Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё технология институти
Download 1.58 Mb. Pdf ko'rish
|
IQTISODIY MATEMATIK USULLAR
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар.
- Назорат учун саволлар.
- Адабиётлар.
Қисқача хулосалар
Эконометрик моделларнинг бошқа турдаги моделлардан устун томони шундаки, улар ўрганилаётган ҳодиса ва жараёнларни комплекс таҳлил қилишга имкон беради. Бундан ташқари улар ўзаро боғлиқ тенгламалар ва тенгсизликлар шаклида бўлиб, битта кўрсаткичнинг ўзгариши бошқа кўрсаткичларни ўзгаришига олиб келишини таъминлайди. Эконометрик модел прогнозлаш объектининг барча мавжуд омилларини ўзаро боғланишини ифодаловчи регрессия тенгламалар тизимлари орқали акс эттиради. Эконометрик моделлар кўп ҳолларда ишлаб чиқариш жараёнларини ривожлантириш ва таҳлил қилишда қўлланилади. Олинган эконометрик моделларни текширишда турли хил мезонлар: Фишернинг F-мезони, Стьюдентнинг t-мезони, Дарбин-Уотсон мезонларидан фойдаланилади. Омиллараро боғланишни фақатгина битта ишлаб чиқариш функцияси орқали қараб чиқмасдан, уларни эконометрик тенгламалар тизими ёрдамида таҳлил этиш мумкин. Эконометрик тенгламалар тизимида прогноз вақтига бир кўрсаткич аниқланиб, уни натижаси орқали қолган асосий кўрсаткичларни аниқлаш мумкин. Таянч иборалар. Эконометрика, эконометрик модел, прогнозлаш объекти, ўзаро боғланиш, регрессион тенгламалар тизими, эконометрик тенгламалар, ишлаб чиқариш функцияси, миқдорий баҳолаш, тўғри чизиқли ва эгри чизиқли ишлаб чиқариш функциялари, бир омилли ва кўп омлли ишлаб чиқариш функциялари, прогнозлаш, хусусий корреляция коэффициенти, жуфт корреляция коэффициенти, корреляцион таҳлил, Фишер мезони, Стьюдент мезони, Дарбин-Уотсон мезони, кўплик корреляция коэффициенти, детерминация коэффициенти, аппроксимация хатолиги, омиллар бўйича ўртача унумдорлик, омиллар бўйича чегаравий унумдорлик, ресурслар бўйича эластиклик коэффициентлари, омиллараро боғланиш, динамик хусусият, иқтисодий ўсиш, макроиқтисодий функциялар, Кобб-Дуглас ишлаб чиқариш функцияси. Назорат учун саволлар. 1. Эконометрик модел деб нимага айтилади? 2. Эконометрик тенгламалар қандай тузилади? 3. Ишлаб чиқариш функциялари қандай тузилади? 4. Кобб-Дуглас ишлаб чиқариш функциясини тушунтириб беринг? 5. Эконометрик тенгламалар тизими ва уларнинг турлари. 6. Эконометрик моделларни текшириш мезонлари нималар? 7. Бир омилли ва кўп омилли эконометрик моделларнинг фарқлари нимада? 8. Эконометрик моделлардан прогнозлашда қандай фойдаланиш мумкин? 9. Иқтисодий ўсиш деб нимага айтилади? 10. Эконометрик моделлар ёрдамида ишлаб чиқариш самарадорлиги қандай аниқланади? Адабиётлар. 1. Айвазян С. А. Прикладная статистика и основы эконометрики: Учебник. –М.: ЮНИТИ, 2003. 2. Доугерти К. Введение в эконометрику. Учебник. –М.: ЮНИТИ, 2001. 3. Замков О.О. и др. Математические методы в экономике. Учебник. –М.: Дело и Сервис, 2004. 4. Кремер Н.Ш. Эконометрика: Учебник. –М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2002. 5. Магнус Я.Р. Эконометрика: Начальный курс. –М.: Дело, 2001. 6. Абдуллаев А., Фаттахов А., Саидов М. Моделирование и прогнозирование экономических процессов. Учеб. пособ. –Т.: Фан, 2000. 7. Монахов А.В. Математические методы анализа экономики. Учебное пособие. –С.Пб.: БЕК, 2002. 8. Чавкин А.М. Методы и модели рационального управления в рыночной экономике. – М.: Финансы и статистика, 2001. 9. Шелобаев С.И. Математические методы и модели в экономике, финансах, бизнесе. – М.: ЮНИТИ, 2000 Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling