Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик университети
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Конференция тўплами Огаҳий 16 12 2021 cover (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ключевые слова
ОГАҲИЙ ИЖОДИДА НАВОИЙ АНЪАНАЛАРИ
Эргаш Очилов, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти катта илмий ходими, филология фанлари номзоди Аннотация. Мақолада Муҳаммадризо Огаҳий ижодига Алишер Навоий адабий мероси таъсирининг айрим қирралари ёритилади. Калит сўзлар: адабий анъана, ўзаро таъсир, татаббу, мавзу, ғазал, байт, тимсол, бадиий санъатлар, маҳорат. Аннотация. В статье освещаются некоторые аспекты влияния литературного наследия Алишера Навои на творчество Мухаммадриза Огахи. Ключевые слова: литературная традиция, взаимовлияние, татаббу, текст, газел, бейт, символ, поэтические фигуры, мастерство. Abstract. The article highlights some aspects of the influence of the literary heritage of Alisher Navoi on the works of Mukhammedriza Ogakhi. Key words: literary tradition, interaction, tatabbu, theme, gazal, bayt, symbol, fine arts, mastery. Алишер Навоий ўзидан кейинги нафақат туркий, балки форсий адабиётга ҳам кучли таъсир ўтказган. Бу таъсирдан холи бирор Шарқ шоирини топиш қийин. Ўзбек адабиётида-ку инчунин. Ўзбек шоирлари сўз салтанатининг султонини ижод йўлида ўзларига йўлчи юлдуз билиб, унга эргашдилар, ундан маҳорат сабоғини олдилар, бой ва ранг-баранг 24 адабий меросидан самарали таъсирланиб, ёниқ илҳом билан дурдона асарлар битдилар. Улуғ шоир издошлари орасида унинг йўлида ва услубида қалам тебратгани жиҳатидан Огаҳий алоҳида ажралиб туради. Огаҳий Навоийнинг “пайдо”, “санго”, “экин оё”, “оллида”, “жудо”, “айлаб”, “айт”, “ҳануз”, “арзимас”, “бас”, “махсус”, “хос”, “шарт”, “эй кўнгул”, “ўзгача”, “бўлмаса-бўлмасун, нетай” каби ўнлаб ғазалларига татаббулар қилган, ўттиздан зиёд ғазалларига мухаммаслар боғлаган. “Хушдур баҳор мавсимининг айши чоғида”, “Навбаҳор айёми ҳар ким бўлса айшу боғсиз”, “Эй хуш ул кунларки, мақсад гавҳариға кон эдим”, “Боғи жаҳонки, хуштурур гулшани айшхонаси” мисралари билан бошланадиган ғазаллари эса бевосита Навоийдан илҳомланиб яратилган. “Аввалғидек” радифли ғазали ҳам бевосита улуғ салафининг “аввалғиларга ўхшамас” радифли ғазали таъсири маҳсули. Бугина эмас, буюк салафи ёритган мавзуларни қаламга олиб, уларни ривожлантирган, бойитган ва янгидан-янги қирраларини очган, қатор навоиёна шеър, байт ва мисрлар яратган. “Эй Огаҳий, агар Навоийдай буюк сўз санъаткорининг ижодидан баҳра олмаган бўлсанг, сенинг асарларингни ўқиб ким ҳам маънавий ҳузур топар эди?”, – деб ёзади бу ҳақда шоирнинг ўзи: Огаҳий, ким топқай эрди сози назмингдин наво, Баҳра гар йўқтур Навоийнинг навосидин сенга [2,55]. Навоий ижодида кенг қўлланган “синғон сафол”, “раз қизи”, “Даллат ул-мухтола” каби тимсоллар ҳам Огаҳий ғазалларида ривожлантирилгани ва ўзининг янги қирралари билан бойитилганлигини кўрамиз. Чунончи, қу- йидаги байтида шоир алам ва ҳасрат билан: “Бу дунё келинчаги Огаҳийни алдаганидан билдимки, ўша қиз Даллат ул-муҳтола экан”, – деб ёзади: Чун Огаҳийни алдади бу даҳр аруси, Билдимки, экан даллаи мухтола ҳамул қиз [2,170]. Маълумки, “Фарҳод ва Ширин” достонида Фарҳодни орадан кўтариш учун Хисрав ва Бузург Уммид ўйлаб топган фитна асосида Фарҳодни макр тузоғига тушириш учун ёлланган Ёсуман кампирни Алишер Навоий Даллат ул-муҳтола (форсча-арабча: ўртага тушувчи, ҳийлагар, маккора хотин; Ёсуман) деб таърифлайди. Шоирнинг муболағали услубига кўра, у макру ҳийлада шунчалик устамонки, ҳийлагар фалак уни хола, афсона-ривоятларда жодугарлиги туфайли Даллат ул-муҳтола номини олган учига чиққан маккора уни она деб атайди. Юзида юзлаб макр чизиқлари яққол кўриниб турган бу аёлнинг тилидан умрида бир оғиз чин сўз чиқмаган. У ҳийла бошласа, отага қизни, онага ўғилни қарши қилиб қўяди. Бир сўз билан юзлаб оилаларни бузиб юборишга қодир. У Фарҳодни Хисрав Арманияни олиб, Ширинга уйланмоқчи бўлди, лекин у севганига садоқат сақлаб, ўз жонига қасд қилди деб алдайди. Шириндан айру ҳаётида маъно кўрмаган Фарҳод ҳам бошини тошларга уриб, ўзини ҳалок этади [1,6,658–680]. 25 Навоий “Фарҳод ва Ширин” достонида ҳадди аълосида тасвирлаган бу образ Огаҳий байтига дунё тимсоли ўлароқ кириб келиб, ўзига янги бадиий вазифа олади. Бошқача айтганда, салаф шоир учига чиққан маккор хотин сифатида тасвирлаган Даллат ул-муҳтолани халаф шоир Дунё тимсолида гавдалантиради. Чунки Даллат ул-муҳтолага хос мунофиқлик, муттаҳам- лик, ҳийлагарлик, ёлғончилик, бузғунчилик, фитнакорлик, маккорлик каби салбий иллатларни барчаси дунёда ҳам мужассам. Шу тариқа, Навоий қўллаган образ Огаҳий томонидан тимсолга айлантирилиб, маъно доираси кенгайтирилади. Воқеан, дунёни қоралаш, танқид қилиш – мумтоз адабиётда асосий ўрин тутади. Бу диний-тасаввуфий қарашлар билан боғлиқ. Унга кўра дунёга ортиқча меҳр қўйиш инсонни Ҳақ йўлдан оздиради, Парвар- дигоридан бегоналашиб, тубанлашувига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам сўфиёна адабиётда дунё кўпинча нозу ишва билан ошиқларини йўлдан урадиган, лекин ҳеч кимга вафо қилмайдиган хиёнаткор маъшуқага ўхшатилади; паранжи-чачвон ичида гўёки сарвқад ва гўзал кўринадиган, аслида эса қадди букчайган, тишлари тўкилган қари кампирга қиёсланади; талабгорларини сеҳру жоду билан тузоққа тушириб, ўз йўриғига юргизадиган, хоҳлаган кўйига соладиган жодугар, алвасти, зол, ажуза қиёфаларида тасвирланади. Барча ёмонлик, ёлғон, риё тимсоли бўлганлиги учун ҳам Алишер Навоий бошқа бир ғазалида дунёни исломдаги ҳар тўрттала мазҳаб билан уч талоқ қўйганлигини айтган эди: Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling