиблар Ибн Сино, Беруний ва бошқалар ҳам шифобахшлик хоссаси бир-бирига яқин келувчи доривор ўсимлик маҳсулотларидан йиғмалар яратиб беморларни даволашган.


Доривор йиғмалар (Species) уй шароитида ишлатишга қулай дори турларига киради. Улар маълум касалликни даволашга мўлжалланган бир нечта доривор ўсимлик маҳсулотларнинг майдаланган қисмларининг аралашмасида иборат бўлади. Доривор йиғмалар ва чойлар қатъий дозаларга бўлинмаган, уларни истеъмол қилишда масалан, бир ош қошиқ ёки бир чой қошиқ йиғмадан олиб бир стакан қайноқ сувда дамлаб 1/2 ёки 1/3 стакандан ичилади ва ҳоказо. Шунинг учун ҳам доривор йиғмалар ва чойлар таркибига заҳарли ёки кучли таъсир қилувчи доривор ўсимлик маҳсулотлари кирмайди.


Доривор йиғмалар ва чойлар ишлатишига қараб қуйидагича бўлиши мумкин:



  1. Оғриган ерга қиздириб (ёки қайнатиб) босиладиган (ёки боғланадиган) йиғма ва чойлар.

  2. Ванна қилиш учун мўлжалланган йиғма ва чойлар.

  3. Дамлама ва қайнатмалар тайёрлаш (истеъмол қилиш) учун йиғмалар ва чойлар.

  4. Чекиш учун тавсия этилган йиғмалар ва чойлар.

Кўрсатилган йиғмалар ва чойлар илгари дорихоналарда тайёрланган. Лекин дорихоналарда кўп миқдордаги доривор ўсимлик маҳсулотларини майдалаш имкони камлиги туфайли кейинчалик доривор йиғмалар ва чойларга мўлжалланган доривор ўсимлик маҳсулотларни фармацевтика саноатининг корхоналарида майдалаб, аралаштириб қадоқлаш йўлга қўйилди. Албатта ишлатишга рухсат берилган доривор йиғмалар ва чойлар таркибига кирувчи барча доривор ўсимлик маҳсулотлари учун тузилган ВФМ (вақтинча фармакопея мақоласи) Фармакопея қўмитаси томонидан тасдиқлангандан сўнг, махсус ишлаб чиқариш корхоналарига шу доривор йиғмани қадоқлашга рухсат берилади. Бу корхоналарда доривор ўсимлик маҳсулотлари (жўка, сигирқуйруқ ва мойчечак гуллари баъзи мевалар ва уруғлардан ташқари) айрим-айрим ҳолда майдаланади. МТХ (меъёрий-техник хужжат) ларда кўрсатилган тегишли элакдан ўтказиладиган ва кўрсатилган миқдорда олиб, бир хил аралашма хосил бўлгунча аралаштирилади. Ўсимлик маҳсулоти порошоги (кукун) тешигининг диаметри 0,18 мм ли қил элакдан элаб ташланади ва МТХ да кўрсатилган идишларга (картон қутичаларга) жойлаштирилади. Картон қутичалар устига йиғмалар-чойлар номи, таркиби, ишлатилиши, тайёрлаш технологияси ва бошқа маълумотлар ёзилган ёрлиқ ёпиштирилади.


Доривор йиғма ва чойлардан уй шароитида истеъмол қилиш учун шифокорлар тавс ияси бўйича дамлама ёки қайнатма тайёрланади.


Тиббиёт саноати ҳозирги кунда турли йиғма ва чойларни чиқаради:


ел ҳайдовчи, иштаҳа очувчи, қон оқишини тўхтатувчи, тинчлантирувчи, ўт ва сийдик ҳайд овчи, терлатувчи, юмшатувчи, кўкрак, меъда, сурги ва витаминли йиғмалар, бавосилга ва астмага қарши, томоқни чайиш учун ҳамда бошқа чойлар — йиғмалар


Шундай қилиб тайёрланган доривор йиғмалар ва чойлар корхона техник назорати ва лаборатория назоратидан ўтгандан сўнг маҳсус лицензияси мавжуд бўлган лабораторияда ВФМ да кўрсатилган барча сон кўрсаткичлар бўйича таҳлил қилинади. Шундан сўнггина тайёрланган доривор йиғмалар дорихоналарга жўнатилади.


10
Доривор йиғмалар ва чойларнинг сифат таҳлили, улар таркибидаги барча доривор ўсимлик маҳсулотларнинг чинлигини ва миқдорини аниқлаш, уларни ўзаро нисбати тўғри эканлиги ҳамда ёт аралашмалар йўқлигини исботлашдан иборат.


Доривор йиғмалар ва чойлар таркибига кирадиган маҳсулотларни майдаланганлик даражаси шу йиғма учун тузилган МТХ да кўрсатилган бўлади. Барглар ер устки қисми ва пўстлоқлари қирқилади, қалин баргли, йирик порошокка айлантирилади, илдиз ва илдизпояларни шакли тузилишига, ўлчами ва қаттиқлигига қараб қирқилади ва майдаланади. Мева ва уруғларни тегирмонда майдаланади, хўл (юмшоқ) меваларни бутунлигича олинади, гуллар ва гул тўпламлари, саватчаларни бутунлигича олинади ёки майдаланади.


Аммо ҳар доим майдаланган маҳсулотни тешигини диаметри 0,18 мм бўлган элакдан элаб чангидан ажратилади. Агар йиғмалар ва чойлар таркибига тузлар кирса, у ҳолда у туздан тўйинган эритма тайёрлаб, уни майдаланган маҳсулотни аралаштириб туриб пуркалиб қуритилгандан сўнг аралаштирилади.


Эфир мойлари ҳам йиғмага спиртли эритма ҳолида (1:10 нисбатда) пуркалиб аралаштирилади.





Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling