Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet25/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

9-савол. Муваффақиятли корхоналар самарадорлик ва натижалилик ўртасидаги мувозанатга риоя қила оладилар. Қуйида санаб ўтилган сценарийлардан қайси бири корхона самарадорликка кўп куч бериб, кўрсатилган мувозанатни бузганидан дарак беради?

  1. иш охиригача бажарилмаган ва чекланган ресурслар бекорга сарфланган;

  2. иш бажарилган, лекин чекланган ресурслар бекорга сарфланган;

  3. иш охиригача бажарилмаган, лекин бунда мавжуд ресурслар бекорга сарфланмаган;

  4. иш бажарилган ва мавжуд ресурслар бекорга сарфланмаган.




10-савол. Ички аудит – жўшқин касб. Қуйида санаб ўтилганларнинг қайси бири ички аудитнинг бугунги кундаги кўламини равшанроқ тасвирлайди?

  1. ички аудит мавжуд ресурслардан фойдаланиш натижалилиги ва самарадорлигига берилган баҳони ўз ичига олади;

  2. ички аудит норматив-ҳуқуқий актлар қоидалари ва тузилган шартномалар шартларига мувофиқликка берилган баҳони ўз ичига олади;

  3. ички аудит активларнинг мавжудлигини тасдиқлаш ва активларнинг бутлигини таъминлаш воситалари ва усулларини текшириш билан шуғулланувчи касбга айланди;

  4. ички аудит хатарларни бошқариш, назорат ва корпоратив бошқарув жараёнларини баҳолаш билан шуғулланувчи касбга айланди.


11-савол. Қуйида санаб ўтилган фикрларнинг қайси бири “Ички аудит” функциясининг хатарларни бошқариш, назорат жараёнлари ва корпоратив бошқарувнинг оқилоналигини баҳолашдаги мақсадини яхшироқ тасвирлайди?

  1. аудит вазифаларини бажариш учун ўтказилиши зарур бўлган текширувларнинг моҳияти, муддатлари ва ҳажмини белгилашга ёрдамлашиш;

  2. барча аҳамиятли камчиликлар ички назорат жараёнларида тузатилган, деган кафолатни таъминлаш;

  3. ушбу таъриф, мавжуд хатарларни бошқариш, назорат жараёнлари ва корпоратив бошқарув ҳақиқатан ҳам корхона ўз олдига қўйган мақсадлар ва вазифаларни самарадор ва тежамкор усуллар билан бажарилаётганига етарлича кафолатлар берадими;

  4. ушбу таъриф, мавжуд хатарларни бошқариш, назорат жараёнлари ва корпоратив бошқарув ҳақиқатан ҳам бухгалтерия ёзувларининг тўғрилиги ва молиявий ҳисоботларнинг аниқлигини кафолатлайдими.

Хатарларни бошқариш корхона менежментининг асосий мажбуриятларидан бири ҳисобланади, лекин бу жараёнда “Ички аудит” функциясининг ҳам ўз роли бор. Ички аудиторлар мазкур жараённи текшириб, унинг таъсирчанлигини баҳолаб, шунингдек, хатарларни бошқариш ва назорат тизимларининг натижалилигини ошириш йўллари ҳақида ҳисоботлар ва тавсиялар тайёрлаб, менежментга ҳам, кузатув кенгашига ҳам шу соҳада кўмак кўрсатишлари зарур.


Вазифани бажариш чоғида ички аудиторлар хатар хавфига дуч келадилар, улар мазкур муаммони ўрганишлари ва хатарларга баҳо беришлари лозим (ҳатто хатар хавфининг таҳлили бажарилаётган аудиторлик вазифасининг бевосита вазифаси бўлмаса ҳам).
Корхонага қандайдир бўлғуси ҳодиса ёки ҳаракат салбий таъсир кўрсатиш эҳтимоли корхона учун хатар деб аталади. Хатар бўлғуси моддий йўқотишлар (миқдор ифодасида) нуқтаи назаридан ёки ҳодисанинг содир бўлиши нуқтаи назаридан ўлчанади.
Ўз фаолияти жараёнида хўжалик субъектлари турли хилдаги хатарлар жамланмасига дуч келади. Бу хатарлар бир-биридан юзага келиш жойи ҳамда вақти, уларнинг даражасига ва демакки, уларни таҳлил қилиш усули ва таърифлаш услубларига таъсир қилувчи ташқи ва ички омиллари жамланмаси билан ўзаро фарқланади. Одатда, хатарларнинг барча турлари ўзаро боғлиқ бўлади, битта турдаги хатарнинг ўзгариши бошқа кўпчилик хатарларнинг ўзгаришига олиб келиши мумкин.
Хатарлар қуйидагиларга қараб тасниф қилинади:

  • юзага келиш вақти (ретроспектив, жорий ва истиқболдаги хатарлар)

  • асосий юзага келиш омиллари (сиёсий, иқтисодий хатарлар)

  • ҳисобга олиш тавсифи (ташқи ва ички хатарлар)

  • оқибат тавсифи (соф, баъзида оддий ёки статистик ва спекулятив хатарлар деб ҳам аталувчи, шунингдек, динамик ёки тижорат хатарлари деб аталувчи хатарлар)

  • юзага келиш соҳаси (ишлаб чиқариш, тижорат, молиявий, суғурта хатарлари) ва ҳ.к.з.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling