Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси
Аудит қилинаётган ҳар бир участкадаги хатарларни батафсил баҳолаш (хатар омиллари ва назорат тадбирларининг устун жиҳатлари ва баҳолари)
Download 1.71 Mb.
|
Ички аудит Дарслик узб
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.1.4. Вазифалар учун тадбирлар белгилаш ва иш дастурини тайёрлаш
2.1.3. Аудит қилинаётган ҳар бир участкадаги хатарларни батафсил баҳолаш (хатар омиллари ва назорат тадбирларининг устун жиҳатлари ва баҳолари)
Шубҳа йўқки, аудиторлик хатарларининг ҳисоб-китоби бошланаётганда айнан корхона хатарларини баҳолаш жараёни билан боғлиқ саволлар аудитор учун жуда долзарб ҳисобланади. Аудитор молиявий ҳисоботлар даражасидаги ва тасдиқлар даражасидаги аҳамиятли четга оғишлар хатарини қуйидаги йўналишларда аниқлаши ва баҳолаши керак: - операциялар синфлари бўйича; - счётлардаги қолдиқлар бўйича; - ахборотни ошкор қилиш даражаси бўйича. ХАС 315 “Аҳамиятли бузиб кўрсатишлар хатарини субъект ва унинг муҳитини билиш асосида аниқлаш (идентификациялаш) ва баҳолаш” стандарти талабларига мувофиқ, хатарлар қуйидаги йўллар билан аниқланиши мумкин: - корхона ва унинг муҳити ҳақида белгиланган учта йўналишнинг ҳаммаси бўйича тушунча олиш; - қайси хатарлар тасдиқлашга таъсир қилиши мумкинлигини аниқлаш; - хатарларнинг аҳамиятлилигини аниқлаш; - хатарлар етказадиган аҳамиятли бузилишлар эҳтимолини белгилаш. Биринчи навбатда корхонада бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизими қандай ташкил этилгани ва қандай ишлаётганини тушуниб олиш аудиторлик хатарларини баҳолаш жараёнининг асоси ҳисобланади. Аудитор хатарларни бошқариш жараёнининг тузилмасини баҳолаш, шунингдек, мазкур жараёнда корхонанинг иштироки даражасини баҳолаш чоғида корхонанинг ижроия органи бизнеснинг молиявий ҳисобот билан боғлиқ хатарларини қандай аниқлаётганини тушуниши керак. Шу мақсадда аудитор аниқланган хатарларнинг аҳамиятлилигини, уларнинг содир бўлиш эҳтимолини баҳолаши, шунингдек, ушбу хатарларни бошқаришга доир тадбирларга нисбатан қарор қабул қилиши зарур. 2.1.4. Вазифалар учун тадбирлар белгилаш ва иш дастурини тайёрлаш Ички аудитор корхона фаолиятининг (ёки алоҳида хўжалик операцияларининг) аудиторлик текшируви ишчи дастурини тузишдан олдин текширув мақсадларини шакллантиради ва зарур аудиторлик тадбирлари рўйхатини белгилайди. Аудит дастури корхонанинг кузатув кенгаши тасдиқлаган аудит режасига мувофиқ ишлаб чиқилади. Аудит тадбирларини қўллаш тартиби АФМС № 12 “Аудиторлик текшируви чоғида бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимларини баҳолаш” (Адлия вазирлигида 2007 йил 12 апрелда № 1673 билан рўйхатга олинган) ва АФМС № 13 “Таҳлил тадбирлари” (Адлия вазирлигида 1999 йил 03 сентябрда № 814 билан рўйхатга олинган) стандартлари билан тартибга солинади. Аудит дастурини ишлаб чиқиш тартиби АФМС № 3 “Аудитни режалаштириш” (Адлия вазирлигида 1999 йил 10 ноябрда № 837 билан рўйхатга олинган) стандартида тасвирлаб берилган. ИАХ раҳбари қуйидагиларни бажариши лозим: ички аудит дастурининг ҳажмини белгилаш; ички аудит дастури учун хатарларни аниқлаш ва баҳолаш; ички аудит ўтказиш учун жавобгарлик ўрнатиш; ички аудит дастури учун тадбирлар ишлаб чиқиш; зарур ресурсларни белгилаш; ички аудит дастурининг бажарилишини таъминлаш, шу жумладан, ички аудит мақсадларини, аниқ бир аудитларнинг соҳаси ва мезонларини аниқлаш, ички аудитларни ўтказиш усулларини белгилаш, шунингдек, аудит бўйича гуруҳни шакллантириш ва ички аудиторлар малакасини баҳолаш; ички аудит дастури бўйича тегишли ишчи ҳужжатларни тўлдирилиши ва уларни сақланишини таъминлаш; ички аудит дастурини такомиллаштириш, уни таҳлил қилиш ва мониторингини ўтказиш. ИАХ раҳбари корхона раҳбариятини ички аудит дастурининг мазмунидан хабардор қилиши ва зарур ўринларда корхона раҳбариятининг расмий маъқуллашини олиши лозим. Аудиторлик текшируви дастурининг ёзилиши режалаштиришнинг муҳим қисми ҳисобланади. Ички аудит дастури корхонанинг ички аудит хизмати режасининг ривожланиши бўлиб, ички аудит режасини амалда бажариш учун зарур бўлган аудиторлик тадбирлари мазмунининг батафсил рўйхати ҳисобланади. Дастур ички аудит хизмати мутахассислари ва ёрдамчиларига батафсил йўриқнома бўлиб хизмат қилади ва шу билан бир вақтда ички аудит хизмати раҳбари учун ички аудиторларнинг иши сифатини назорат қилиш воситаси ҳисобланади. Ички аудитни режалаштиришда аудитор қуйидаги асосий босқичларни ажратиши лозим: - олдиндан режалаштириш; - аудитнинг умумий режасини тайёрлаш ва тузиш; - аудит дастурини тайёрлаш ва тузиш. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling