Ӯзбекистон Республикаси Олий ва ӯрта махсус таълим вазирлиги Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети Самарқанд филиали


Download 166.5 Kb.
bet3/4
Sana04.01.2023
Hajmi166.5 Kb.
#1078516
1   2   3   4
Bog'liq
Молия тизими

Молиявий сиёсатнинг мазмуни аниқ бир мақсадга қаратилганлиги ва самаралилиги ижтимоий тизимнинг характери, мулк муносабатлари билан аниқланади.

Молия сиёсатининг муҳим вазифаси - у ёки бу иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг давлат режасини ёки чора-тадбирларини амалга ошириш учун тегишли молиявий ресурслар билан таъминлашдир. Лекин молиявий сиёсатни фақат иқтисодий сиёсатга боғлаш мумкин эмас. Молиявий сиёсат бу молиявий муносабатлар соҳасида давлатнинг мустақил фаолият кўрсатадиган соҳаси. Молиявий сиёсат мустақил хусусиятга эга бўлиш билан бир вақтда давлат сиёсатини ҳар қандай исталган ижтимоий фаолиятини амалга ошириш учун хоҳ ижтимоий, хоҳ иқтисодий, ёки халқаро муносабатлар доирасида муҳим воситадир.
Молиявий сиёсатнинг самарадорлигини белгилаш учун жамиятнинг эхтиёжи қанчалик қондирилганлиги, қўйилган мақсадлар ва вазифалар амалга оширилганлиги бахоланиши лозим.



Молиявий сиёсатнинг самарадорлигини белгилаш учун жамиятнинг эхтиёжи қанчалик қондирилганлиги, қўйилган мақсадлар ва вазифалар амалга оширилганлиги бахоланиши лозим.

Молиявий сиёсатга бахо бериш ва унга тузатиш, қўшимчалар киритиш учун биринчи навбатда жамият эхтиёжини қондира оладиган ҳолдаги ижтимоий тараққиёт режасини аниқ билиш зарур. У режада бўлажак ва яқин келажакда амалга ошириш вақтлари белгиланган чора-тадбирлар бўлиши лозим. Фақат шундагина молиявий сиёсатни ишлаб чиқиш ва муваффаққиятли амалга ошириш ва объектив баҳолаш мумкин.



Молиявий сиёсатни асосий йўналишларидан бири- молиявий ресурсларни имкон қадар юқори хажмини аниқлаш ва ушбу манбалар доимийлиги ва узлуксизлигини таъминлашдир, чунки молиявий ресурслар потенциали барча ўзгаришларнинг моддий базасидир. Шунинг учун молиявий сиёсатни аниқлаш ва унинг стратегик ва тактик асосларини ишлаб чиқиш учун давлатнинг молиявий аҳволи, молиявий потенциали, бошқача қилиб айтганда давлатнинг молиявий имкониятининг объективлиги ҳақида аниқ маълумотга эга бўлиш лозим. Ҳуқуқий демократик давлатга статистик молиявий кўрсатгичлар ижтимоий мулки бўлиши керак. Шунингдек, молиявий ҳисобот маълумотларидан мунтазам равишда қонун доирасида ўз вақтида танишиб чиқишга имконият яратилиши лозим.



Иқтисодиётни бошқариш ва тартибга солишда молиядан фойдаланиш.



Мамлакат иқтисодиёти – мураккаб халқ хўжалик комплекси бўлиб, унинг барча соҳа ва тармоқлари ҳам бир текис ривожланмайди, чунки жамият эҳтиёжлари тез-тез ўзгарувчан бўлиб ишлаб чиқариш эса бу ўзгаларга мослашишга харакат қилади. Бунинг натижасида иқтисодиётда айрим тармоқлар ривожланишининг илгарилаб кетиши, айрим соҳа ва тармоқлар эса орқада қолиши мумкин. Ана шу номутаносибликларнинг бартараф этиш, бутун халқ хўжалиги комплексининг балансли ривожланишини таъминлаш иқтисодиётни бошқариш ва тартибга солиш орқали амалга оширилади.



Бозор шароитида иқтисодиётни бошқариш ва тартибга солиш, аввало ўз-ўзини тартибга солиш ва бошқариш орқали амалга оширилади. Ўз-ўзини бошқариш:

1. Хўжалик юритувчи субъектларнинг эркинлигига;
2. Шерикларни ва улар билан бўладиган муносабатлар танлаш эркинлигига;
3. Ӯз фаолияти усулидан мустақил фойдаланиш эркинлигига асосланади.



Ўз-ўзини бошқариш бозорнинг, шу жумладан молиявий бозорнинг амал қилиш билан таъминланади, лекин айрим ҳолларда ўз-ўзини бошқариш иқтисодиётни барқарорлаштиришга кучсизлик қилади ва иқтисодиётга давлатнинг аралашувини тақозо қилади.



Давлатнинг аралашуви қуйидагиларни ҳал қилиш учун зарур:



1

Йирик таркибий ўзгаришларни таъминлаш;



Иқтисодий ривожланишнинг самарали янги йўналишларини қўллаб-қувватлаш;

2



3



Ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектларини ривожлантириш билан.



Давлатнинг молиявий усуллар ёрдамида иқтисодиётга аралашуви қуйидаги воситалар орқали амалга оширилади:

- давлат инвестициялари орқали;

- солиқлар орқали;

- бюджет сиёсати орқали;

- амортизация сиёсати орқали.



Бироқ, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, давлатнинг иқтисодиётга аралашуви, айниқса, бозор шароитида маълум чегарага эга бўлиб, фақат қонун йўли билан амалга оширилиши керак.



Иқтисодиётни молиявий тартибга солишда молия тизимининг бўғин ва соҳалари:

1. корхоналар молияси;
2. суғурта ташкилотлари;
3. давлат бюджети;
4. бюджетдан ташқари фондлар иштирок этади.

Хўжалик ичидаги ва хўжаликлараро нисбатларни тартибга солишда асосан корхоналар молияси иштирок этади.

Давлатнинг бюджети эса тармоқлараро, ҳудудлараро, нисбатларни тартибга солишни таъминлайди.




Download 166.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling