Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Хатар тизимларидан вазифаларни белгилаш учун фойдаланиш (умумий аудит, аудит даврийлигига талаблар, раҳбарият, қонунчилик талаблари)


Download 1.71 Mb.
bet54/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

1.5.2. Хатар тизимларидан вазифаларни белгилаш учун фойдаланиш (умумий аудит, аудит даврийлигига талаблар, раҳбарият, қонунчилик талаблари)
Ички аудит хизмати аудиторлик текширувини режалаштиришда қонунчилик талаблари ёки корхонанинг бошқарув органи топшириқларидан келиб чиқиши керак.
Молиявий ҳисобот аудитида қонунлар ва норматив актларнинг ҳисобга олиниши
Аудиторлик тадбирларини режалаштиришда ва бажаришда, шунингдек, баҳолаш ва аудит натижаларини тақдим қилишда аудитор корхона томонидан қонунлар ва норматив актларга риоя қилинмаслиги молиявий ҳисоботга катта таъсир кўрсатиши мумкинлигини англаши лозим. Лекин аудит қонун ва норматив актларга риоя қилинмаган барча ҳолатларни аниқлашини кутиб бўлмайди.
“Риоя қилмаслик” атамаси остида корхонанинг атайлаб, шунингдек, бехосдан қонун ва норматив актларга зид равишда қилган ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги тушунилади. Бундай ҳаракатлар субъектнинг ўзи ёки субъект номидан раҳбарият ё корхона ходимлари амалга оширган операцияларга тааллуқлидир.
Ички аудитор қонунлар ва норматив актларга риоя этилмагани фактларининг олди олинмагани учун жавобгар эмас, жавобгар бўлолмайди ҳам. Шундай бўлса-да, йиллик аудитнинг ўтказилиши нохуш ҳодисаларнинг олдини олишга кўмак беради.
Ички аудит зарур даражада режалаштирилиши ва ички аудит стандартларига мувофиқ равишда ўтказилишига қарамай, аудитда молиявий ҳисоботдаги баъзи аҳамиятли бузиб кўрсатишлар аниқланмай қолиши хатари ҳамиша бор. Корхона фаолиятини бошқарувчи қонунлар ва норматив актлар молиявий ҳисоботга унчалик таъсир кўрсатмаса ва молиявий ҳисоботга алоқадор ахборот тизимлари томонидан инобатга олинмаса, хатар даражаси ошади.
ХАС 200 стандартига биноан, аудитор аудит корхонанинг қонун ва норматив актларга риоя этганини шубҳа остига қўядиган шароитлар ва ҳодисаларни аниқлаши мумкинлигини англаб, аудитни профессионал ишончсизлик нуқтаи назаридан режалаштириши ва ўтказиши лозим.
Қонунчилик билан танишаётганда аудитор баъзи қонунлар ва норматив актлар бизнес хатарлар юзага келиши учун манба бўлиши ва шу билан корхона фаолиятига катта таъсир ўтказиши мумкинлигини эътиборга олиши зарур.
Қонунлар ва норматив актларнинг бир хил тушинишни шакллантириш учун аудитор қуйидагича иш тутиши керак:

  • корхона фаолияти, корхона тегишли бўлган соҳа, ҳуқуқий ҳамда норматив муҳит ва бошқа ташқи омиллар ҳақидаги мавжуд ахборотдан фойдаланиши;

  • раҳбариятдан корхона фаолиятига катта таъсир ўтказиши мумкин бўлган қонунлар ва норматив актлар ҳақида билиб олиши;

  • раҳбарият билан аниқлаш, баҳолаш ва ҳисобда акс эттириш учун қабул қилинган суд даъволари ва санкцияларини муҳокама қилиши.

Қонун ва норматив актлар талаблари билан умумий танишувдан кейин ички аудитор молиявий ҳисобот тузишда ҳисобга олиниши керак бўлган қонунлар ва норматив актларга риоя қилмаслик ҳолатларини аниқлашга қаратилган қўшимча аудиторлик тадбирларини бажариши лозим. Бу тадбирлар:

  • раҳбариятга корхона қўлланиладиган қонунлар ва норматив актларга риоя қилаётгани ҳақида сўров жўнатиш;

  • корхонанинг тегишли бошқарувчи органлар ва лицензияловчи корхоналар билан ёзишмаларини текшириш.

Бундан кейин ички аудитор молиявий ҳисоботда катта суммалар ва фош этишларни аниқлашга таъсир қилувчи қонунлар ва норматив актларга риоя этилганига етарлича аудиторлик далиллари олиши зарур. Ички аудитор ҳисобда акс эттирилиши шарт бўлган суммаларни аниқлашга ва ахборотларни очишга тааллуқли бўлган фикрларни текширишда таяниш учун шундай қонун ва норматив актларни етарлича тушуниши шарт.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling