Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Хизмат текширувини ўтказиш мақсади


Download 1.71 Mb.
bet77/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Хизмат текширувини ўтказиш мақсади:
содир бўлган ҳодиса айбдорини топиш;
содир бўлган ҳодиса сабабини аниқлаш;
келгусида шу каби ҳодисаларга йўл қўймаслик чораларини кўришга доир таклифлар ишлаб чиқиш.


Хизмат текширувини ўтказиш тартиби:
1. Содир бўлган ҳодиса моҳиятини ойдинлаштириш:

  • нима содир бўлганини тушуниб олиш;

  • содир бўлган ҳодиса оқибатларини аниқлаштириш;

  • содир бўлган ҳодисага нима сабаб бўлиши мумкинлигини тахмин қилиш;

  • қандай турдаги ахборот фойдали бўлиши ва уни қаердан топиш мумкинлигини тушуниб олиш.

2. Ахборот тўплаш:

  • содир бўлган ҳодиса (шахслар, объектлар, вақт ва ҳ.к.з.) билан алоқадор (ёки алоқадор бўлиши мумкин) бўлган ҳужжатлашган ахборот тўплаш;

  • гувоҳлик кўрсатмаларини тўплаш;

  • қатнашчилардан тушунтиришлар тўплаш;

  • агентура ахборотларини тўплаш;

3. Мавжуд ахборотни таҳлил қилиш:

  • турли хилдаги ахборотни алоқалар, туташмаган жиҳатларни топиш мақсадида солиштириш;

  • туташмаган жиҳатларнинг сабабларини, алоқаларнинг чуқурлигини аниқлаш;

  • тўпланган материални аниқлаштириш.

4. Далиллар билан асосланган хулоса чиқариш:

  • ҳақиқий материал асосида содир бўлган ҳодиса айбдори, сабаби ва келгусида шу каби ҳодисаларга йўл қўймаслик чораларини белгилаш.

Қатнашчилар ва гувоҳларнинг тушунтиришларини ёзма шаклда, иложи бўлса, орадан маълум вақт ўтказган ҳолда бир неча марта олиш зарур. Бу олинган ахборотни мустаҳкамлаш имконини беради, ахборотни қайта ишлашни енгиллаштиради, ёлғон гувоҳлик берилган бўлса, буни туташ келмаган жиҳатлар бўйича аниқлаб олишга имкон беради.
Хизмат текшируви якунлангач, яъни далиллар билан асосланган хулоса чиқарилиб, биринчи даражадаги раҳбар томонидан тасдиқлангандан кейин янги масала – корхона кўрган зарарларни айбдордан қандай қилиб ундириш муаммоси юзага келади. Бу масала шу билан мураккаблашадики, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ, ходим фақат ўзи оладиган ойлик маошининг ярми чегарасида моддий жавобгар бўлиши мумкин. Унинг маошидан катта сумма қуйидаги ҳоллардагина ундирилиши мумкин:

  • ходимнинг шахсий розилиги билан;

  • суд қарори билан;

  • тўла моддий жавобгарлик ҳақида шартнома мавжуд бўлган ҳолларда.

Маълум бир ходимнинг айбини исботловчи материалларнинг корхона раҳбариятига кўриб чиқиш учун топширилиш пайтидан бошлаб ички аудиторнинг вазифасини бажарилган деб ҳисоблаш мумкин. Ички аудиторнинг кейинги вазифалари зарарнинг қоплаб берилишини мониторинг қилиш ва лозим бўлганда суд жараёнида иштирок этиш билан белгиланади.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling