Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё технология институти
Эконометрик тенгламалар тизими ва уларнинг турлари
Download 1.58 Mb. Pdf ko'rish
|
IQTISODIY MATEMATIK USULLAR
Эконометрик тенгламалар тизими ва уларнинг турлари.
Факторлараро боғланишни фақатгина битта ишлаб чиқариш функцияси орқали қараб чиқмасдан, уларни эконометрик тенгламалар тизими ёрдамида таҳлил этиш мумкин. Эконометрик тенгламалар тизими уч хилга бўлинади: а) тизимга бир-бири билан боғланмаган тенгламалар киради. Ҳар бири алоҳида ечилиб, умумий иқтисодий-математик моделни бир қисми бўлиб колади; б) тизимга бир-бири билан боғланган статистик хусусиятга эга бўлган тенгламалар киради. Масалан, ишлаб чиқарилган маҳсулотга бир нечта омиллар, яъни ишчилар сони ва асосий фондлар ўз таъсир кучини кўрсатадилар. Ўз навбатида, ишчилар сони аҳоли сони билан ва асосий фондлар миқдори капитал қўйилмалар билан боғланган. Бунинг натижасида эконометрик тенгламалар тизими қуйидаги кўринишда ёзилиши мумкин: Y = f (OPF,PPP) PPP = f (L) OPF = f (KK), бу ерда Y - асосий кўрсаткич, РРР - ишчилар сони, OPF - асосий фондлар ҳажми, L - аҳоли сони, КК - капитал қўйилмалар. в) тизимга динамик хусусиятга эга бўлган тенгламалар киради. Бу тизимга кирадиган тенгламалар фақатгина ҳар бири вақт даврида боғланиши борлигини аниқламасдан, илгари бўлган омиллараро боғланишини борлигини ҳам таҳлил қилиш мумкин (t-1). Масалан, бир жараён таҳлил этиш учун ва уни асосий кўрсаткичларни прогноз даврига ҳисоблаш учун берилган маълумотлар асосида, яъни ялпи маҳсулот (VAL), ишчилар сони (РРР), асосий фондлар (OPF), иш хақи фонди (ZAR), капитал қўйилмалар (KV), ҳар йили ишга киргизадиган асосий фондлар (OWF) каби кўрсаткичларни тенгламалар тизими орқали езиб чикамиз: VAL = f(OPF,PPP) (1) PPP = f(VAL,ZAR) (2) ZAR = f(VAL,KV) (3) OWF = f(KV,OPF) (4) OPF = f(OPF(-1),KV) (5) KV = f(FN) (6) FN = f(ND) (7) Юқорида келтирилган тенгламалар тизими бир бири билан боғланиб, кетма-кет ҳисобланади, яъни (7) тенглама ечилиб, уни натижалари омил сифатида (6) тенгламага капитал қўйилмалар ҳисоблаш учун ишлатилади. Ўз вақтида (6) тенгламани натижалари (5) тенгламани ечиш учун ишлатилади. Бу эконометрик тенгламалар тизимида прогноз вақтига бир кўрсаткич аниқланиб, уни натижаси орқали қолган асосий кўрсаткичларни аниқлаш мумкин. Модел иқтисодиётга мос бўлган йўналишларни, боғланишларни акс этириши керак. Иқтисодий ўсишни натижавий кўрсаткичи - бу миллий даромадни динамикаси. Ишлаб чиқариш жараёнига ва иқтисодий ўсишга ўз таъсирини кўрсатадиган асосий омилларга ишчилар сони, ишлаб чиқариш фондлари, табиат ресурслари киради. Яратилган миллий даромад ёки пировард маҳсулот истеъмол фонди ва жамғариш фондидан иборат. Улар ўз навбатида ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланадиган ресурслардан учун ишлатиладилар. Иқтисодий ўсишни логик модели макроиқтисодий жараёнда Y=f(X 1 , Х 2 , Х 3 ), бу ерда Y -миллий даромад ёки пировард маҳсулот; X 1 , Х 2 , Х 3 - ишчилар ресурслари, ишлаб чиқариш фондлар, табиий хомашёлар. Макроиқтисодий функциялар ёрдамида ишлаб чиқариш самарадорлигини, хомашё самарадорлигини ва уларни алмашишини, илмий - тараққиётни иқтисодий ўсишига таъсирини ва уларга ўхшаш кўрсаткичларни таҳлил этиш мумкин. Аналитик мисоллардан ташқари иқтисодий ўсишни прогноз кўрсаткичларни макротенгламалар ёрдамида ҳисоблаш мумкин. Замонавий макродаража таҳлилда Кобб-Дуглас тенгламасини аҳамияти катта, чунки уни асосида ишлаб чиқариш жараёнида ўз таъсирини кўрсатадиган омилларни таҳлил этиш мумкин. Бу тенгламани камчилиги шундаки, омиллар орасида илмий - техник тараққиёт кўрсаткичлари, техника, технология кўрсаткичлари кўрсатилмаган. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling