Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet58/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Дастлабки ҳаракатлар. Дастлабки ҳаракатларнинг мақсади — ички аудитор аудиторлик хатарини қабул қила олинадиган паст даражагача тушириш учун аудитни режалаштириш ва бажариш имкониятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган барча ҳодиса ҳамда вазиятларни кўра олди, деган ишончни таъминлашдан иборат.
Ҳаракатларни режалаштириш. Ички аудитор аудитнинг умумий стратегиясини ишлаб чиқиши лозим.
Ички аудитнинг умумий стратегияси аудит ҳажмини, вақт доирасини, аудит йўналишини белгилаб беради ва аудит режасини анча батафсил ишлаб чиқаришда қўлланма ҳисобланади.
Ички аудитнинг умумий стратегиясини ишлаб чиқиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • молиявий ҳисоботни тайёрлашда фойдаланиладиган, соҳа хусусиятлари ва корхона бўлинмасининг ҳудудий жойлашуви ҳисобга олинган ёндошув каби топшириқ ҳажмини юзага келтирувчи тавсифларни белгилаш;

  • ички аудитни бажариш муддатларини режалаштириш учун топшириқни бажариш натижаларига кўра ҳисоботлар тайёрлаш муддатларини белгилаш;

  • ички аудитнинг муҳим масалаларини кўриб чиқиш, масалан:

- аҳамиятлилик даражасини белгилаш;
- молиявий ҳисоботнинг аҳамиятли бузиб кўрсатилишига оид юқори даражали хатарлар соҳасини аввалдан белгилаш;
- ҳисоботнинг муҳим моддалари ва счётлар бўйича сальдони аввалдан белгилаш;
- ички аудитор ички назоратнинг самарадорлигига далиллар олишни режалаштира олишини баҳолаш;
- корхона фаолияти, корхона тааллуқли бўлган соҳа, молиявий ҳисоботни тайёрлаш принциплари ва бошқа тегишли вазиятларга кирувчи вақт бўйича аҳамиятли сўнгги ўзгаришларни белгилаш.
Ички аудитнинг умумий стратегиясини ишлаб чиқишда ички аудитор аввалги ички аудит натижаларини ҳам кўриб чиқиши керак.
Ички аудитнинг умумий стратегиясини ишлаб чиқиш жараёни аудиторга аудиторлик вазифасини бажариш учун зарур ресурсларнинг характери, фойдаланиш муддатлари ва ҳажмини белгилашга ёрдам беради. Ички аудитнинг умумий стратегияси қуйидагиларни аниқ белгилаши шарт:

  • ҳисоб моддалари ва бўлимларининг ички аудитини ўтказиш учун фойдаланилувчи ресурслар (масалан, юқори хатар билан боғлиқ бўлимлар учун аудиторлик гуруҳининг тажрибали аъзоси тайинланади ёки экспертлар жалб қилиш зарурияти белгиланади);

  • аниқ бир соҳалар аудитини ўтказиш учун ресурслар ҳажми (масалан, омборлардаги заҳиралар инвентаризациясида қатнашувчи гуруҳ аъзоларининг сони; юқори хатар билан боғлиқ бўлимлар учун аудит вақти бюджети (соатларда);

  • ресурсларни бошқариш, шунингдек, уларни тақсимлаш ва назорат қилиш тартиби (масалан, гуруҳда муҳокамалар қачон ўтказилиши, вазифа учун жавобгар аъзонинг ҳисоботи қачон тақдим этилиши, текширув раҳбарининг ҳисоботи қачон топширилиши кераклиги белгиланади).

Ички аудитнинг умумий стратегияси белгилангандан кейин ички аудит режасини батафсил тузишга киришилади. Унда умумий стратегияни ишлаб чиқишда белгиланган масалалар ички аудит мақсадига энг самарали усулда эришиладиган йўсинда ҳисобга олинади. Одатда ички аудитор ички аудитнинг умумий стратегиясини ички аудит режасини батафсил тузишдан аввал ишлаб чиқади. Лекин бу ишларни бир-биридан умуман ажратиб ёки қатъий равишда бирин-кетин бажариб бўлмайди: улар бир-бири билан яқиндан боғланган бўлиб, биридаги ўзгаришлар иккинчисининг ўзгариб кетишига олиб келиши мумкин.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling