Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик университети


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/66
Sana19.01.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1100725
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
Конференция тўплами Огаҳий 16 12 2021 cover (2)

 
 
 
МУҲАММАДРИЗО ОГАҲИЙНИНГ РУҲАФЗО
МУСАДДАСЛАРИ
Гулноз Халлиева
ТошДУ инновацион илмий лойиҳаси бош илмий ходими,
ЎзДЖУ профессори 
Мусаддас – «порсийлар наздида энг машҳур бўлғон», мусамматнинг 
қофияланиш тартибига қараб тузилган, ҳар банди олти мисрадан иборат 
шеърий шаклидир. Мусамматнинг тарихий асослари халқ оғзаки ижоди 
сарчашмалари билан боғлиқ экан, унинг шеърий шакли мусаддас ҳам тур-
кий халқлар фолклори заминида шаклланган ва ўзбек мумтоз адабиётида 
илк намуналарини ёзиш Навоий ижодидан бошланган деб айта оламиз. 
Мусаддас мустақил ёки ғазал асосида яратилиши мумкин. Кузатишлар 
Огаҳий, шунингдек, шоир учун ибрат мактаби бўлиб хизмат қилган 
Навоий, Бобур, Машраб назмий меросида мустақил мусаддаслар нисбатан 
кўплигини кўрсатади. Бу эса мазкур мусаммат шаклининг ўзига хослигидан 
дарак беради. Ғазал асосида юзага келадиган мусаддаслар ҳам алоҳида 
бадиий қиммат касб этади. Икки қалб қўридан (шунингдек, шоирнинг ўз 
шеърларидан) бунёд бўлувчи бу хил мусаддаслар Алишер Навоий 
шеъриятида мусамматларни ўрганган адабиётшунос Абдурашид Абдуға-
фуров мақоласида батафсил ёритилган
1
Муҳаммадризо Огаҳий яратган му-
саддаслар ҳам мумтоз шеъриятимиз назмий меросининг гўзал намунала-
ридир. Шоирнинг соҳир қалами ҳадя этган 5 та мусаддаснинг барчаси мус-
тақил ижод намунаси бўлиб, 36 банд 216 мисрадан иборат. Улар "Таъвиз 
ул-ошиқин" девонининг 10 та қўлёзма нусхасидан 5тасига, яъни сақланиш 
1
Абдуғафуров А. Алишер Навоий мусамматлари. // Ўзбек тили ва адабиёти.-
1978.-N I.-Б. 28-29


11 
рақами 1529, 938, 7443, 1944, 19 бўлган нусхаларга тўлиқ киради. Бундан 
ташқари Огаҳий мусаддаслари ЎзР ФА Шарқшунослик институти фондида 
№1233 инвентарь рақами остида сақланаётан, 42 муаллифнинг мусаддаси 
киритилган "Баёзи мусаддасот"га, шу фондда мавжуд №1131 инвентарь 
рақамли, 23 нафар Хоразм шоирининг мухаммас ва мусаддасларидан 
тузилган "Баёзга" киритилганки, бунинг ўзи Огаҳий мусаддасларига 
қизиқиш ва эҳтиром кучлилигидан дарак беради. Огаҳийнинг "Ўлтурурга 
ошиқни раҳмсиз ситамгарлар", "жонима ҳар бирининг жавру жафосини кў-
ринг "такрорларига эга мусаддаслари з о ҳ и р а н", Соқиё бер манга бир 
жомки, сармаст бўлай", "кел фано соғарини сипқорали, шод ўлоли", "Шоҳо 
карамингдан этма навмид" такрорларидан иборат мусаддаслари ботинан 
таъриф ва тавсиф беришни талаб қилади. Булар орасида ҳар банди: 
Тобакай даҳр ғами қайдига побаст бўлай, 
Соқиё бер манга бир жомки сармаст бўлай. 
каби тугалланмага эга бўлган мусаддас огаҳийшунос Раҳмат Мажидий 
томонидан қисман таҳлил қилинган ва бунда муаллиф ўз фикрларини 
шундай изҳор қилган: “Шоирнинг такрорланиб келаётган "тобакай даҳр 
ғами қайдиға побаст бўлай" сатридан сўнг соқийга май деб мурожаат 
қилиши кишилар жуда алам азоб тортган вақтларида бир оз бўлса-да 
юпаниш, алданиш учун май ичишга мажбур бўлганларидан дарак берадики, 
инсон руҳининг маълум ҳолатига хос бўлган буҳодисани инкор қилиш 
ҳақиқатга ҳилоф бўлур эди"
1
Бизнингча, эса бу ўринда тамоман бошқача 
ҳақиқат зуҳур қилади, яъни лирик каҳрамон реал майга эмас, илоҳий майга 
эҳтиёж сезаётир: 
Неча даврон ситамидин ер узра паст бўлай, 
Оҳу ашку аламу дард ила ҳамдаст бўлай, 
Истарам эмди ринуд аҳлиға вобаст бўлай, 
Жоми май нашъасидин зўру забардаст бўлай, 
Тобакай даҳр ғами қайдиға побаст бўлай, 
Соқиё, бер манга бир жомки сармаст бўлай
2

Дунё ғами кишанига гирифтор кўнгул, энди барча нарсадан воз кечиб, 
илоҳий ирфон суруридан баҳраманд бўлиш истагида ринуд аҳлига 
(қаландар, дарвеш) боғланишни, оҳ, ашк, алам, дард билан ҳамён бўлишни, 
жоми май нашъаси била кўнгулни мусаффо қилишни ихтиёр этаётир ва шу 
мақсадда соқийга – "илоҳий файз манбаи"га: "Менга бир жом – илоҳий нур 
чашмаси бергин", – дея мурожаат қилаётир. Тасаввуф талқинида “жом” – 
илоҳиёт нурининг жилоланиб кўзга ташланишидир ва шу жомдан Оллоҳ-
нинг ўзи (соқоҳум раббиҳум) соқий бўлиб баҳраманд қилади
3
Огаҳийнинг 
1
Мажидий Р. Огаҳий лирикаси. - Тошкент: ФАН, 1963. – Б.71 .
2
Огаҳий Таъвиз ул-ошиқин. - Тошкент: ФАН. 1960. – Б.497.
3
Бертельс Е. Э. Суфизм и суфийская литература. - М.: Наука, 1965. -С.142. 


12 
лирик каҳрамони кўнгулга илоҳий ирфон бахш этилишини, ўзликни англаш 
йўлидаги оҳ, ашк, дард, андуҳ чекишни фахр деб билса, дунё ғами билан 
овора бўлишҳолатларини жабр деб билади. Чунки улар сўфий назди-
даҳақиқий имонга эга бўлиш йўлидаги тўсиқлардир. 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling