Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Масалан, корхона бўлинмалари қуйидагиларга мажбур


Download 1.71 Mb.
bet48/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Масалан, корхона бўлинмалари қуйидагиларга мажбур:
- ўз вақтида ва тўлиқ аудиторлик текшируви ўтказилиши учун ички аудиторларга шароит яратиб бериш;
- ички аудитор белгилаган рўйхат бўйича ҳужжатларни тақдим қилиш;
- аудиторларнинг сўровига биноан оғзаки ва (ёки) ёзма шаклда изоҳ ва тушунтиришлар бериш;
- аудитни амалга оширишда кўмак кўрсатиш;
- текширишда аниқланган қоида бузилишларини тезкорлик билан бартараф қилиш;
- ички аудиторлик текширувидан ўтиши лозим бўлган масалалар доираси чекланишига йўл қўймаслик.
Ташқи аудиторлик ташкилоти билан ўзаро алоқа. Айни дамда миллий қонунчиликда ташқи аудиторнинг ички аудитор билан ўзаро муносабатларини бошқарувчи норматив ҳужжат йўқ.
Ички аудиторнинг ҳисоботлари корхонанинг ички ҳужжати ҳисобланади, кузатув кенгаши эса бу ҳисоботнинг фойдаланувчисидир. Ташқи аудитор ички аудиторнинг ишидан ўзининг мантиқий ишончи чегарасида фойдаланиши мумкин. Бу кўпгина омилларга боғлиқ: ички аудиторнинг малака даражаси, масаланинг мазмуни, ички назоратнинг аҳволи, корпоратив бошқарув даражаси ва ҳ.к.з. Кўп ҳолларда ташқи аудитор ички аудиторнинг хулосаларига таянмасликни маъқул кўради ва корхонани корпоратив бошқариш компоненти сифатида ички аудит хизматининг мавжуд эканлигини қайд этиш билан чекланади.
Ички аудитор ўз навбатида навбатдаги ҳисобот даврига мўлжалланган аудиторлик текширувлари режаси ва дастурига ташқи аудиторнинг эътирозларини бартараф қилишга доир тадбирларни киритади, корхона бўлинмаларига ташқи аудитор аниқлаган хатоларни тузатиш бўйича маслаҳат ёрдамлари беради.
Ички аудитор ташқи аудитор кўрсатган хатоларни ўз вақтида аниқламаган ҳолатлари бўлиши мумкин. Бу ҳолат юз берганда ички аудитор ўз текширув режаларини, аудит жараёнини такомиллаштириши ва ташқи аудитор аниқлаган камчилик юз берган соҳа бўйича ўз малакасини ошириши лозим бўлади.


1.2. Ички аудит хизматининг оператив роли
1.2.1. Ички аудит хизмати операциялари бўйича режалаштириш, ташкил қилиш, раҳбарлик қилиш ва назорат қилиш учун сиёсат ва тадбирлар ишлаб чиқиш
Ички аудит хизмати ўз фаолиятида аудит ўтказишнинг қуйидаги асосий принципларига риоя этиши лозим:
Мунтазамлик – ички аудит ўз функцияларини мунтазам равишда амалга оширилади. Бу молиявий-хўжалик фаолият ҳисобини юритишни мунтазам мониторинг қилиш тизимини яратишга имкон беради ва хато ҳамда қоида бузилишлар содир бўлиш хатарини камайтиради;
Мослашувчанлик – текширувнинг алоҳида йўналишлари ва назорат объектлари фаолият кўлами, корхонада амалга ошириладиган операциялар ва битимларнинг хусусиятларига мувофиқ белгиланади. Бу текширувлар йўналишини ўзгартириш, ўта мураккаб ва йирик битимларга алоҳида эътибор ажратишга имкон беради;

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling