Ӯзбекистон Республикаси Олий ва ӯрта махсус таълим вазирлиги Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети Самарқанд филиали


Download 166.5 Kb.
bet1/4
Sana04.01.2023
Hajmi166.5 Kb.
#1078516
  1   2   3   4
Bog'liq
Молия тизими


Ӯзбекистон Республикаси Олий ва ӯрта махсус таълим вазирлиги
Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети Самарқанд филиали
Иқтисодиёт факултети
Молия асослари фанидан
Мустақил иш
Мавзу: Молия тизими
Бажарди: Амонова Дилшода
Текширди: Тоғаев Салим

Самарқанд – 2022


Мавзу: Молия тизими

Режа:




  1. Молия тизимининг моҳияти ва функциялари.

  2. Молия тизими тараққиётини бошқариш юзасидан давлат сиёсати.

  3. Иқтисодиётни бошқариш ва тартибга солишда молиядан фойдаланиш.




Асосий тушунчалар



Давлат бюджети – бу давлат харажатлари ва уларни молиявий қоплаш манбаларининг йиллик режаси.

Молия тизими – бу молиявий муносабатлар ва уларни амалга оширишга хизмат қилувчи турли даражадаги молиявий муассасалардир.

Молия – бу пул маблағларининг ҳаракати, яъни уларнинг шаклланиши, тақсимланиши билан боғлиқ бӯлган муносабатлардир.



Солиқлар – бу давлатнинг марказий ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ҳуқуқий ва жисмоний шахслар даромадининг бир қисмини бюджетга жалб қилиш шаклидир.



Молия тизимининг моҳияти ва функциялари



Барча санаб ўтилган молиявий муносабатларни иккита кичик гуруга бўлиш мумкин. Булар-макро даражада кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш эхтиёжларини таъминловчи умумдавлат молияси хамда микро даражада такрор ишлаб чиқариш жараёнини пул маблағлари билан таъминлаш учун қўлланиладиган хўжалик юритувчи субъектлар молияси. Мазкур гурухлашни шартли тарзда схема орқали ифодалаш мумкин.

Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг турли шароитларда молиянинг ривожланиши қонуниятини таҳлил қилиш молиявий муносабатларнинг моҳиятида умумий белгилар мавжудлигидан гувоҳлик беради. Бу молияни амал қилишнинг обектив сабаблари ва шартларини сақланиб қолинганлигини билан таърифланади. Буларнинг орасида иккитаси ажралиб туради: товар-пул муносабатларининг ривожланиши ва бу муносабатларнинг субъекти сифатида давлатнинг амал қилиши. Бошқа қиймат категорияларидан фарқли равишда, мисол учун, пул, кредит, мехнатга хақ тўлаш фонди ва бошқалар, молия давлатнинг билан органик боғлиқдир.

Бироқ, барча молиявий муносабатлар мохиятидаги умумий белгиларнинг мавжудлиги улар ўртасидаги маълум фарқларни рад этмайди.

Маълумки, молия тизими молия муносабатларининг турли бўғинлари йиғиндисини билдиради. Уларнинг хар-бири пул маблағлари фондларини шакиллантириш ва ишлатилишидаги хусусиятлари, ижтимоий такрор ишлаб чиқаришдаги ролининг турличалиги билан хусусиятланади. Молия тизими молия муносабатларинингқуйидаги сохаларини ўз ичига олади: давлат бюджети, нобюджет фондлар, давлат кредити, мулкий ва шахсий суғурта фондлари, фонд бозори, турли мулкчилик шаклидаги корхоналар молияси.




Молия тизими



Умумдавлат молияси:

1. Давлат бюджети;


2. Нобюджет фондлар;
3. Давлат кредити;
4. Мулкий ва шахсий суғурта фондлари;
5. Фонд бозори:



Хўжалик юритувчи субъектлар молияси:

1. Давлат корхоналари молияси;


2. Жамоа корхоналари молиячи;
3. Хусусий фирмалар молияси;
4. Ҳиссадорлик жамиятлари молияси;
5. Ижара мулки заминидаги корхоналар молияси;
6. Қўшма корхоналар молияси:
7. Жамоат ташкилотлари молияси ва бошқалар.



Молия тизимини алоҳида бўғинларига ажратиш ҳар бир бўғинининг вазифаларидаги фарқланишга хамда марказлашган ва марказлашмаган пул фондларини шакиллантириш ва ишлатиш усулларидаги фарқланишга асосланади. Умумдавлат марказлашган пул фондлари моддий ишлаб чиқариш соҳаларида яратилган миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш йўли билан тузилади. Иқтисодий ва ижтимоий ривожланишдаги давлатнинг бажарилган муҳим роли унинг ихтиёрида молиявий ресурсларнинг катта қисми марказлаштириш заруриятига олиб келади. Уларни ишлатиш шакиллари давлат бюджети ва нобюджет фондлари орқали намоён бўлади. Булар ҳисобидан давлатнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий вазифаларини ҳал этиш эхтиёжи таъминланади. Пул фондларини ташкил қилиш ва ишлатиш шакиллари ва усуллари молия тизимининг кредит ва суғурта бўғинлари орқали қўлланаилади. Марказлашмаган пул фондлари корхоналарни ўзларининг пул даромадлари ва жамғармалари ҳисобидан ташкил топади.



Молия тизими орқали давлат марказлашган ва марказлашмаган пул фондларини, жамғариш ва истеъмол фондларини солиқлар, давлат бюджети харажатлари, давлат кредитини қўллаш билан шакиллантиришга таъсир ўтказади.

Download 166.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling