Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё технология институти
Download 1.58 Mb. Pdf ko'rish
|
IQTISODIY MATEMATIK USULLAR
Макроиқтисодий моделлар. Макроиқтисодий моделлар талаби товар - пул муносабатларининг мавжудлигидан ва миллий иқтисодиётнинг принципларидан келиб чиқади: 1. Миллий иқтисодиётни ривожланиши пропорциялари ва суръатлари қиймат ифодасида, меҳнат ўлчовида ва натурал ифодада уйғунлаштириши керак; 2. Аҳолининг пуллик даромадлари товар фонд билан баланслаштирилган бўлиши керак; 3. Меҳнатнинг ҳар кандай турларига хақ тўлашнинг турли хил даражалари мос келиши керак; 4. Иқтисодиётнинг ривожланиши мамлакат актив аҳолисининг бандлигини таъминлаши керак; 5. Жамиятнинг ҳамма аъзолари турмуш даражаси минимал даражадан паст бўлмаслиги керак. Динамик макроиқтисодий моделларда техника тараққиёти ва унинг асосида меҳнат унумдорлигини ҳисобга олиш катта аҳамиятга эгадир. Ижтимий маҳсулот икки асосий бўлинмасининг макроиқтисодий модели қуйидаги кўринишга эга: бунда y - пировард ижтимоий маҳсулот; a 1 - шартли - соф фойданинг нисбати ва 1-бўлинманинг тармоқсиз товар маҳсулоти; a 2 – II-бўлинманинг тармоқларидан ташқари товар маҳсулоти ҳажмида ўлчанган. I бўлинманинг тармоқдан ташқари етказиб берган маҳсулоти ҳажми. y ва мазмунларини берилган деб ҳисобласак, унда Z 1 ва Z 2 га нисбатан тенгламалар кўрсатилган тизимининг қуйидаги ечимларини оламиз. Қисқача хулосалар. Макроиқтисодий моделлаштириш – бу миллий иқтисодиётнинг асосий кўрсаткичларини ҳолатини аниқлаш ва таҳлил қилишдан иборат. Макроиқтисодий жараёнлар бутун миллий иқтисодиётнинг барча тармоқларини қамраб олади. Макроиқтисодий жараёнлар асосан учта катта жараёнларни ўрганади, яъни ишсизлик, инфляция ва иқтисодий ўсиш. Миллий иқтисод даражасида шакллантириладиган кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш модели ўсиш суръати ва пропорцияларни аниқлаш учун хизмат қилади. Иқтисодий ўсишнинг бир секторли ва икки секторли моделлари мавжуд. Миллий даромаднинг ўсиш суръати сарфланган капитал самарасининг жамғарма иқтисодий ўсиш шаклини ифодалайди. Агар жамғарма меъёри ва капитал қўйилма билан таъминланганлик иқтисодий ўсиш ва ошиш (камайиш) нинг мустақил параметрлари бўлса, жамғариш меъёри бошқа тенг шароитларда миллий даромад ўсиш суръатларининг пропорционал ортиши (камайиши) билан бирга кечади. Иқтисодий мувозанат - ўзгариб турувчи ижтимоий муҳитдаги иқтисодий тизимнинг барқарор ҳамда оптимал ҳолда мавжуд бўлишидир. Мувозанатли нархларни тартибга соладиган бозор жараёни билан сақланадиган иқтисодий тизимлар иқтисодий мувозанатнинг бошқа мисоли бўла олади. Макромоделлаш - иқтисодий тадқиқотларда, миллий иқтисодиётни таҳлил қилиш ва режалаштиришда математик усулларни қўлланишидир. Моделлаш натижасида миллий иқтисодиётни иқтисодий ривожлантиришнинг оптимал суръатлари топилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling