Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик университети
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Конференция тўплами Огаҳий 16 12 2021 cover (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- байт
Бисмиллаҳир-роҳмани-р-роҳим
1 б Муродот саҳифасининг унвони ва саодот мажмуасининг туғросиким, салафи изом сияри ноқидларининг ҳикоётидин мубний ва халафи киром хабари ноқийларининг ривоётидин мубтанийдур, Вожибу-л- вужуденинг ҳамду саносидурким, жамъи мавжудот буди анинг эҳсони офтобидин бир ламъадур ва Фоизу-л-жуденинг ситойишу сипосидурким, мажмуъи махлуқот вужуди анинг бирру имтинони саҳобидин бир қатрадур ва Доноеким, илми қадими маркази хок доирлари ва давоири афлок соирларининг саройирин иҳота қилди. Тавоноеким, хонаи қудратидин муфрадот ва мураккабот икки ҳарф таркиби била ғайб фазосидин шаҳодат арсасиға келди. Раҳимеким, Наҳну нақуссу алайка аҳсанаъл-қасаси бимо авҳайно قن نحن انيحوأ امب صصقلا نسحأ كيلع ص оятининг мазмуни даргоҳ муқарраблари сархайлининг иншироҳи садри учун нишонадур ва нури марҳаматидин. Каримеким, аллазино жоҳаду фийно انيف اودهاج نيذلا каримасининг мазмуни сабилуллоҳ мужоҳидларининг эълойи шаънида 20 намунадур камоли макраматидин. Сонеъиким, тил қиличиға тавфиқ сайқали била сайқал урдиким, анинг коргузорлиғи била майдони балоғатда оёти баййинот мункирлари инкорин ва мўъжизоти боҳирот муддаъилари 2 а даъвосин қатъға еткургай. Мубдаъиким, қалам жаводиға қуввати жавлон ибдоъи била сарофрозлиғ еткурди. Анинг дастёрлиғи била мизмори фасоҳатда азимат анонин мубдаъоти замири таҳририға аюргай. Қодиреким, маҳзи лутфдин анкабутининг рақиқ пардасинким, гул баргидин латифроқдур, шадиду-л-хусумат сангдилларининг кўзи оллида садди Искандар намудори кўргузди, то мурод ғунчаси Савр ғори фазойи тангининг мўътакифлари замойирининг чаманида очилди. Қоҳиреким, айни унфдин ғозийлари қиличи билаким зафар ва нусрат пайкарининг чеҳранамойидур, Араб ва Ажам саркашларининг риштаи ҳаётин узди то дини ҳаниф мухолифларининг жавоҳири эътибори мазаллат ва ҳаводин туфроқиға сочилди. Назм: Ҳабиби нурини оламда пайдо, Анингдек қилдиким, торимда байзо. Туфайлидин бор этди инсу жонни, Тузиб анинг учун кавну маконни. Анга берди ҳидоят нуридин тож, Ато қилди шараф авжида меърож. Иноят ғоятидин бемударо, Анинг динини қилди ошкоро. Жаҳонни қилди дин аҳлига мизмор, Алардин куфр оётин нигунсор, Яфъалуллоҳу мо яшоу ва яҳкуму моюрид ديري ام مكحيو ءاشي ام الله لعفب. Наът: Таҳийёти таййибот гуллари ва саловоти зокиёт сунбуллариким, шамойими насойимидин хирад машоми анбарбезу ақл думоғи абиромиз бoлғай, ҳазрати хайру-л-варо ва хатму-л-анбиёнинг равзаи ақдас ва турбати муқаддас машҳади атрсой ва марқади жаннатосойиға нисорким, нубувват чаманининг ва давҳаи зебоси ва мурувват гулшанининг сарви раъно рисолат суффасининг масдари ва саодат осмонининг бадри, офариниш аҳлининг сабаби ижоди ва малакут хайлининг мақсуду муроди, русул зумрасининг хотами вали маъаллоҳ хилватининг маҳрами, солиҳлар паноҳи ва осийларнинг шафоатхосидур, байт: Аҳмади мурсалки, жон хоки эрур, икки олам сайди фитроки эрур, 2 б саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва асҳобиҳи ва аҳбобиҳи-т-тоййибина-т-тоҳирийна ва саллама таслиман доиман муборакан касиран ило явми-д-дин. Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling