Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик университети


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/66
Sana19.01.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1100725
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   66
Bog'liq
Конференция тўплами Огаҳий 16 12 2021 cover (2)

Даҳр золин тўрт мазҳаб бирла қилдим уч талоқ, 
Фард қилди бори мундоқ кадхудолиқдин мени [1,1.634]. 
Бу ерда даҳр золи – кўпни кўрган қари дунё, мажозан эса ёсуман 
кампир бўлса, тўрт мазҳаб – суннийликдаги ҳанафийлик, моликийлик, 
шофеъийлик, ҳанбалийлик мазҳаблари. Лирик қаҳрамон шу тариқа барча 
ёмонлик, ёлғон, риё тимсоли бўлган дунё отлиғ жодугарни тўртала мазҳаб 
ҳукми билан уч марта талоқ қилиш орқали ўзини бу алвастининг тузоғидан 
қутқариб, нажот топгани – эркин ва озод инсонга айланганини енгил нафас 
олиб таъкидламоқда. 
Яна бир байтида эса: “Эй Навоий, сен агар ўзингни мард деб билсанг, 
дунё отлиғ келинчакнинг паттасини қўлига тутқаз – токи бирйўла бу 
маккор ёсуманнинг қўлига мағлуб бўлма”: 
Эй, Навоий, эр эсанг дунё арусин қил талоқ, 
Бир йўли бўлма забун бу золи маккор оллида [1,1,47]. 
Огаҳий қуйидаги байтида бу борада ҳам буюк салафига жўровозлик 
қилади: 
Жаҳон золи агарчи кўргузур ўзни аруси шўх,
Вале эр улки, қилса ўзни ул маккордин айру [2,319]. 


26 
“Дунё отлиғ қари алвасти ўзини ҳар қанча ёш ва гўзал келинчак 
қиёфасида кўз-кўз қилмасин, чинакам мард киши бу маккор ёсуманнинг 
тузоғига алданиб қолмайди”. 
Алишер Навоий ғазалларида раз қизи тимсоли ҳам кўп учрайди. Раз – 
ток. Раз қизи – ток қизи, яъни узум. Узум эса май манбаи. Май – илоҳий 
ишқ ва ирфон рамзи. Майхона – илоҳий май улашиладиган жой. Майхона 
пири ана шу майни улашадиган киши, соқий ва ҳоказо. Маълум бўладики, 
шоирнинг “раз қизи” билан боғлиқ байтлари ҳам ўзида тасаввуфий маъно 
ташийди. Улуғ шоир бу тимсолни илоҳий ишқ майи ва маърифат шавқи 
маъноларида қўллаган. Раз қизи Огаҳий ғазалларида ҳам кўп учрайди. 
Чунончи, бир байтида: “Сен агар ҳақиқий мард бўлсанг, раз қизини ўз 
никоҳингга олки, сўфий билмасдан унга “Барча ёмонликларнинг онаси” 
сифатини берган”, – деб ёзади: 
Эр эрсанг раз қизин ақд этки, сўфи 
Демиш билмай они “Уммул-хабоис” [2,107]. 
“Уммул-хабоис” сифати ҳам майга Навоий томонидан берилган бўлиб, 
“Маҳбуб ул-қулуб”да донишманд шоир майни барча ёмонликлар ва 
гуноҳларнинг манбаи ўлароқ айни сифат билан таърифлаган эди: “Улки 
“уммул-хабоис” бўлғай, анга шефта бўлмоққа ҳам умми хабоиси боис 
бўлғай”. Яъни ўзи ҳам ҳар турли ёмон иллатлар кони бўлган кимсагина бу 
барча ёмонликлар манбаининг гирифтори бўлади. 
Айтиб ўтилганидек, раз қизи – май, май – илоҳий муҳаббат ва 
маърифат эканлигини кўзда тутсак, бу орқали шоир ҳақиқий муҳаббат ва 
илоҳий маърифатни тарғиб қилаётгани, кўнгилни Ҳаққа бериб, унинг 
маърифатига етишга даъват этаётгани маълум бўлади. 
Алишер Навоий “Тарихи анбиё ва ҳукамо” асарида маълумот 
беришича, Тангри таоло Хизр алайҳиссаломга илми ладунни ато этган 
бўлиб, ҳайвон суви деганда шу нарсага ишора қилинади. Илми ладуний 
(арабча: яқин илми, яъни ҳақиқий илм – илоҳий илм) Ҳақ таолонинг 
файзи фазлидан кишида ҳосил бўладиган илм. Устод сабоғу таълимисиз ва 
кишининг саъю ҳаракатисиз ғойибдан келган илм, илми Худодод. Ботиний 
илмлар, яъни тасаввуф илми, ҳол илми. Оллоҳ ўзи хоҳлаган кишила-
ригагина берадиган илм. Ладуний илм авлиёларга юбориладиган илм ҳам 
дейилади. Жумладан, Боязид Бистомий калом аҳлига қараб: “Сизлар ўз 
илмларингизни жонсиз нарсалардан, биз эса мангу барҳаёт Зотдан оламиз”, 
– деган экан. Бунда у жонсиз нарсалар деганда нарса-ашёларни кўзда 
тутади. Ладуний илмни эса Хизр илмига қиёс этгулик. Чунки у ер остидаги 
оби ҳаёт – тириклик сувини топиб ичган ва унинг шарофати билан барча 
сиру синоатдан, ҳамма воқеа-ҳодисадан, бутун туйғу-кечинмалардан, 
нарсаларнинг моҳияти ва хусусиятларидан хабардор, содир бўлажак 
нарсаларни олдиндан билади. Маълум бўладики, Хизрнинг абадий ҳаёт 


27 
соҳиби эканлиги ҳам аслида унинг илоҳий илмлар соҳиби бўлганлиги 
билан изоҳланади. Шунинг учун ҳам улуғ шоир: “Ақл соҳиблари Хизр 
умрини орзу қиладилар. Бу билан фақат узун умргагина эга бўлиш мумкин. 
Чинакам абадий ҳаёт эса ёр васлига етиб, у билан бирга бўлишдадир”, – деб 
лутф эди: 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling