Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё технология институти
Тармоқлараро баланс моделларининг умумий тузилиши
Download 1.58 Mb. Pdf ko'rish
|
IQTISODIY MATEMATIK USULLAR
Тармоқлараро баланс моделларининг умумий тузилиши
Матрицавий иқтисодий математик моделлар алоҳида олинган корхонадан бошлаб бутун республика миллий иқтисодиётини қамраб олган ҳолда маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва тақсимлашни таҳлил қилиш ҳамда режалаштириш учун мўлжалланган бўлиб, бу юзага келган пропорцияларни ўрганиш, мақсадларни мувофиқлаштириш имконини беради. Миллий иқтисод даражасидаги тармоқлараро баланс (ТАБ) да миллий даромаднинг яратилиши ва тақсимланиши, моддий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш, тармоқлар ўртасидаги ишлаб чиқариш алоқалари ҳамда ижтимоий маҳсулотнинг ишлаб чиқарилиши ва тақсимланиши ўз аксини топади. Миллий иқтисодиётда маҳсулот ишлаб чиқариш ва тақсимланиши тармоқлараро балансининг математик модели қуйидагича: Истеъмол тармоқлари Ишлаб чиқариш тармоқлари 1 2 3 ... n Пировард маҳсулот Ялпи маҳсулот 1 2 3 ... N X 11 X 21 X 31 ... X n1 X 12 X 22 X 32 ... X n2 X 13 X 23 X 33 ... X n3 ... ... ... ... ... X 1n X 2 n X 3 n ... X n n Y 1 Y 2 Y 3 ... Y n X 1 X 2 X 3 ... X n Иш хақи Соф даромад v 1 m 1 v 2 m 2 v 3 m 3 ... ... v n m n v c m c - - Ялпи маҳсулот X 1 X 2 X 3 ... X n - X Баланс тузишда қуйидагиларга асосланамиз: а) ишлаб чиқариш тармоқларини i ҳарфи билан истеъмолчи тармоқларни j ҳарфи билан тартиблаймиз; i=1,2,3,...,n; j=1,2,3,...,n. б) миллий иқтисоднинг ҳар бир тармоғи балансда ишлаб чиқарувчи ҳамда истеъмолчи сифатида қатнашади; в) ишлаб чиқариш тармоқларига балансдаги муайян бир қатор, истеъмолчи тармоқларига эса муайян бир устун мос келади. X ij катталиклар i-тармоқда ишлаб чиқарилган ва j-тармоқда истеъмол қилинган ишлаб чиқариш воситаларининг қийматини кўрсатади. Тармоқлараро баланснинг устунларида ҳар бир тармоқдаги моддий ҳаражатлар тузилиши ва соф маҳсулоти аксланади. Фараз қилайлик, жадвалнинг 1-тармоғи электроэнергия, 2-тармоғи кўмир саноати бўлсин. У ҳолда Х 11 катталик 1-тармоқнинг ўз эҳтиёжига сарфланган электроэнергия қийматини, Х 21 эса электроэнергия ишлаб чиқаришдаги кўмир ҳаражатларини кўрсатади. Умуман, 1-устундаги Х 11 , Х 21 , Х 31 ,..., Х n1 катталиклар 1-тармоқнинг таъминотчи тармоқлар бўйича моддий ҳаражатлари тузилишини кўрсатади. 1-тармоқнинг соф маҳсулоти иш хақи (v 1 ) ва соф даромад (m 1 ) нинг йиғиндисидан ташкил топган. Моддий ҳаражатлар ва соф маҳсулотнинг жамланмаси эса тармоқнинг ялпи маҳсулотига тенг бўлади, яъни Шу каби ҳар бир тармоқ учун қуйидаги тенгликни ёзиш мумкин: (1) Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling