Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


-БЎЛИМ. ИЧКИ АУДИТ АМАЛИЁТИ (25 соат)


Download 1.71 Mb.
bet41/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

2-БЎЛИМ. ИЧКИ АУДИТ АМАЛИЁТИ (25 соат)
1-мавзу. Ички аудит хизматини бошқариш.
2-мавзу. Аудиторлик топшириқларини бошқариш.
3-мавзу. Корхонадаги фирибгарлик хатарлари ва назорат тадбирлари.


Мақсад: номзодлар ички аудит хизматини бошқариш мақсадлари ва вазифаларини билишлари ва тушунишлари, аудиторлик топшириқларини бошқаришнинг самарали усулларини қўллашлари, корхонадаги фирибгарлик хатарларини ҳамда назорат тадбирларини аниқлай ва баҳолай олишлари зарур.


1-МАВЗУ. ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИНИ БОШҚАРИШ
1.1. Ички аудит хизматининг стратегик роли.
1.2. Ички аудит хизматининг оператив роли.
1.3. Ички аудит хизмати ходимлари тайёрлайдиган ҳисоботларнинг асосий турлари.
1.4. Ички аудит хизмати харажатларининг йиллик сметасини тузиш ва уни корхона кузатув кенгашига тасдиқлаш учун тақдим қилиш.
1.5. Ички аудит хизмати иш режасининг жорий этилиши.


1.1. Ички аудит хизматининг стратегик роли
1.1.1. Корхона фаолиятининг самарадорлигини ошириш учун чора тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш
Ички назорат – ижроия органи раҳбарияти, корхона ходимлари томонидан амалга ошириладиган, корхонанинг мақсадларига қуйидаги жиҳатлар бўйича эришилишини таъминлашга қаратилган жараёндир:
- фаолият самарадорлиги ва натижалилиги;
- молиявий ҳисоботнинг тўғрилиги;
- фаолиятнинг амалдаги қонунчиликка мувофиқлиги.
Корхонанинг ички назорат тизими ички аудит хизматининг мунтазам назорати остида бўлиши зарур.
Бунинг учун корхона ва унинг ходимлари фаолияти устидан мунтазам, таъсирчан ва ўз вақтида тўғри йўлга қўйилган иқтисодий-ҳуқуқий ишлар, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот каби воситалар асосида амалга ошириладиган назорат ўрнатилиши лозим.
Ички аудиторнинг фаолияти – бу корхона ходимлари томонидан бажариладиган ишнинг сифатини аниқлаш ва корхона олдига қўйилган вазифаларни таъминлаш мақсадида ички назорат камчиликларини тўғрилаш жараёнидир. Бу фаолиятнинг мақсади – ожиз жойларни ва хато ечимларни аниқлаш, уларни ўз вақтида тузатиш ва келажакда такрорланишига йўл қўймасликдир. Ҳамма нарса – материаллар ва уларнинг ҳаракатига доир операциялар, ходимлар ва уларнинг ҳаракатлари назорат қилинади. Назорат ушбу ҳаракатларнинг самарадорлигини (самарасизлигини) белгилаш ва вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун зарур чоралар кўрилишига имкон беради.
Ички аудитнинг вазифаларига бошқарув органи ва мансабдор шахсларнинг ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш учун зарур бўлган ички назорат тизимини, шунингдек, мансабдор шахслар ва корхона мутахассисларининг аниқ иқтисодий ва молиявий жавобгарлиги тизимини яратишда иштирок этиш киради. Агар раҳбарият томонидан ички назорат тизимини яратишга доир тегишли тадбирлар бажарилмаётган бўлса, ички аудитор корхона раҳбариятига тегишли назорат муҳитини яратишни тавсия қилиши ва бу ҳақда корхона кузатув кенгашига хабар бериши лозим.
Ички аудитор хатарларни ва/ёки уларнинг корхона фаолиятига салбий таъсирини камайтириш имкониятини баҳолайди ҳамда камайтириш йўлларини таклиф қилади.
Ички аудитор аввало кузатув кенгашига ва корхонанинг ижроия раҳбарияти эътиборига энг жиддий хатарларга берган баҳосини маълум қилиши ва хатарларни бошқариш жараёнида шахсан фаол қатнашиши мақсадга мувофиқдир.
Бундай иштирокнинг шакли ва усуллари турличадир. Масалан:

  • тегишли комиссия ва қўмиталар йиғилишларида тегишли масалаларнинг муҳокама қилинишида қатнашиш;

  • корхонанинг турли даражадаги раҳбарлари билан ишчи учрашувлари ўтказиш;

  • корхона раҳбариятига ички назорат тизимини қайта қуришда кўмаклашиш.

Ички аудиторнинг корхона фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган тавсиялари корхона раҳбари томонидан тасдиқланувчи тадбирлар режаси кўринишида расмийлаштирилгани маъқул. Шунингдек, ички норматив ҳужжатнинг бошқа шаклидан фойдаланиш ҳам мумкин. Энг муҳими, қабул қилинаётган ҳужжатда мақсадлар, ҳисоботларнинг бажарилиш муддатлари, кутилаётган натижалар, бажариш ва корхона олдига қўйилган вазифаларнинг ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш учун жавобгар шахслар аниқ баён этилиши зарур.
Ички аудитор қабул қилинган мажбуриятлар ҳамда вазифаларнинг бажарилиши мониторингини юритиши, эришилган натижаларни баҳолаши лозим. Агар натижалар қониқтирмаса ва корхонанинг мўлжалланган мақсадларига мос келмаса, у ҳолда вазиятни тузатиш мақсадида тўғриловчи ҳаракатларни амалга ошириш зарур.
Ички аудиторнинг ҳаракатлари ҳужжатлаштирилган бўлиши лозим. Ҳисобот даври мобайнида бажарилган ишлар ҳақида ахборот ички аудит хизматининг тегишли ҳисобот давридаги жамлама ҳисоботини ўз ичига олиши керак.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling