Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Аудитнинг умумий мақсадларига эришиш учун хизмат муносабатларини мувофиқлаштириш, алоқаларни ушлаб туриш


Download 1.71 Mb.
bet69/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

2.2.2. Аудитнинг умумий мақсадларига эришиш учун хизмат муносабатларини мувофиқлаштириш, алоқаларни ушлаб туриш
Ички аудитор аудиторлик текшируви ўтказиш пайтида унинг касб ваколатидан ташқарида бўлган масалаларни ҳал қилишига тўғри келади. Масалан, ишлаб чиқариш технологиясини, қурилиш масаласини, хўжалик ҳуқуқини ўрганиш, мулк қийматини баҳолашни ва ҳ.к.з. Аудитнинг умумий мақсадларига эришиш учун ички аудитор ўзи учун хос бўлмаган масалаларда билимли бўлган мутахассислардан маслаҳат олишга муҳтож бўлади.
Албатта, фан ва техниканинг ҳар бир соҳасида малакали мутахассислар бор. Лекин ҳар сафар зарур бўлганда мутахассисларни излашга вақт сарфлаш мақбул ва оқилона эмас. Шунинг учун маълум бир мутахассислар билан иш алоқаларини сақлаш мақсадга мувофиқдир. Уларнинг билим доирасига мос келувчи саволлар пайдо бўлганда уларга мурожаат қилиш осон. Бу турли эксперт ташкилотлар: баҳоловчи ташкилотлар, қурилиш экспертизаси хизматлари ва шу кабиларга ҳам тааллуқлидир.
Иқтисодиётнинг битта соҳасига тегишли корхоналарнинг ички аудиторлари ҳам профессионал маслаҳатлар олиб туриш учун бир-бирлари билан иш алоқалари ўрнатганлари маъқул.
Ўрнатилган иш муносабатларини аудит стандартлари талабларини, касб этикасини бошқарувчи масалаларни, махфийликни сақлаш ва ички сифат назорати талабларини инобатга олган ҳолда мувофиқлаштириш зарур.
Бу иш муносабатларини ўрнатаётганда ички аудитор учун принципиал бўлган талаблар – махфийликни ва мустақилликни сақлаш талабларини ҳамиша ёдда тутиш кераклигини билдиради.


2.2.3. Ички аудит хизмати ходимлари ўртасида иш вазифаларини тақсимлаш
Аудиторлик вазифаларини ички аудит хизмати ходимлари ўртасида тўғри тақсимлаш муҳим аҳамиятга эга. Бу тадбир ички аудиторнинг касб этикаси принципларига, шунингдек, ички аудитор ишининг ички сифат назоратига ҳам тегишлидир.
Профессионал бухгалтерларнинг (Халқаро бухгалтерлар федерацияси - IFAC) касб этикаси нуқтаи назаридан, хизмат раҳбари вазифаларни тақсимлашда ходимнинг касб кўникмаси, тажрибаси ва маълумотини эътиборга олиши зарур. Тайинланаётган ички аудитор ўзи текширадиган объектда (аудиторлик вазифаси) тасаввурга ва иш тажрибасига эга бўлиши лозим.
Албатта, бу ҳодиса кам учраса-да, лекин, вазифаларни тақсимлаётганда ички аудиторнинг текширилаётган корхона ходимлари билан қариндош ёки бирон муносабат билан боғлиқ эмаслигини ҳам ҳисобга олиш керак.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling