2.2. ХАТАР, ШУ ЖУМЛАДАН, ФИРИБГАРЛИК ХАТАРИ КОНЦЕПЦИЯСИ ВА ТУШУНЧАСИ
2120 “Хатарларни бошқариш” номли Халқаро ички аудит стандартига (ХИАС) мувофиқ, ички аудит хатарларни бошқариш жараёнларининг самарадорлигини баҳолаши ва хатарларни бошқариш жараёнларини такомиллаштиришга кўмаклашиши лозим.
Талқини:
Хатарларни бошқариш жараёнларини самарали эканлигини аниқлаш ички аудиторнинг қуйидаги тоифаларни баҳолаши натижасида шаклланган мулоҳазаларга асосланади:
корхонанинг мақсадлари унинг вазифаларига мос келади ва уларни қўллаб-қувватлайди;
аҳамиятли хатарлар аниқланган ва баҳоланган;
хатарларга жавоб чоралари шундай танланиши керакки, улар корхонанинг хатарга чидамлигига мувофиқ келсин.
2120.А1 — Ички аудит корпоратив бошқарув, корхонанинг фаолияти ва унинг ахборот тизимлари билан боғлиқ хатарларни баҳолаши лозим. Хусусан:
молиявий-хўжалик фаолият ҳақидаги ахборотнинг тўғрилиги ва яхлитлиги;
фаолият самарадорлиги ва тежамкорлиги;
активларнинг бут сақланганлиги;
қонунлар, норматив актлар ва шартнома мажбуриятларига мувофиқлиги.
2120.А2 — “Ички аудит фирибгарлик хатарининг юзага келиш имконияти ва корхона ушбу хатарни қандай бошқараётганини баҳолаши зарур”.
Корхонанинг хатарларини бошқариш, назорат ва бошқарув жараёнларида ички аудит функциясининг роли хатарларни бошқариш, назорат ва корпоратив бошқарувнинг оқилоналигини баҳолаш ва уларнинг самарадорлигини оширишдан иборат. Бу фаолият корхона учун ўта муҳим аҳамиятга эга, чунки корхона ўз мақсадларига эриша олиши, жорий вазифаларни эса самарали ва тежамкорлик билан ҳал этиши учун етарлича (оқилона) кафолатга эга бўлишни истайди:
раҳбарият корхонанинг мақсадлари ва вазифаларини белгилаб беради;
раҳбарият хатарларни бошқариш, назорат ва корпоратив бошқариш жараёнларини режалаштиради ва ишлаб чиқади;
раҳбарият мазкур жараёнларга раҳбарлик қилади;
ички аудит хизмати мазкур жараёнларни баҳолаш ва такомиллаштириш вазифасини бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |