Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Ички аудит хизмати ходимлари томонидан тайёрланадиган ҳисоботларнинг асосий турлари


Download 1.71 Mb.
bet51/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

1.3. Ички аудит хизмати ходимлари томонидан тайёрланадиган ҳисоботларнинг асосий турлари
Ички аудит хизмати ҳисоботларининг асосий турлари Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисида низомда санаб ўтилган. Бу рўйхат минимал ва ёпиқ эмас. Ички аудит хизматининг раҳбари ҳисоботларнинг минимал рўйхатини тайёрлаши керак.
Ички аудитор ҳисоботларининг турлари вақт (чорак, йиллик) ва йўналишлари бўйича бир биридан фарқ қилади:
- ишлар режасининг бажарилиши ҳақида;
- ички назорат хизмати (ИНХ) даги аҳамиятли хатарлар ҳамда камчиликлар ва уларни бартараф қилишга доир чоралар;
- ИАХ томонидан аниқланган камчиликларни бартараф қилишга доир ўтказилган тадбирлар натижалари ҳақида;
- бошқа ҳисоботлар.
Текширувда қатнашган ички аудиторлар ўз ҳисоботларининг ҳар бир саҳифасига имзо чекадилар. Ички аудиторнинг ёрдамчилари, бошқа мутахассислар ички аудиторнинг ҳисоботини имзоламайдилар. Улар ўзларининг ҳисоботларини тайёрлайдилар ва уни кўриб чиқиш учун ички аудиторга топширадилар. Уларнинг ҳисоботларидаги асосий жиҳатлар ички аудит хизмати раҳбари томонидан тақдим этиладиган ички аудитор ҳисоботи матнига киритилади. Ички аудит хизмати ходимлари тайёрлаган барча ҳисоботлар ички аудит хизматининг ишчи ҳужжатлари ҳисобланади.


1.3.1. Тасдиқланган бизнес режа бажарилишининг бориши ҳақида ҳисобот
Бизнес режа бажарилишининг боришини текшириш натижалари ҳақидаги ҳисоботга қуйидагилар кириши зарур:
- режа бажарилишининг миқдорий ва сифат кўрсаткичлари таҳлили;
- режа бажарилиши таъминланмаганда аниқланган сабабларни баён қилиш (айбдор мансабдор шахсларни шахсан кўрсатган ҳолда).


1.3.2. Корпоратив бошқарув принципларига риоя қилиниши ҳақида ҳисобот
Корпоратив бошқарув принципларига риоя қилинишини текшириш натижалари ҳақидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
- корхонанинг бошқарув органлари қабул қилаётган қарорларнинг натижалилиги таҳлили, қатнашчилар (таъсисчилар) манфаатлари ва қонуний ҳуқуқларига риоя этилиши;
- корпоратив бошқарув соҳасида қонунчиликнинг бузилиш фактлари баёни (таъсис ҳужжатларига риоя этилиши, корхонада умумий йиғилиш ва бошқарув органлари йиғилишларининг ўтказилиши, дивидендларни тўғри ҳисоблаш ва ўз вақтида тўлаш ва ҳ.к.з.).



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling