Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик университети


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/66
Sana19.01.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1100725
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
Конференция тўплами Огаҳий 16 12 2021 cover (2)




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ШАРҚШУНОСЛИК УНИВЕРСИТЕТИ 
ОГАҲИЙ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ – ЁШЛАР 
ТАРБИЯСИ УЧУН НАМУНА
РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ 
КОНФЕРЕНЦИЯ 
ТЎПЛАМИ 
II 
Тошкент –2021 


Огаҳий ҳаёти ва ижоди – ёшлар тарбияси учун намуна. Республика 
илмий-амалий конференция тўплами.– Tошкент, 2021.  
Ушбу илмий тўпламга 2021 йил 17 декабрь куни Тошкент давлат 
шарқшунослик университетида ўтказилган “Огаҳий ҳаёти ва ижоди – 
ёшлар тарбияси учун намуна” мавзуидаги Республика илмий-амалий 
конференция материаллари жамланди. 
Тошкент давлат шарқшунослик университети Халқаро Огаҳий-
шунослар Кенгашининг 2021 йил 14 декабрдаги 3-сонли мажлиси қарори 
билан нашрга тавсия этилган. 
Масъул муҳаррир: 
филология фанлари доктори, профессор Қ.Омонов 
Тақризчилар: 
филология фанлари доктори, профессор Қ.Содиқов 
филология фанлари доктори, профессор Б.Тўхлиев 
© Тошкент давлат шарқшунослик университети, 2021 йил. 



СЎЗ БОШИ 
 
Адабиётга ошнолик, китобхонлик кўникмасини ёшлар кўнглига жойлаш 
бугунги Ўзбекистоннинг янги маърифий йўли сифатида қатъий ўзанига тушиб 
бормоқда. Айниқса, бу борада 2020 йил 20 май куни Юртбошимизнинг 
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида барпо этилган Адиблар 
хиёбони мажмуасининг зиёрати чоғида адабиёт билан боғлиқ “Адабиёт халқ-
нинг юраги десак, халқнинг маънавияти десак, тўғри бўлади” деган, чақириғи 
мамлакатимизнинг бош маънавий платформаси ўлароқ янгради. Бу билан
глобаллашув жараёнлари шитоб билан кечаётган ҳозирги дамларда ёшларни 
озод руҳли, эркин фикрли, адолатли, холис, дунёқараши кенг, билимли қилиб 
камолга етказиш масаласида мамлакат раҳбари маърифий ва маънавий юкса-
лишнинг янги босқичдаги устувор йўлни белгилаб берди. 
Бу устувор ва янги йўл адабиёт билан боғлиқ. Бугуннинг ёшларини 
қаерда қайси соҳада ўқишидан қатъий назар юрагига адабиётга ошно этиш 
вазифаси юкланган: “Агар у маънавиятли бўлса, ҳамма чўққиларга етади. 
Космонавт ҳам бўлади, инженер ҳам бўлади, ёзувчи ҳам бўлади. Юрагига 
адабиёт киритишимиз керак! Адабиёт киритиш билан юрагига маънавият 
киритамиз, маърифат киритамиз, маданият киритамиз”. Бу мамлакатнинг бош 
мафкурачиси сифатида юртбоши илгари сурган ғоялар.
Ушбу ғоя ва фикрлар элимиз зиёлиларига кўп маънавий озуқа ва куч 
бермоқда. Ана шундан руҳланган бизнинг Тошкент давлат шарқшунослик 
университети жамоаси мумтоз адабиётимизнинг энг сермаҳсул ва серқирра 
ижодкори, шоир, тарихчи, таржимон, давлат арбоби, араб, форс, туркий 
тиллар билимдони Огаҳий ҳазратларини ҳаёт ва ижод йўлларини ўрганиб, у 
зотнинг қўлёзма асарларини тадқиқ этиб ҳамда ўлмас ғояларини тарғиб этиб 
келмоқда. Ушбу йўналишдаги муҳим ишлардан бири ҳар йили ҳазрат Огаҳий 
туғилган кун муносабати билан 17 декабрь куни “Огаҳий ҳаёти ва ижоди – 
ёшлар тарбияси учун намуна” мавзуида Республика илмий-амалий конферен-
цияси ўтказилинади. Бу анжуман билан огаҳийхонлик йиғинлари анъанага 
киритилди ҳамда юртимиз ва чет элларда Огаҳий ижоди устида тадқиқот 
ишларини олиб бораётган мутахассислар учун илмий майдон бўлиб хизмат 
қилмоқда. Бундан ташқари анжуман маърузалари асосида адиб ҳаёти, фао-
лияти ва меросига бағишлаб илмий тўплам ҳам чоп эттирилмоқда. Қўлингиз-
даги ушбу тўплам айни анжуман материаллари асосида чоп этилган.

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling