Ӯзбекистон Республикаси Олий ва ӯрта махсус таълим вазирлиги Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети Самарқанд филиали


Download 166.5 Kb.
bet2/4
Sana04.01.2023
Hajmi166.5 Kb.
#1078516
1   2   3   4
Bog'liq
Молия тизими

Давлат бюджети молия тизимининг бош бўғини ҳисобланади. У давлат бошқарув органлари функцияларини таъминлаш учун марказлашган пул фондлари шакиллантириш ва ишлатиш шаклидир.

Давлат бюджети мамлакатнинг асосий молиявий режаси ҳисобланади ва қонуний тарзда Олий Мажлис томонидан тасдиқланади. Давлат бюджети орқали давлат халқ хўжалиги тараққиётини, ижтимоий-маданий тадбирларни, мудофаани, давлат ҳокимият ва бошқарув органларини сақлашни молиялаштиради.


Нобюджет фондлар –бу давлат ҳукумати ва маҳаллий ҳокимиятларнинг бюджетга киритилмайдиган харажатларни молиялаштириш билан боғлиқ бўлган маблағларидир. Нобюджет фондларнинг шакилланиши оддий солиқ тўловчи учун солиқлардан хеч қандай фарқ қилмайдиган мажбурий мақсадли ажратмалар ҳисобидан амалга оширилади. Нобюджет фондларга ажратмалар суммасининг асосий қисми таннарх таркибига киритилади ва иш хақи фондига нисбатан фоизларда ўрнатилади.



Суғурта –ишлаб чиқариш муносабатларининг зарурий элементидир. У ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнидаги моддий зарарларни қоплаш билан боғлиқдир. Нормал такрор ишаб чиқариш жараёнинг муҳим шарти унинг узлуксизлиги ва тўхтовсизлиги хисобланади. Ишлаб чиқаришнинг доимий янгиланиб бориши инсонларнинг барча ижтимоий иқтисодий форматцияларда, шу жумладан ривожланган жамиятда ҳам мавжуд эхтиёжларни қондириш учун зарурдир.



Молия тизими тараққиётини бошқариш юзасидан давлат сиёсати.





Молиявий сиёсат – бу молиявий ресурсларни жамлаш, уларни давлатнинг ўз фукция ва вазифаларини амалга ошириш учун тақсимлаш ва ишлатиш шакл ҳамда усулларида тизимли намоён бўлувчи тадбирлар йиғиндисидир. Маълум малакатнинг молиявий сиёсати қатор омилларга: таъриҳий шароитлар, иқтисодиётнинг ривожланиш даражаси, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий мақсадлар, уларга эришиш муддатлари ва ҳаттоки миллий удумларга ҳам боғлиқ бўлади. Ижтимоий хаётнинг эволицион ривожланиш ва давлат тузимининг барқарорлик даврида давлатнинг ички ва ташқи молиявий сиёсати мавжуд ижтимоий муносабатларни сақлаб қолиш ва ўзгартиришга йўналтирилган. Инқилобий ўзгаришлар даврида мавжуд тузимни тезроқ ўзгартиришдан манфаатдор сиёсий кучлар уни бузиш ва янги ижтимоий муносабатлар тизимини шакиллантиришга йўналтирилган сиёсат олиб борадилар.



Молиявий сиёсат – бу давлатнинг иқтисодий сиёсатини таркибий қисми бўлиб, молиявий ресурсларни (манбаларни) жалб этиш, уларни тақсимлаш, ишга солиш ва фойдаланишга давлат орқали йўналтирилган барча чора-тадбирлар йиғиндисидир.


Download 166.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling