Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё технология институти
Мувозанатнинг бир маҳсулотли модели
Download 1.58 Mb. Pdf ko'rish
|
IQTISODIY MATEMATIK USULLAR
Мувозанатнинг бир маҳсулотли модели.
Бирор-бир иқтисодий тизимда бир турли маҳсулот ишлаб чикариляпти ва таксимланаяпти деб фараз қилайлик. Режа даври бошида маҳсулот захираси (айламна фонд) O x >O нинг борлигига асосланган маҳсулот сарфининг интенсивлиги Х га тенг, жонли меҳнатнинг мавжуд ресурслари унинг L интенсивлигида сарфлашни таъминлайди. Иқтисодий тизимнинг чиқиш сигнали (ялпи маҳсулотнинг интенсивлиги) ни Z билан белгиланади. Ялпи маҳсулот интенсивлигидан қисман меҳнат предмети ва қисман истеъмол предмети сифатида С интенсивлигида истеъмол қилинади. Иқтисодий тизимнинг стационар режимини топиш талаб қилинсин. Бу даврда бошланғич захираининг миқдори ўзгармас бўлганда ишлаб чиқариш ва истеъмолнинг берилган даражаси таъминланади. Бундай режим, сўзсиз, ташқаридан қўшимча ишлаб чиқариш омилларини жалб қилиш ҳисобига таъминланади. Ишлаб чиқариш натижаси ва омиллари ўртасидаги алоқа тенгламаси қуйидагича ёзилади: Z = f (X, L) (1) Сарфланган меҳнат ва истеъмолчилар ўртасидаги тескари алоқа баланс нисбатида берилади: C = f (L) (2) Тизимнинг «чиқиш» сигнали, яъни А нуқтаси учун статистик мувозанатлик қуйидаги ифодага эга: Z = X - C (3) Юқорида келтирилган (1-3) мустақил тенгламалар тўрт ўзгарувчини X, Z, L, C ўз ичига олиб, битта эркин даражага эгадир. Тизим хатти-ҳаракатини аниқлаш учун ўзгарувчилардан бирини масалан, (маҳсулотнинг бошланғич захирасига мос келувчи- интенсивлик) ни бериш керак. Унинг қийматини тенгламаларга (2) ва (3) қўйиб, оддий ўзгартиришлардан сўнг қуйидаги нисбатни оламиз: F(X 0 , L) - X 0 = f(L) Сўнгра қолган ўзгарувчилар Z ва С ни ҳисоблаймиз. Тизимнинг мувозанат ҳолати чизиқли ишлаб чиқариш функцияси ва истеъмол ҳамда сарфланган жонли меҳнат ўртасидаги чизиқли боғлиқлик учун аниқ бўлиб колади. Бундай ҳолда функция ( I ) ишлаб чиқариш ва ялпи маҳсулот омилларига нисбатан икки чизиқли нисбатга булинади: X = aZ; L=bZ; C = L Бунда а ва b маблағ ва меҳнат талаб коэффициентлари; - истеъмол меъёри. Нисбатни (3) назарда тутиб, қуйидагини ёзамиз: Берилган тартиб шароитларида тизимнинг мувозанатига коэффициентлари пировард маҳсулот бирлигига тўғри келувчи ишлаб чиқариш омиллари сарфини аниқлайди. Бу коэффициентларининг камайиши истеъмол меъёрини ошишига олиб келади. Бироқ бу фикрларнинг барчаси маҳсулотнинг оддий такрор ишлаб чиқариш учун тўғридир. Энди маҳсулотнинг кенгайтирилган ишлаб чиқариш жараёнини тасвирловчи ва динамик тенгламалар кўринишида берилган мувозанат моделини кўриб чикамиз. Маҳсулотни меҳнат предмети кўринишидаги сарфининг интенсивлиги узлуксиз ва вақтда бир хил ўсувчи X(t) функцияда, меҳнат сарфининг интенсивлиги эса L=L(t) функциясида берилган. Кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг бир қисмини унинг захирасини жамғариш мақсадида фойдаланиладиган капитал қўйилма G(t) тарзида реализация килиш лозим. Капитал қўйилмалар реализациясида кичик ишга эътибор бермай мувозанатнинг А нуқтадаги динамик моделини қуйидагича ёзиш мумкин: Z(t) - X(t) -G(t) - C(t) = 0 (4) Ишлаб чиқариш функцияси тенгламасини кўриниши қуйидагича ёзилади: X(t) = aZ(t) (5) Истеъмолчи ва меҳнат сарфлари ўртасидаги тескари алоқа қуйидагича ёзилади: C(t) = L(t) (6) Жамғариш жараёнини капитал қўйилмалар билан ишлаб чиқариш, ўсиш суръати орқали ифодаласак (7) деб ёзиш мумкин. Бунда K маҳсулот қўшимча бирлигини яратишига кетган капитал қўшимчалар сарфини ифодалаш коэффициенти. (3) дан (4) га боғлиқлигидан фойдаланиб, қуйидаги ифодани хосил қиламиз: (8) Режали даврда ўсиш суръати доимий ва га тенг бўлади деб тахмин қиламиз. Бунда режали даврдаги ялпи маҳсулотнинг ҳажми қуйидаги ифодадан топилади: (9) Қолган кўрсаткичлар ҳам шунга мувофиқ аниқланади: (10) Бунда ишлаб чиқаришни таъминлаш учун сарфланган жонли меҳнат интенсивлигини (11) шаклида ёзиш мумкин. Берилган динамик модел режа шароитидаги мувозанат тизим параметрлари ўртасидаги қуйидаги боғланишга эришилади: (12) Мазкур нисбатни ишлаб чиқариш омиллари сарфларининг нормалари ўзгаришсиз бўлган ҳолда кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш реализацияси истеъмол меъёри пасайиши билан бирга кечади деган хулоса келиб чиқади. Унинг ўрни меҳнат унумдорлигининг ўсиши ёки хомашё сарфи унумдорлигини ўсиши ёки иш коэффициентини ошириш ҳисобига қорежаиши мумкин. Мувозанат моделларида иқтисодий тизимнинг кўплаб қатнашчилари берилган деб тахмин қилинади. Тизим фаолиятига унинг ташқи талабларини ҳисобга олган ҳолда мустақил қарорлар қабул қиладиган ва бунда бошқа қатнашувчилар билан маҳсулотнинг алмашиниши ва таксимланиши юзасидан хўжалик муносабатларига киришадиган аъзоларни ўзаро ҳаракати жараёни сифатида қаралади. Мувозанат моделлари ёрдамида тизим ҳаракати текширилган икки муаммо вужудга келади. Биринчиси (траектория) якуний ҳолатда бўлиш. Бу ҳолатда тизим ўз ҳаракати жараёнида келади. Иккинчиси бу жараёнда ҳар бир алоҳида қатнашувчининг ўзаро мустақил ҳаракатига йўл қўйилиши ёки қўйилмаслиги масаласини хал қилиш. Хўжалик тизими f i (X) индивидуал мақсадли функциялар ва R j ишлаб чиқариш имкониятлари соҳалари бўлган маҳсулот чиқариш режалари бўлиб, N қатнашувчилар (ячейкалар)дан иборат, деб фараз қилайлик. орқали алоҳида қатнашувчиларнинг режасини белгилаймиз. Бунда ижтимоий чегараланишлар ҳисобга олинади. Улар хўжалик ячейкалари ривожининг мумкин бўлган кўп режалари юзасидан йўл қўйиладиган ечимлар соҳасини Q x белгилаб беради ҳамда векторли оптималлаш вазифасини тузиш мумкин бўлади. Кўпгина самарали режаларни аниқлаш тизимининг мумкин бўлган якуний ҳолати ёки траекторияси соҳасини анча торайтириш мумкин. Мувозанатнинг топилган ҳолати (траекторияси хўжалик ячейкаларининг ўзаро иқтисодий алоқалар доирасидаги келишилган фаолиятидан иборатдир). Шуни уқтириб ўтиш керакки, бу принципларнинг хусусан, алмашиниш ва тақсимлаш принципларининг ўзгариши тизим мувозанатлик ҳолатининг ҳам ўзгаришига олиб келиши мумкин. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling