Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик университети
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Конференция тўплами Огаҳий 16 12 2021 cover (2)
Ключевые слова: рукопись, описание, новая копия, перевод,
исторический труд, перевод исторического труда, «Равзату-с-сафо», Шермухаммад Мунис, источниковедение. Abstract. The article describes the manuscript of the second volume of the seven-volume work "Ravzat us-safo" by Muhammad ibn Khovandshah ibn Mahmud Mirkhand, translated into Uzbek by Shermuhammad Munis. This manuscript, described for the first time, is the fifth known copy of this volume. The article also provides a comparative table of available manuscripts. Keywords: manuscript, description, new copy, translation, historical work, translation of historical work, “Ravzatu-s-safo”, Shermuhammad Munis, source studies. Муҳаммад ибни Ховандшоҳ ибни Маҳмуд Мирхонд (1433, Балх ‒ 22. 06. 1498, Ҳирот)нинг “Равзат ус-сафо”, тўлиқ номи “Равзат ус-сафо фи- сийрат ал-анбиё ва-л-мулук ва-л-хулафо” (“Пайғамбарлар, подшоҳлар ва ҳалифаларнинг таржимаи ҳоли ҳақида соф жаннат боғи”) номли асарида дунё дунё ибтидосидан 1523 йилга қадар Марказий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида бўлиб ўтган ижтимоий-сиёсий воқеалар баён этилган. Асар муқаддима, етти жилд, хотима ва қўшимчалардан иборат. “Равзату-с-сафо”дан айрим қисмлар француз, лотин, швед, немис ва бошқа бир қатор тилларга таржима қилинган. Узоқ вақт давомида асар 16 европаликлар учун Шарқ тарихини ўрганишда муҳим манба вазифасини бажариб келди. Асарда дунёнинг яратилишидан то Сосоний Яздигард III (632 ‒ 651 йй.) давригача бўлган тарихий воқеалар, Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ва чаҳорёрлар даврида бўлиб ўтган воқеалар, ўн икки имом тарихи, Уммавия ва Аббосия халифалари; Эрон, Марказий Осиё ва Ҳиндистонда Аббосийлар билан замондош бўлган сулолалар; мўғуллар, Чингизхон, унинг авлоди, Эрон ва баъзи қўшни мамлакатлар ва улардан кейинги Амир Темур давригача яшаган сулолалар тарихи; Амир Темур ва темурийзода Султон Абу Саъид ўлимигача (1469 й.) бўлиб ўтган воқеалар ҳамда Султон Ҳусайн Бойқаро ва фарзандлари тарихи (1523), шунингдек, бошқа кўпгина баён этилган ҳодисалар Қуръон оятлари, ҳадислар ҳамда бир қанча мўътабар китоблар мисолида ёритилган. [1] Ушбу муҳташам асар ўзбек тилига Шермуҳаммад Мунис Хоразмий томонидан таржима қилина бошлайди. Мунис асарнинг биринчи жилдини тугатиб, иккинчи жилдини таржима қилаёган вақтда вафот этган. Шу тариқа таржимани Муҳаммад Ризо Огаҳий давом эттирган. Асарнинг қўлёзмалари ҳақида маълумот берувчи каталоглардан бири машҳур шарқшунос К.Торнберг томонидан тузилган.[2, 164-167] Асарнинг инглиз тилига қилинган таржимаси ҳалига қадар ўз аҳамиятини йўқотган эмас. [4] Асар қўшни ўзбек тилидан олдин Европа тилларига таржима қилина бошлаган эди. Унинг Ғарб тилларига биринчи таржимаси ҳақида Х.Наимова эътиборли мақола қилган. Мақолада П.Тейшейрнинг ўзбеклар ҳақидаги ижобий мулоҳазалари берилгани ҳам диққатни тортади. [7: 141] Таржимон замон ҳукмдори тавсифини қуйидаги назм орқали ифодалайди: Хадиви жаҳонжўйи соҳибқирон, Шаҳаншоҳи жамқадру гардунтавон. Сикандаршукуҳу фаридунсипоҳ, Муалло сариру мурасаъ кулоҳ. Шараф машриқининг мунир ахтари, Карам қулзумининг самин гавҳари. Жалолат сипеҳри узра офтоб, Хилофат сарири узра комёб. Паямбар ҳасаблиғ шаҳи муҳтарам, Ҳумоюн насаблиғ муалло ҳашам. Сўнгра Мунис бу китоб сўз очилиш билан айтганидек, амири кабир Муҳаммад Ризо қушбеги “саъй ва ихтиёри” билан бунёд бўлганини яна бир таъкидлайди. Қуйидаги сатрларда таржимоннинг асар муаллифига алоҳида ҳурмат ва эҳтироми кўриниб турибди. Келтирилган байтда бу машаққатли иш “ботроқ” (тезроқ) муваффақиятли якунига етишини илтижо қилади: “Аввалғи қисм фароғидин сўнг Расул алайҳис салом ва хулофойи киром ва асҳоби зулэҳтиром ризвонуллоҳи алайҳи ажмаъин ва нусхайи шарифа муаллифи ва мажмуъайи латифа мусаннифи Ҳумомиддин Амир Муҳаммад 17 Ховандшоҳ Балхий раҳматуллоҳи алайҳнинг руҳи пурфутуҳидин истиъонату истимдод қилиб, иккинчи қисм таржимасиғаким, “Равзату-с- сафо”нинг мужаллади сонийсидур ва ҳазрати Набавий саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам сияри ва хулофойи рошидин маноқибидин баъзиға муштаъмалдур, шуруъ қилинди. Байт: Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling