Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё технология институти


Баланс моделларидаги математик боғланишлар


Download 1.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/100
Sana31.01.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1144457
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   100
Bog'liq
IQTISODIY MATEMATIK USULLAR

Баланс моделларидаги математик боғланишлар. 
Тармоқлараро баланснинг сатрларида моддий ишлаб чиқаришнинг ҳар бир 
тармоғидаги йиллик маҳсулот ҳажмининг тақсимланиши ўз аксини топади. Масалан, 1-
тармоқ қаторидаги Х
11
Х
12
Х
13
,..., Х
1n
катталиклар электроэнергия тармоғи маҳсулотининг 
шу тармоқнинг ўзида, кўмир саноатида ва барча бошқа тармоқларда сарфланган 
миқдорини кўрсатади. Электроэнергиянинг моддий ишлаб чиқаришдан ташқаридаги 
сарфланиши, яъни сўнгги (пировард) истеъмолни y
1
кўрсатади. Пировард истеъмол 
шахсий (хусусий) ва ижтимоий истеъмолдан ташкил топади. 
1-сатрдаги барча катталиклар йиғиндиси худди 1-устундаги катталиклар йиғиндиси 
каби натижага, яъни йил давомида ишлаб чиқарилган электроэнергия маҳсулотининг 
қиймат кўринишига тенг бўлиши керак: 
Худди шунингдек ихтиёрий олинган ишлаб чиқариш тармоғи учун: 
(2) 
Кўриниб турибдики, бундай тенгламалар сони n та, яъни i=1,2,3,...,n. Бу тенгламалар 
моддий ишлаб чиқариш тармоқлари маҳсулотларининг тақсимот тенгламалари дейилади. 
Шундай қилиб, баланс маълумотларининг алоҳида тармоқлар бўйича қаралиши йиллик 
маҳсулотнинг қиймат жиҳатидан таркибини бу маҳсулотларнинг фойдаланиш учун 
тақсимланишини кўрсатар экан.
 ТАБ қисмларининг характеристикалари. 
ТАБ тўртта қисм - квадрантлардан иборатдир. 
1 квадрант шахмат тахтаси каби тузилган бўлиб, унда ишлаб чиқариш 
воситаларининг оқими аксланади. 1-қисм маълумотлари тармоқлар моддий ҳаражатлари 
таркибини таҳлил қилишда, тармоқлар ўртасидаги ишлаб чиқариш боғланишлари ва 
пропорцияларини аниқлашда муҳим аҳамият касб этади. 
2 квадрантда барча моддий ишлаб чиқариш тармоқларининг сўнгги маҳсулоти 
кўринади. Сўнгги маҳсулот деб ишлаб чиқаришдан ташқаридаги истеъмол ва 
жамғармадаги маҳсулотлар йиғиндисига айтилади. Сўнгги маҳсулот таркибига кирувчи 
ижтимоий истеъмол таълим тарбия, уқув, фан, соғликни сақлаш, мудофаа, бошқарув, 
спорт каби соҳалардаги истеъмолдан таркиб топади. Шундай қилиб, 2 квадрантдаги 
маълумотлар миллий даромаднинг тармоқлар бўйича моддий тузилиши, унинг жамғарма 
ва истеъмол фондларига тақсимланишини характерлайди. 

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling