Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet22/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

7-савол. Мониторинг ички назоратнинг муҳим компоненти ҳисобланади. Қуйида санаб ўтилганларнинг қайси бири мониторингга мисол ҳисобланмайди?

  1. корхона раҳбарлари ички аудит хизматидан ҳисоб-касса операцияларини бошқарувчи назорат тадбирларининг ҳолатини мунтазам аудиторлик текширувидан ўтказишни сўради;

  2. маълумотларни қайта ишлаш маркази ходимлари қайта ишланган маълумотлар пакетларидаги назорат суммаларини келиб тушаётган маълумотлар пакетларидаги назорат суммалари билан мунтазам равишда солиштириб текширадилар;

  3. маълумотларни қайта ишлаш маркази ходимлари барча одатдан ташқари транзакциялар ёки транзакцияларнинг одатдан ташқари суммалари киритиладиган “истиснолар тўғрисида ҳисоботлар”ни тайёрлашади, кейин қоидалардан истисноларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг манбаларини аниқлаш мақсадида текширувлар ўтказадилар;

  4. корхона раҳбарлари бўлинмаларнинг иш натижаларини бюджетлардаги назорат рақамлари билан мунтазам равишда солиштириб турадилар.

Ички назорат тизимини дастлабки баҳолаш
Ички аудитор текшириш бошлашдан аввал корхона фаолиятининг хусусиятлари ва кўлами, ҳамда корхонадаги бухгалтерия ҳисоби тизими ҳақида тасаввурга эга бўлиши лозим. Аудитор дастлабки ўрганиш якунларига қараб ўз ишида корхонанинг текшириладиган ички назорат тизимига ишониш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги ҳақида қарорга келиши зарур.
Агар ички аудитор ўз ишида корхонанинг ички назорат тизимига ишониб бўлмайди, деган қарорга келса, у ҳолда аудитор ички аудитни шу тарзда ташкил этиши керакки, унинг фикри бу тизимга бўлган ишончга асосланмасин. Агар ички назорат тизимининг ишончлилиги аудитор томонидан “паст” деб баҳоланса ёки ички аудитор бу тизимга таянмасликка қарор қилса, юқоридагидек иш тутиши керак.
Агар ички аудитор ички назорат тизимини ўрганишнинг умумий якунларига кўра корхонанинг ички назорат тизимига таяниш мумкин, деган қарорга келса, у ҳолда аудитор ички назорат тизимини дастлабки баҳолаш ишини амалга ошириши зарур.
Ички назорат тизимини дастлабки баҳолашни ички аудитор мустақил равишда ишлаб чиқадиган методика ва услублар асосида амалга оширилади.
Ички назорат тизимини дастлабки баҳолаш жараёнида ички аудитор қуйидагиларни эътиборга олиши шарт:
а) корхонанинг танлаб олинган вақт давомидаги эмас, балки бутун ҳисобот даврига оид бухгалтерия ҳужжатларини, назорат қилиш воситалари ишончли эканлигини аниқлаш учун, текшириш зарур;
б) текшириш чоғида корхонанинг ўзгача фаолияти бўлган ёки барча давр учун одатий бўлмаган фаолият бўлган даврларга катта эътибор бериш зарур;
в) умуман ички назорат тизимига ва (ёки) алоҳида назорат воситаларининг ишончлилигига “паст” баҳо бериш, бошқа алоҳида назорат воситаларининг ишончлилигини “ўрта” ёки “юқори” даража билан баҳолаш эҳтимолини истисно қилмайди.
Ишончлиликни дастлабки баҳолаш якунларига асосланиб ички аудитор ички назорат тизимига ва (ёки) алоҳида назорат воситаларининг ишончлилигини “ўрта” ёки “юқори” даража билан баҳолаши мумкин. Бу ҳолда ички аудитор аудиторлик тадбирларини ушбу тахминдан келиб чиқиб режалаштириши мумкин, лекин ички назорат тизимига мутлоқ даражада ишонмаслиги лозим.
Агар дастлабки баҳолаш якунларига кўра ички аудитор барча ички назорат тизими ва (ёки) алоҳида назорат воситаларининг ишончлилигини “паст” деб баҳоласа, у буни албатта қайд этиши ва кейинги аудиторлик текширувларини тегишли тарзда режалаштириши шарт.
Дастлабки баҳолаш якунларига кўра ички назорат тизими ва (ёки) алоҳида назорат воситаларига ишонишга қарор қилган ички аудитор аудиторлик текшируви чоғида ушбу тизимнинг ишончли ишлашини тасдиқлаши зарур.
Агар ички аудитор тизимнинг ишончлилигини тасдиқлаш жараёнида ички назорат тизимининг ишончлилигига берилган баҳо дастлабки баҳолаш чоғида берилган баҳодан паст, деган хулосага келса, у ўзининг ўтказган ички аудит натижаларига оид хулосаларининг тўғрилигини тасдиқлаш учун кейинги аудиторлик текширувларини амалга ошириш тартибини тегишли тарзда ўзгартириши керак.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling