Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


ҳужжатлар ва рўйхатга олиш ёзувлари


Download 1.71 Mb.
bet18/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

ҳужжатлар ва рўйхатга олиш ёзувлари: аудиторлик текширувида ишлатилган ҳужжатларнинг асл нусхалари ва ахборотларнинг асл манбаларига эга бўлиш ички аудиторга ўз фикрини (хулосасини) асослаш учун барча зарур ахборотларни тўплашни тақозо қилади. Ички аудитор ўз ишчи ҳужжатларини сақлаши ва асраши лозим. Ҳужжатларнинг асл нусхалари (асл манбалар) ҳужжатлар ҳисобини енгиллаштириш ва фирибгарлик эҳтимолини камайтириш учун махсус рақамланган бўлиши лозим;

  • ваколатлар бериш: корхона ходимларига уларнинг хизмат мавъқеларига мос бўлган ваколатлар берилиши зарур, бу ваколатлар уларга зиммаларига юклатилган топшириқларни бажаришга, хизмат вазифаси доирасидаги керакли ҳужжатларни олиш, корхона активларини бут сақланишини таъминловчи қарорларга риоя қилиш имконини бериши лозим. Уларнинг ваколатлари уларнинг ҳаракатларига қонуний куч берувчи бирон-бир шаклга, масалан, ўз имзосини қўйиш ёки авторизация шаклида бўлиши керак;

  • масъулиятларнинг бўлиниши: масъулиятлар хатолар ва нотўғри ҳаракатлар хатарини камайтириш мақсадида корхонанинг турли ходимлари ўртасида бўлиб берилади. Бундан асосий мақсад ҳеч бир ходим ўта катта масъулиятга эга бўлмаслигини кафолатлашга имкон беради, яъни бирон-бир ходимда қоида бузилишини содир этишга ҳам, уни яширишга ҳам имконият бўлмайди.




    Илова. Мажбуриятларнинг тақсимланишида қуйидаги тўртта функция ҳамиша турли ходимлар томонидан бажарилиши зарур:

    1. транзакциялар авторизацияси;

    2. транзакцияларни рўйхатга олиш, ҳужжатларни сақлаш, назорат журналини юритиш;

    3. тегишли активнинг масъулиятли сақланиши, масалан, банкдан нақд пул олиш;

    4. моддий активларни ушбу активлар ҳақидаги маълумотлар билан вақти-вақти билан солиштириб туриш (инвентаризация).



    Диққат: Ички назоратнинг таъсирчанлиги ва таъсирчан эмаслиги ҳақидаги саволга жавоб бераётиб, ушбу тўртта функция турли ходимлар томонидан бажарилиши кераклигини доимо ёдингизда тутинг.

    Download 1.71 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   159




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling