Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси
Download 1.71 Mb.
|
Ички аудит Дарслик узб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хатарларни бошқариш
- Хатарни баҳолаш ( risk assessment )
Хатарларни бошқариш – хатарлари аниқлаш, таҳлил қилиш ва қарорлар қабул қилиш билан боғлиқ жараёнлар хатарли ҳодисаларнинг содир бўлишининг ижобий оқибатларини кўпайтириш ва салбий оқибатларини камайтиришни ўз ичига олади; корхона томонидан ўз олдига қўйган мақсадларига эришишга нисбатан оқилона кафолатлар олишга қаратилади. Хатарларни бошқариш яширин муаммоларнинг олдини олиш, мавжуд муаммоларни эртароқ, улар юзага келган пайтда топиш, шунингдек, муаммоларнинг юзага келишига йўл қўйган сиёсат ва тадбирларни тўғрилашни ўз ичига олади. Хатарларни бошқаришни олти босқичли жараён сифатида тасаввур этиш мумкин: Хатарни баҳолаш (risk assessment) – салбий (нобоп) ҳодисанинг содир бўлиш эҳтимоли ёки салбий ҳаракатни мунтазам ўлчаш жараёни ва уларнинг амалга ошиши ҳақидаги профессионал мулоҳазаларни ягона бир бутун қилиб бирлаштириш. Хатарларни баҳолаш жараёни аудиторлик вазифалари жадвалини ишлаб чиқиш ҳақидаги профессионал мулоҳазаларни ишлаб чиқиш ва уларни яхлит бир бутун қилиб бирлаштиришни таъминлашга имкон берувчи воситани кўзда тутиши зарур. Одатда ички аудит соҳалар аудитига ёки бизнеснинг хатар даражаси юқори бўлган йўналишларига катта эътибор ва устунлик бериши зарур (Манба: SIAS No.9 – Хатарларни ўлчаш 520.04.10). Хатарни баҳолаш жараёнида тўртта асосий масалани кўриб чиқиш зарур: эҳтимоллик:ушбу хатарнинг юзага келиш эҳтимоли қанчалик юқори? содир бўлиш даражаси (тезлиги): ушбу хатар тез-тез содир бўлиши мумкинми? жиддийлик: тахминий йўқотишлар қанчалик катта? мойиллик: хатарлар эҳтимоли, уларнинг содир бўлиш даражаси ёки тезлиги, хатарларнинг жиддийлиги кўтариладими, тушадими ёки ўзгармасдан қоладими? COSO нинг «Ички назорат: комплекс ёндошув»ида (Internal Control - Integrated Framework) хатарларни баҳолаш жараёнига қуйидагича тавсиф берилади (f): “Ҳар бир хўжалик субъекти ички ва ташқи манбалар юзага келтирадиган турли хатарларга дуч келади. Бу хатарлар баҳоланиши зарур. Ўзаро турли даражада боғланган ва ботинан қарама-қарши бўлмаган мақсадларнинг белгиланиши хатарларни баҳолашнинг дастлабки шарти ҳисобланади. Хатарларни баҳолаш – бу маълум бир мақсадларга эришиш давомида юзага келувчи хатарларни аниқлаш ва таҳлил қилишдир. Хатарларни баҳолаш мазкур хатарларни қай тарзда бошқаришни белгилаб олиш учун асос яратади. Чунки умумиқтисодий, тармоқ, норматив ҳамда операцион шароитлар ўзгарар экан, худди шу ўзгаришларга эргашиб келадиган ўзига хос хатарларга таъсир кўрсатадиган ва уларни бошқариш учун имконият топадиган механизмларни яратиш лозим бўлади”.
Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling