Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат аграр университети доривор ўсимликлар кафедраси
Download 1.9 Mb.
|
ФИТОТЕХмажмуа (2)
Қуюқ ва қуруқ экстрактлар турли синфларга мансуб бўлган ва таркибида биофаол моддалар бўлган ўсимлик хом ашёларидан олиниб, махсус гуруҳни ташкил қилади. Уларни олишда ажратувчи сифатида ҳар хил қувватли этил спирти, диэтил спирти, хлорэтан, сув, хлороформ, аммиак, нордонлаштирилган сувлар, метилен хлорид ва хладонларни ишлатиш мумкин. Чунки тайёр маҳсулот таркибида ажратувчи деярли бўлмайди. Қуюқ экстрактларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, нам жойда суюқланади ва моғорлайди, қуруқда эса намлигини йўқотиб, қаттиқ бўлаклар ҳосил қилади. Қуруқ экстрактлар ишлаб чиқариш кўлами тез суръатлар билан ўсмоқда, чунки уларни ишлатиш анча қулайдир. Лекин қуруқ экстрактлар ишлаб чиқаришда ҳам баъзи муаммолар мавжуд. Кўпчилик қуруқ экстрактлар сочилувчан толқон бўлиб, идиш оғзи очилиши билан намликни шимиб олиб, қотиб қолади, бу эса ишлатишни ғоят қийинлаштиради. Бу қийинчиликни бартараф этиш учун шундай ажратувчи ва ажратма олиш усулини танлаш лозимки, у қуруқ экстракт номланишига сабаб бўладиган экстрактив моддаларни хом ашёдан деярли ажратмасин, лекин биофаол моддаларни иложи борича тўла ажратсин. Бундан ташқари мақсадга мувофиқ тўлдирувчиларни илмий асосда танлаш ҳам катта аҳамиятга эга. Одатда қуюқ ва қуруқ экстрактлар таркибида хом ашёга нисбатан бир неча марта кўп миқдорда биологик фаол моддалар бўлади. Улар саноат корхоналари ва дорихоналарда тиндирмалар, суюқ экстрактлар, мураккаб толқонлар, эритмалар, шамчалар, таблеткалар, қиёмлар ишлаб чиқаришда, айримлари эса ҳаб дорилар тайёрлашда тўлдирувчи бўлиб хизмат қилади. Қуюқ ва қуруқ экстрактлар ишлаб чиқариш ажратма олиш, ёт моддалардан тозалаш, буғлатиш ёки қуритиш, баҳолаш ва қадоқлаш каби технологик босқичларидан иборат. Ажратма олишда тиндирма ва суюқ экстрактлар тайёрлашдаги хамма усуллардан фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга қуюқ ва қуруқ экстрактлар ишлаб чиқаришда ўзига хос ажратма олиш усуллари ҳам мавжуд. Қуруқ экстрактлар деб доривор ўсимлик хом ашёсидаги биологик фаол моддалари сув, спирт, эфир ёки бошқа ажратувчилар ёрдамида ажратиб олинган ва ажратувчиси қисман баъзан бутунлай буғлатилган, сочилувчан талқонга айтилади. Уларнинг таъсир қилувчи моддаси хом ашёга нисбатан бир неча марта кўп бўлади. Қуруқ экстрактлар (Extracta sicca) талқон ёки талқонга айланадиган масса бўлиб, 5% гача намлик сақлайди. Қуруқ экстрактлар ишлаб чиқариш кўлами тез суратлар билан ошмоқда. Чунки уларни ишлатиш анча қулайдир. Лекин қуруқ экстрактлар ишлаб чиқаришда ҳам баъзи муаммолар мавжуд. Қуруқ экстрактлар сочилувчан талқон бўлиб, идиш оғзи очилиши билан намланиб қолиш хусусиятига эгадир. Бу қийинчиликни бартараф этиш учун шундай ажратувчи ва ажратма олиш усулини танлаш лозимки, қуруқ экстракт намланишига сабаб бўладиган экстрактив моддаларни ажратмасдан, фақат биофаол моддаларни тўла ажратиши лозим. Одатда, қуюқ ва қуруқ экстрактлар таркибида хом ашёга нисбатан бир неча марта кўп миқдорда биологик фаол моддалар бўлади. Улардан саноат корхоналарида ва дорихоналарда тиндирмалар, суюқ эсктрактлар, мураккаб талқонлар, эритмалар, шамчалар, таблеткалар, қиёмлар ишлаб чиқариш мумкин. Қуруқ экстрактлар иккита гуруҳга бўлинади. Таъсир этувчи моддаси лимитланган ва таъсир этувчи моддаси лимитланмаган. Таъсир этувчи моддаси лимитланган экстрактлар юқори биологик фаолликка эга ўсимлик хом ашёсидан олиниб, бу 20
Ҳозирги вақтда қуруқ экстрактлар олишда муваффақиятларга эришгани билан, айрим камчиликлардан ҳоли эмас. Кўпгина фармацевтика соҳасида ажратма олишда фойдаланиладиган технологияларнинг камчилиги: узоқ вақтнинг талаб қилиниши ва катта миқдорда маҳсулот ишлатилиши. Бу эса ажратма олиш жараёнини мўътадил шароитини яратишда математик усуллар билан ҳисоблаш, ўсимлик хом ашёсини илмий ўрганиш, янги ажратувчиларни қидириш, ажратма олишда илғор замонавий жиҳозларни қўллаш ва дори воситаларини ишлаб чиқиш саноатида кам чиқимли технологияларни татбиқ этиш талаб этилади. Экстрактларни баҳолаш. Қуюк экстрактлар намлик, оғир металлар ва таъсир этувчи модда миқдори бўйича баҳоланади. Сақланиши. Қуюқ ва қуруқ экстрактлар таркибидаги биологик фаол моддалари,экстрактив моддалари ва ажратувчисини табиатига биноан гигрос-копик ҳусусиятга эга. Шу туфайли 30, 50 ва 100 г ли оғзи кенг бурама қопқопли шиша идишларда, қопқоқ устидан парафинланган ҳолда сақланади. Ўзига хос технологик жараѐнга эга бўлган Куюқ ва қуруқ экстрактлар. Белладоннанинг қуюқ экстракти. Ажратма белладонна баргидан реперколяция усулида 20% ли спирт ѐрдамида олинади ва ѐт моддалардан тозалашди. Сўнг буғлатгич асбобларнда 50-60°С да қуюлтириб, таъсир этувчи модда миқдори текширилади. Агар алкалоид миқдори 1,5% дан ортиқ бўлса, крахмал қанди (патока), декстрин ѐки қандлар қўшиб меъѐрига келтирилади, кам бўлган тақдирда алкалоиди меъѐридан ортиқ бўлган қуюқ экстракт билан аралаштирилади. Тайѐр экстрактда алкалоидлар микдори 1,4% дан кам ва 1,6% кўп бўлмаслиги керак. Эҳтиѐтлик билан («Б» рўйхат) сақланади. Мушаклар таранглигини бўшаштирувчи (спазмолитик) восита сифатида ишлатилади, Белладоннанинг қуруқ экстракти . Ажратма олиш ва ѐт моддалардан тозалаш куюқ экстрактга ўхшаш. Тозаланган ажратма тортилади. Экстрактив моддалар ва алкалоидлар миқдори аниқланади. Сўнг ажратма вакуум буғлатгич асбобида куюқ ҳолатгача буғлатилади. Тайѐр маҳсулотда 0,7-0,8% алкалоид бўлгунча декстрин қўшиб, аралаштирилади, куритилади, майдаланади, баҳоланади ва қодоқланади. Тайѐр маҳсулот таркибида гиоксиаминга ҳисоблаганда 0.7- 0,8% алкалоид бўлпши керак. Эҳтиѐтлик билан («Б» рўйхати) сақланади. Белладоннанинг қуруқ экстракти куюғига нисбатан икки баробар кўп микдорда ишлатилади. Унинг ѐрлиғида «Белладоннашшғ қуруқ экстракти 1:2» деб ѐзиб кўйилган бўлши керак. Чучукмия қуюқ экстракти (Ехtracti Glycyrrhizae spissum ). Ажратувчи сифатида 0,25 ѐки 1% лп аммиакли суа ишлатилиб, ажратма касрли мацерация усулида олинади. Хом ашѐ таркибида сув ва кислоталарда эримайдиган глиқпррпзпн кислотаси, аммиак билан сувда яхши эрийдиган аммонийли туз холига ўтади. Бунинг учун майдаланган хом ашѐ баравар ортиқ олинган ажратуачн билан 2 кун колдириб кўйилади. Ажратма куюқ олинади ва хом ашѐ устига баравар миқдорда ажратувчн қуйиб, яна бир кунга қолдириладп. Иккинчи; ажратма куйиб олннпб, биринчиси билан бирлаштирилади, сўнг 5% микдорда бентонит (каодин, тальк) кўшиб чайқатилади ва бир неча кунга колдириладн. сўнг сузиладп. Ёт моддалардан тозаланган вакуум асбобида қуюқ ҳолига келгунча буғлтилади. Тайѐр маҳсулотда глициризин кислотанииг миқдори 14% дан кам бўлмаслиги керак. Чучукмия қуюқ экстракти хаб дорилар тайѐрлашда ишлатилади. Чучукмия қуруқ экстракти (Еxtractum Glycyrrhizae siccum ). Чучукмия куюқ экстрактини қуритиш йўли билан тайѐрланади. Таркибида 17%глицеризин кислотаси, бўлиши керак. Қуюқ экстрактига ўхшаш ишлатилади. Саволлар
ДФ ХI нашри бўйича суюқ экстрактлар сифатига қандай талаблар қўйилган ва улар қандай аниқланади? 21
3.ДФ ХI нашри бўйича қуруқ экстрактлар сифатига қандай талаблар қўйилган ва улар қандай аниқланади? Download 1.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling