Аудитга хос, фирибгарлик билан боғлиқ чеклашлар. Ички аудит керакли тарзда режалаштирилгани ва ички аудит корпоратив стандартларига мувофиқ ўтказилганига қарамай, аудитга хос бўлган чеклашлар боис молиявий ҳисоботда йўл қўйилган баъзи аҳамиятли хатолар топилмай қолади, деган муқаррар хавф мавжуд.
Бу ерда “аҳамиятли хато” деганда шуни тушуниш керакки, ушбу хато оқибатида корхонага келтирилган зарар суммаси корхона учун жуда ҳам сезиларли бўлади.
Фирибгарлик натижасида юз берган аҳамиятли хатоларни тополмаслик хатари ходимларни адашиши натижасида юз берган хатоларни тополмаслик хатаридан юқоридир. Чунки фирибгарлик қилинганда уни яшириш учун ишлаб чиқилган мураккаб схемалардан (ҳужжатларни сохталаштириш, хўжалик операцияларини атайлаб акс эттирмаслик ёки аудиторга тақдим этиладиган фактларни атайлаб бузиб кўрсатиш) фойдаланилиши мумкин.
Раҳбариятнинг ўзини қилган фирибгарлиги натижасида юз берган хатоларни тополмаслик хатари ходимлар қилган фирибгарлик натижасида юз берган аҳамиятли хатоларни тополмаслик хатаридан юқоридир. Чунки раҳбариятнинг тутган мавқеи ҳийла ишлатиш орқали бухгалтерия ёзувлари ва молиявий ахборотни бузиб тақдим қилишга имкон беради. Маълум бир даражадаги раҳбарият ўз мавқеидан фойдаланиб, ходимлар қилиши мумкин бўлган фирибгарликнинг олдини олишга мўлжалланган назорат тадбирларини четлаб ўтиши ҳам мумкин. Масалан, раҳбарият ҳисобда нотўғри операцияни акс эттириш ёки уни яшириш ҳақида фармойиш бериши мумкин. Раҳбарият шунингдек, ходимларни хабардор қилмасдан, уларнинг хизматларидан ёки ёрдамларидан фирибгарлик мақсадларида фойдаланиши мумкин.
Аудиторнинг фирибгарлик натижаси ҳисобланган аҳамиятли хатоларни топиш учун жавобгарлиги. Ички аудит ўтказаётган ички аудитор молиявий ҳисоботда фирибгарлик ёки хато сабабли аҳамиятли бузиб кўрсатишлар (хатолар) йўқлигига онгли равишда ишонч билдириши мумкин. Лекин аудитор молиявий ҳисоботдаги барча бузиб кўрсатишлар топилади, деган мутлоқ ишончни билдира олмайди. Бу аудитга хос бўлган профессионал мулоҳазадан фойдаланиш, тест синовларини қўллаш, аудиторлик далилларини бутунлай мукаммаллик эмаслиги билан боғлиқ бўлган чеклашлар, шунингдек, ички назорат тизимига хос бўлган бошқа ички чекловлар билан боғлиқ.
Онгли ишончга эришиш учун аудитор профессионал ишончсизлик позициясида туради, раҳбарият томонидан белгиланган назорат воситаларини яширин четлаб ўтиш ҳолатларини кўриб чиқар экан, йўл қўйилган хатоларни топиш учун самарали бўлган аудиторлик тадбирлари фирибгарликни аниқлаш учун самарасиз бўлиши мумкинлигига ишонч ҳосил қилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |