Ӯзбекистон Республикаси Олий ва ӯрта махсус таълим вазирлиги Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети Самарқанд филиали


Ишлаб чиқаришни молиявий таъминлаш –


Download 166.5 Kb.
bet4/4
Sana04.01.2023
Hajmi166.5 Kb.
#1078516
1   2   3   4
Bog'liq
Молия тизими

Ишлаб чиқаришни молиявий таъминлаш – бу хўжалик субъектлари ва давлат жамғарган маблағлар ҳисобига кетган ишлаб чиқариш харажатларини қоплашдир. Молиявий маблағлар ижтимоий ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларида шакллантирилади, кейин улар мақсадли сармоя фондлари орқали тақсимланади ва муайян мақсадларда фойдаланилади.
Молиявий маблағларнинг ҳажми ва таркибини ишлаб чиқариш ривожланиши даражаси, унинг самарадорлиги қанча юқори бўлса, сарфланаётган ва фойдаланилаётган молиявий маблағларнинг ҳажми шунчалик кўп бўлади. Ўз навбатида ишлаб чиқаришга сарфланаётган молиявий маблағларнинг кўплиги ишлаб чиқаришнинг ўсиши ва такомиллашуви учун шароитлар яратади. Молиявий маблағлар қандай йўналишда ва қанча сарфланаётганига боғлиқ равишда ишлаб чиқаришни қўшимча қувватлар билан таъминлаш имкониятлари юзага келтирилади. Бу ишлаб чиқаришнинг техникавий даражасининг ортишига, халқ хўжалиги иқтисодиётининг тегишли соҳаларда меҳнат самарадорлиги ортиши учун шарт-шароитлар яратилишига олиб келади.

Фойдаланилган адабиётлар рӯйхати:





  1. Б. И. Нурмухаммедова, Н. В. Кабирова. Молия. Тошкент - 2010

  2. А. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов. Молия бозори ва инвестициялари

  3. Т. С. Маликов. Молия: Назарий асослар. Тошкент - 2020

  4. З. Мамадияров, А. Норов, Ӯ. Ҳайдаров. Банк иши ва молия асослари. Дарслик. Тошкент – 2021

  5. www. Ziyo net. Uz

Мавзу юзасидан тестлар


1. Иқтисодий субъектлар даромадларининг шаклланиш усулларига кӯра молия тизими қуйидаги соҳаларга бӯлинади:


А) Тармоқ; Ҳудудий.
Б) Бюджет; Ҳудудий.
С) Давлат ( ёки марказлашган ); Хӯжалик субъектлари ва уй хӯжаликлари ( ёки марказлашмаган ).
Д) Тармоқ; Марказлашган.

2. Марказлашган молия тушунчасига таъриф беринг.


А) Юридик ва жисмоний шахслар томонидан қонунда белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тӯловларни тӯлаш асосида юзага келадиган пул маблағлари фондининг шаклланиши ва ишлатилиши бӯйича молиявий муносабатлар йиғиндиси.
Б) Хӯжалик субъектлари пул маблағлари фондларини шакллантириш ва ишлатиш юзасидан молиявий муносабатлар йиғиндиси.
С) ЯИМни тақсимлаш юзасидан пул муносабатлари йиғиндиси.
Д) Уй хӯжаликлари пул маблағлари фондини шакллантириш ва ишлатиш юзасидан молиявий муносабатлар йиғиндиси.

3. Молия ресурсларини ҳакллантириш ва ишлатиш механизмига кӯра молия тизимининг соҳаларини кӯрсатинг.


А) Давлат молияси, хӯжалик субъектлари молияси, уй хӯжаликлари молияси.
Б) Марказлашган ва марказлашмаган молия.
С) Тармоқ, давлат бюджети ва ҳудудий молия.
Д) Давлат молияси ва марказлашмаган молия.

4. Умумдавлат молиясининг нечта турлари бор?


А) 2
Б) 3
С) 4
Д) 5

5. Молиявий сиёсат...


А) бу молия муносабларини иштирокчилари, фирмалар, давлат ва нодавлат идораларидан иборат юридик ва жисмоний шахлар.
Б) Давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишини таъминлаш юзасидан молиявий ресурслар билан таъминлашга қаратилган сиёсат.
С) бу фирмалар, давлат ва жамоат ташкилотлари молия тизимини бошланғич ва асосий бӯғини ҳисобланади.
Д) молиявий муносабатларнинг соҳалари ва бӯғинлари йиғиндиси.

6. Молия тизими неччи турга бӯлинади?


А) 1
Б) 2
С) 3
Д) 4

7. Давлат молиясининг таркибига нималар киради?


А) Далат бюджети, давлатнинг бюджетдан ташқари мақсадли фондлари, давлат кредити, давлат корхоналари молияси.
Б) Давлат молияси, хӯжалик субъектлари молияси, уй хӯжаликлари молияси.
С) Тижорат асосида фаолият юритувчи корхоналар молияси, жамоат ташкилоталри молияси.
Д) Давлат кредити, хӯжалик субъектлари молияси, давлат бюджети.

8. Хӯжалик субъеклари молияси неччи турга бӯлинади?


А) 5
Б) 2
С) 4
Д) 3

9. Молия тизими...


А) бу молиявий муносабатлар ва уларни амалга оширишига хизмат қилувчи турли даражадаги молиявий муассалардир.
Б) бу пул маблағларининг ҳаракати, яъни уларнинг шаклланиши, тақсимланиши билан боғлиқ бӯлган муносабатлардир.
С) бу давлат харажатлари ва уларни молиявий қоплаш манбаларининг йиллик режаси.
Д) бу давлатнинг марказий ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ҳуқуқий ва жисмоний шахслар даромадининг бир қисмини бюджетга жалб қилиш шаклидир.

10. Давлат бюджети ...


А) бу давлат харажатлари ва уларни молиявий қоплаш манбаларининг йиллик режаси.
Б) бу давлатнинг марказий ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ҳуқуқий ва жисмоний шахслар даромадининг бир қисмини бюджетга жалб қилиш шаклидир.
С) бу хӯжалик субъектлари пул маблағлари фондларини шакллантириш ва ишлатиш юзасидан молиявий муносабатлар йиғиндиси.
Д) бу молиявий муносабатлар ва уларни амалга оширишига хизмат қилувчи турли даражадаги молиявий муассалардир.

Жавоблари:



  1. С

  2. А

  3. А

  4. Д

  5. Б

  6. С

  7. А

  8. Д

  9. А

10.А
Download 166.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling