Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet61/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Операцион аудитнинг мақсади: аудит объектини бошқариш самарадорлигига ишонч даражаси ҳақидаги фикрни тасдиқлаш, шу жумладан, ички назорат тизимининг ишончлилигини баҳолаш.
Молиявий аудитнинг мақсади: аудит объектининг ҳисоб ёзувлари аниқ ва ўз вақтида тузилгани, ҳисоб ёзувлари асосида тузилган ҳисобот тўғрилиги ҳақидаги фикрни тасдиқлаш.
Комплаенс-аудитнинг мақсади: қонунчилик, корхона ички ҳужжатларининг талабларига риоя этилиши, ушбу талабларга мувофиқликни таъминлаш учун қўлланилаётган тизим ва тадбирларнинг оқилоналигини баҳолаш.
Ахборот тизимлари (ахборот технологиялари) аудитининг мақсади корхона ахборот тизимларининг хавфсизлиги (ҳимояланганлиги) ва улардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолашдир.
Ҳар бир аудиторлик текширувини ҳужжатларда расмийлаштирилган аудит мақсадлари, соҳалари ва мезонлари билан асослаш зарур. Бу иш билан аудиторлар гуруҳи (ички аудит хизмати) раҳбари белгилаган мутахассис шуғулланиши лозим.
Ички аудит режаси ва дастури унинг мақсадлари, вазифалари ва ички аудит ўтказиш соҳаларидан келиб чиқиб ишлаб чиқилади. Уларга аудитор текширадиган ҳудудлар (ишлаб чиқариш майдонлари), ташкилий бирликлар, фаолият турлари ва жараёнлари, шунингдек, ички аудитга тортилаётган фаолият таҳлил этиладиган вақт даври каби таркибий қисмлар киради.
Аудит мезонлари (критерий) далиллар сифатида фойдаланилади, мувофиқлик эса шу далилларга мос равишда баҳоланади. Аудит мезони деганда корхонада қўлланиладиган қарашлар, тадбирлар, стандартлар, ҳуқуқий (қонунчилик ва норматив) талаблар, шартнома талаблари, тармоқ талаблари ва бошқа режалаштирилган тадбирларни тушуниш мумкин. Аудит мақсадлари, соҳалари ёки мезонларига бирон-бир ўзгартириш киритилганда, зарур бўлса, аудит дастурини ҳам шунга қараб ўзгартириш керак бўлади.


2.1.2. Жиддий хатарлар ва назорат тадбирларини аниқлаш (идентификациялаш) учун аудит вазифаларини режалаштириш
Ички аудиторлар ички аудиторлик текширувини самарали ўтказиш мақсадида ҳар бир аудиторлик вазифасини режалаштириб, уларни ҳужжатларда расмийлаштиришлари лозим. Амалиётга кўра, аудиторлик вазифасини режалаштириш жараёни жорий йилга мўлжалланган аудит режасига мувофиқ аудиторлик тадбирларини бошлашдан 15 иш куни аввал бошланиши керак.
Аудиторлик вазифасини режалаштиришга оид материалларни ички аудит хизмати раҳбари аудиторлик тадбирларини бошлашдан 5 иш куни аввал кўриб чиқиши керак.
Аудиторлик вазифасини ўз вақтида сифатли ва тўла режалаштириш ва ички аудит хизмати раҳбарига режалаштиришга оид материалларни тақдим қилиш учун жавобгарлик аудиторлик вазифаси раҳбари бўлган ички аудитор зиммасига юклатилади.
Ички аудиторлар аудиторлик вазифаси асосида режалаштириш тадбирини амалга оширмасдан режадан ташқари аудиторлик тадбирларини ёки мулк ҳамда мажбуриятлар инвентаризациясини ўтқазишлари (фурсат тиғиз бўлганда) мумкин.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling