Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Аудиторлик вазифасини олдиндан режалаштириш


Download 1.71 Mb.
bet62/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Аудиторлик вазифасини олдиндан режалаштириш. Аудиторлик вазифасини олдиндан режалаштириш босқичида ички аудитор қуйидаги ишни бажаради:
1. Аудит объектига тааллуқли ахборот ва ҳужжатларни йиғиш, таҳлил қилиш;
2. Аудит мақсадлари, мавжуд назорат воситаларини аниқлаш;
3. Аудит объектининг ташкилий тузилмасини, бизнес жараёнларини ўрганиш, бунда ўтган ички аудит давридан бери унинг функцияси ва тузилмасида юз берган ўзгаришларни аниқлаш (агар ўзгаришлар бўлса) ва муҳим бошқарув ҳамда ички назорат тизимларини белгилаш, кучли ва кучсиз томонларни аниқлаб олиш мақсадида уларни дастлабки баҳолаш ишлари ҳам амалга оширилади;
4. Аудиторлик вазифасини режалаштириш даврида мавжудлиги маълум бўлиб қолган муаммоли масалаларни белгилаб олиш;
5. Кўрилган тегишли чора-тадбирларни баҳолаш мақсадида ўтган ички аудит натижалари бўйича амалга оширилган тадбирлар, бошқарувчи ва назорат қилувчи органлар текширувлари (агар текширилган бўлса) билан танишиш;
6. Аудит объектига тааллуқли хатарларни баҳолаш натижаларини ва ички назорат тизимининг мутаносиблигини ўрганиш;
7. Ички аудит объектининг назорат ва хатарларни бошқариш тизимларини такомиллаштириш имкониятлари;
8. Ички аудит объекти фаолиятини самарали бошқариш жараёнини таъминлаш.
Ички аудиторлар ички аудит хизмати раҳбари ва аудиторлик вазифаси (гуруҳи) раҳбарининг бошчилигида хатарларни баҳолаш натижалари асосида режалаштирилган аудиторлик тадбирларининг тавсифи, вақт доираси, ҳажмини белгиловчи ва аудиторлик вазифаси мақсадларига эришиш учун зарур бўлган аудиторлик дастурини тузишлари ва уни расмийлаштиришлари лозим. Аудиторлик дастури ички аудитни амалга ошираётган ички аудитор учун йўриқномалар тўплами, шунингдек, ишнинг керакли даражада бажарилишини назорат қилиш ва текшириш воситаси бўлиши ва ички аудит самарасини таъминлаши зарур.
Аудиторлик вазифаси раҳбари аудиторлик дастурини тузаётганда қуйидаги тадбирларнинг бажарилишини таъминлаши керак:
1. Аудит натижалари бўйича хулосалар олиш учун зарур бўлган аудиторлик далиллари тавсифини белгилаш;
2. Аудиторлик ахборотини тўплаш учун зарур бўлган тадбирларни белгилаш;
3. Биринчи ўриндаги ҳаракатлар ва тадбирлар ичидаги энг муҳимлари ва аҳамиятлилари амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ҳаракатлар ва тадбирларнинг қайси бирлари муҳимроқ эканини белгилаб олиш.
Аудиторлик дастури аудиторлик вазифасини бажарилиши давомида зарурият туғилганда аниқлаштириб олиниши ва қайта кўриб чиқилиши ҳамда кейинги аудиторлик вазифаларида фойдаланилиши мумкин. Чунки ички аудитни режалаштириш жараёни аудиторлик вазифасини бажариш давомида узлуксиз амалга оширилади. Бунга корхонада вазиятнинг ўзгариши ёки аудиторлик тадбирлари бажарилаётган пайтда кутилмаганда олинган ички аудит натижалари сабаб бўлиши мумкин. Аудиторлик дастурига катта ўзгаришлар киритиш сабаблари ҳужжатларда қайд этилиши зарур.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling