Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet27/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

12-савол. Қуйида санаб ўтилганларнинг қайси бири корхона учун хатар омили ҳисобланади?

  1. корхона мажбурияти ва ходимларнинг техник кўникмаларини янада ривожлантириш;

  2. белгиланган муддатларда бажарилувчи режали аудиторлик вазифаси;

  3. асосий рақобатчи яратаётган маҳсулот тавсифининг аҳамиятли даражада яхшиланиши;

  4. корхонанинг фойда кўришини оширадиган янги ускуналарнинг сотиб олиниши.




13-савол. Қуйидагилар хатарларни баҳолаш учун дастлабки шарт ҳисобланади:

  1. ички аудит тузилмавий бўлинмасини шакллантириш;

  2. корхонанинг мақсадларини белгилаш;

  3. назорат тадбирлари ёки ҳаракатларини жорий қилиш;

  4. мониторинг усулини белгилаш.




14-савол. Хатарларни баҳолаш жараёни корхона фаолияти турларини аниқлаш ва таҳлил қилишни ўз ичига олади. Қуйида санаб ўтилганларнинг қайси бири аудиторлик фаолияти объекти ҳисобланмайди?

  1. кузатув кенгаши қабул қилган кун тартиби;

  2. дебиторлик қарздорликлари счётларидаги қолдиқлар;

  3. бошқарув ахборот тизимлари;

  4. қўлланилиши корхона фаолиятига таъсир кўрсатувчи норматив-ҳуқуқий актлар.




Корхонанинг яширин хатарлари учун жавобгарлик менежмент зиммасига тушади. Бу узоқ давом этувчи ва узлуксиз жараёндир, шунинг учун шу соҳадаги менежметнинг мажбуриятлари қаторига аввалги хатарларни баҳолаш иши тўғри бажарилганини текшириш ва корхона режалаштирган мақсадларнинг бажарилишига тўсқинлик қилиши мумкин бўлан хатарларни бартараф этиш мақсадида тегишли тузатишларни амалга ошириш ҳам киради.


Хатарларни бошқаришда менежмент тўртта асосий стратегияни белгилаши мумкин:

  • хатарни қабул қилиш

  • хатарни топшириш (суғурта)

  • хатарни камайтириш

  • хатардан халос бўлиш




Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling