Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet74/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Профессионал ишончсизлик. Ички аудитор молиявий ҳисоботни бузиб кўрсатишга олиб келадиган вазиятлар бўлиши мумкинлигини эътироф этган ҳолда, аудитни профессионал ишончсизлик позициясидан туриб режалаштириши ва ўтказиши лозим. Айниқса, фирибгарлик натижаси бўлган аҳамиятли хатоларни кўриб чиқишда профессионал ишончсизликни кўрсатиш жуда муҳим. Профессионал ишончсизлик йўлини тутиш шуни кўрсатадики, ички аудитор аудиторлик далилларини шубҳа остига олмоқда ва уларнинг салмоғини танқидий баҳоламоқда. Ички аудитор ахборотларга ва шубҳали кўринган аудиторлик далилларига ҳам ишончсизлик билан қараши лозим.
Шундай қилиб, иш давомида ички аудитор аввалги аудиторнинг объект билан ишлаш тажрибасига ва раҳбарият ҳамда бошқарув учун жавоб берадиган шахсларнинг ҳалоллигига қарамай, фирибгарлик натижаси бўлмиш аҳамиятли хатолар мавжуд бўлиши эҳтимолини эътироф қилган ҳолда профессионал ишончсизлик позициясида туради.
Аудит давомида аудитор аудиторлик далили сифатида фойдаланилаётган ахборотнинг ишончлилигини кўриб чиқади, шунингдек, ахборотни тайёрлаш устидан ўрнатилган назорат воситаларини баҳолайди.
Аудиторлик гуруҳи ичидаги муҳокама. Аудиторлик гуруҳи аъзолари корхона молиявий ҳисоботининг фирибгарлик оқибатида бузиб кўрсатишга мойиллигини муҳокама этишлари лозим. Ички аудитни режалаштиришда аудиторлик гуруҳи раҳбари қайси масалаларни аудиторлик гуруҳининг муҳокамада қатнашмаган аъзоларига маълумот учун етказиш кераклигини аниқлаши шарт.

Фирибгарлик хатари омилларини кўриб чиқиш. Корхона фаолияти ва унинг муҳити, шу жумладан, ички назорат тизими ҳақида тасаввур олиш жараёнида ички аудитор тўплаган ахбороти фирибгарлик хатари мавжудлигидан дарак бериши ёки дарак бермаслигини баҳолаши керак.


Фирибгарлик фактларини яшириш имкониятининг мавжудлиги уни топиш жараёнини анча мураккаблаштиради. Шундай бўлса-да, корхона фаолияти ва корхона муҳити, шу жумладан, назорат тизими ҳақидаги билимларидан фойдаланиб, ички аудитор қайси ҳодиса ёки шароитлар фирибгарлик содир этилиши имкониятини бериши ёки фирибгарлик сабаби ва содир бўлиш вазиятларини кўрсатишини аниқлай олади. Бундай ҳодиса ёки шароитлар фирибгарлик хатари омиллари деб аталади.
Фирибгарлик хатари омиллари доим ҳам фирибгарлик ҳаракатлари мавжудлигини кўрсатавермайди, лекин кўпинча бу ҳаракатлар содир бўлаётганда хатар омиллари фирибгарликнинг юз бериш вазиятларида мавжуд бўлади. Бундай омилларнинг мавжудлиги аудиторнинг аҳамиятли хатолар хатарига берган баҳосини ўзгартириши мумкин.
Фирибгарлик хатари омиллари аҳамиятига кўра турличадир. Аудитор фирибгарлик хатари омиллари мавжудлигини, молиявий ҳисоботни бузиб кўрсатиш хатарларини баҳолашда фирибгарлик хатари омилларини ҳисобга олиш лозим эканлигини аниқлаш учун профессионал мулоҳазасига таяниши керак. Корхонанинг катталиги, тузилмасининг мураккаблиги ва мулк шакли каби тавсифлар маълум даражада фирибгарлик хатарининг у ёки бу омилини кўриб чиқишга таъсир қилади.

Ғалати ва кутилмаган ўзаро боғлиқликларни кўриб чиқиш. Таҳлилий тадбирларни амалга оширишда корхона фаолияти ва корхона муҳити, шу жумладан, назорат тизими ҳақида тушунча олиш учун аудитор ғалати ва кутилмаган ўзаро боғлиқликларни кўриб чиқиши лозим. Мазкур боғлиқликлар аҳамиятли хатолар ёки фирибгарлик мавжудлиги натижаси бўлган аҳамиятли бузиб кўрсатишлар хатари борлигидан дарак беради.


Таҳлилий тадбирлар молиявий ҳисоботдаги ёки ички аудиторнинг хулосаларида саволлар туғдирадиган одатдан ташқари операциялар, ҳодисалар, суммалар, кўрсаткичлар ёки тенденцияларни аниқлашда фойдали бўлиши мумкин. Агар прогноз қилинаётган суммаларни фактик суммалар билан ёки ҳақиқий суммалар асосида ҳисобланган кўрсаткичлар билан солиштириш натижасида ички аудитор ғалати ёки кутилмаган ўзаро боғлиқликларни учратса, у бундай натижаларни фирибгарлик билан изоҳланувчи аҳамиятли бузиб кўрсатишлар хатарини баҳолашда ҳисобга олади.

Бошқа ахборотларни кўриб чиқиш. Таҳлилий тадбирларни қўллаш натижасида олинган ахборотга қўшимча равишда ички аудитор фирибгарлик натижасида бузиб кўрсатиш хатарларидан дарак берадиган бошқа ахборотни кўриб чиқиши зарур.


Мазкур ахборот аудиторлик гуруҳи аъзолари ўртасида ўтказилган муҳокама давомида, молиявий ҳисоботнинг фирибгарлик натижасида аҳамиятли бузиб кўрсатишларга мойиллигини аниқлаш давомида олинган бўлиши мумкин. Бундан ташқари, молиявий ҳисоботнинг фирибгарлик натижасида аҳамиятли бузиб кўрсатиш хатарини аниқлаш учун аудитор мижозни қабул қилиш пайтида ва у билан ҳамкорлик қилиш имкониятини баҳолашда олган ахбороти, мазкур корхона учун бошқа вазифаларни бажариш, масалан, оралиқ молиявий ҳисоботни обзор текширувидан ўтказиш жараёнида тўплаган тажрибаси фойдали бўлиши мумкин.

Фирибгарлик натижаси бўлган аҳамиятли қоида бузилишлари хатарларини аниқлаш ва уларни баҳолаш. Аудитор молиявий ҳисобот даражасидаги ва молиявий ҳисоботни тайёрлаш шарт-шароитлари даражасидаги аҳамиятли хатарни аниқлаш ва баҳолашда бир хил турдаги операциялар гуруҳига, бухгалтерия ҳисоби счётларига оид қолдиқларга ва ахборотни очишга нисбатан фирибгарлик натижаси ҳисобланган аҳамиятли бузиб кўрсатишлар хатарини аниқлаши ва уни баҳолаши зарур. Баҳоланган хатарлар фирибгарлик юзага келтирувчи аҳамиятли хатоларни эргаштириб келиши мумкин, шу сабаб улар муҳим ўрин тутадиган хатарлар ҳисобланади. Аудитор аҳамиятли бузилишлар хатарини аниқлашда ва уларни баҳолашда бир турдаги операциялар, бухгалтерия счётларидаги қолдиқлар ва ахборотни очишга нисбатан молиявий ҳисоботдаги ва молиявий ҳисоботни тайёрлаш заминидаги фирибгарлик натижаси ҳисобланмиш аҳамиятли хатоларни аниқлаши ва уларни баҳолаши керак. Фирибгарлик натижасида юзага келган аҳамиятли хатоларни эргаштириб келиши мумкин бўлган баҳоланган хатарлар муҳим аҳамиятга эга хатарлар ҳисобланади. Аудитор мазкур хатарларга нисбатан корхона томонидан ишлаб чиқилган назорат воситалари, шу жумладан, керакли назорат ҳаракатларини баҳолаши ва улар бажарилгани ёки бажарилмаганини аниқлаши керак.


Фирибгарлик натижасида аҳамиятли бузиб кўрсатишлар хатарини баҳолашда ички аудитор профессионал мулоҳазасига таяниб:

  • хатарни баҳолаш тадбирларини ўтказиш пайтида олинган ахборотни кўриб чиқиб, бир хил турдаги операциялар гуруҳини, бухгалтерия ҳисоби счётларидаги қолдиқлар ва олинган маълумотларни ўрганиб чиқиб, фирибгарлик хатарини мавжудлигини аниқлайди;

  • аниқланган фирибгарлик хатарларини молиявий ҳисобот тайёрлаш шарт-шароитлари даражасидаги четга оғишлар билан солиштиради;

  • яширин бузиб кўрсатишнинг тахминий катталигини, шу жумладан, ушбу хатар кўп сонли хатоларга олиб келиши мумкинлигини, шунингдек, шундай хатар юзага келиши эҳтимолини кўриб чиқади.

Ички аудитор учун раҳбарият фирибгарликнинг олдини олиш ва уни аниқлаш учун қандай назорат воситаларини ишлаб чиқаётгани ва бажараётганини тушуниб олиши муҳимдир. Чунки раҳбарият ишлаб чиқиш ва қўллашда фойдаланиш учун танлаб олинган назорат воситаларининг кўриниши ҳамда ҳажми борасида, шунингдек, тахмин қилинаётган хатарларнинг таснифи ҳамда даражасига нисбатан ўз мулоҳазасига эга бўлиши мумкин. Мазкур мулоҳаза (маълумот) ички аудиторнинг молиявий ҳисобот фирибгарлик натижасида аҳамиятли бузиб кўрсатишларга учраши хатарига берган баҳосига таъсир кўрсатиши мумкин.

Ички аудиторнинг фирибгарлик натижаси ҳисобланган аҳамиятли қоида бузилиш хатарларига нисбатан ҳаракати. Ички аудитор вазифани режалаштиришда ва бажаришда баҳоланган, молиявий ҳисоботнинг умуман бузиб кўрсатилиши хатарига нисбатан ўзининг жавоб ҳаракатларини белгилаб олиши, шунингдек, қўшимча аудиторлик тадбирларини ишлаб чиқиши ва бажариши лозим. Мазкур аудиторлик тадбирларининг таснифи, вақт доираси ва ҳажми молиявий ҳисобот тайёрлаш шарт-шароитлари даражасида баҳоланган хатарларга жавоб бериши зарур.


Ички аудитор фирибгарлик натижасида бузиб кўрсатилиш хавфига қуйидаги тарзда муносабат билдиради:

  • аудит самарадорлигини ошириш мақсадида, профессионал ишончсизлик ва режалаштирилган тадбирлардан ташқари, бошқа махсус тадбирлардан янада кенг фойдаланиш воситасида ички аудит режасини қайта кўриб чиқади;

  • аудит режасига молиявий ҳисобот тайёрлаш шарт-шароитлари даражасида аниқланган хатарларга жавоб ҳаракатлари киритилади, бу ҳаракатлар бажарилиши керак бўлган аудиторлик тадбирларининг кўринишини, муддатларини ва ҳажмини ўзгартиради;

  • раҳбарият томонидан назоратнинг инкор этилиши ва хаёлга келмайдиган усуллар билан назоратнинг четлаб ўтилиши натижасида рўй бериши мумкин бўлган фирибгарлик боис амалга ошириладиган аҳамиятли хатолар хатарига нисбатан маълум бир тадбирларни назарда тутувчи жавоб ҳаракатларини амалга оширади.

Ички аудиторнинг аҳамиятли бузиб кўрсатиш хатарининг баҳоланган даражасидан келиб чиқиб қиладиган ҳаракатлари қуйидаги ҳолларда ички аудиторнинг профессионал ишончсизлигига таъсир қилиши мумкин:

  • мавжуд операцияларни тасдиқлаш учун текшириладиган ҳужжатларнинг тури ва ҳажмини танлашда маълум бир билимга эришади;

  • раҳбарият муҳим масалалар борасида берган тушунтиришлар ва изоҳларга тасдиқ олиш зарурати ошади.

Ички аудитор фирибгарлик натижасида қилинган аҳамиятли бузиб кўрсатиш хатарларига етарли даражада мос келадиган аудиторлик тадбирларини ишлаб чиқишнинг иложи бўлмаяпти, деган хулосага келиши мумкин. Бундай ҳолатларда ички аудитор вазифани бажаришдан воз кечиш эҳтимолини кўриб чиқади.

Ички аудиторнинг аудиторлик вазифасини давом эттиришга қодир эмаслиги. Агар ички аудитор ҳақиқий ёки тахмин қилинаётган фирибгарлик натижасида молиявий ҳисоботнинг бузиб кўрсатилиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларга дуч келса ва бу вазиятлар унинг аудитни давом эттиришга қодир эканлигини шубҳа остига қўйса, у ҳолда аудитор қуйидагича иш тутиши лозим:


  • мазкур ҳолатларга қўлланилувчи профессионал ва ҳуқуқий мажбуриятларни бажариш, шу жумладан, ахборотни корхонанинг кузатув кенгашига хабар қилишни талаб қилиш;

  • зарур ҳаракатлар режасини белгилаб олиш учун юридик маслаҳат олиш;

  • вазифани бажаришдан воз кечиш эҳтимолини кўриб чиқиш.

Агар ички аудитор вазифани бажаришдан воз кечиш қарорига келса, у қуйидагича йўл тутиши лозим:



  • кузатув кенгаши билан ўзининг вазифадан воз кечишини ва бунинг сабабларини муҳокама қилиш.

Фавқулодда ҳолатларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • корхона фирибгарлик фактларига нисбатан зарур чоралар кўрмаяпти (ҳатто фирибгарлик молиявий ҳисобот учун аҳамиятли бўлмаса ҳам);

  • фирибгарлик натижаси ҳисобланган аҳамиятли бузиб кўрсатиш хатарларига берилган аудиторлик баҳоси ва ўтказилган синовлар натижаси жиддий ва кенг тарқалган суйиистеъмол хатаридан гувоҳлик беряпти;

  • ички аудиторда раҳбарият ёки бошқарув билан шуғулланаётган шахсларнинг билимли ва виждонли эканликларига катта шубҳа бор.

Юзага келаётган ҳолатларнинг турли-туманлиги боис вазифани бажаришдан воз кечишга олиб келиши мумкин бўлган барча ҳолатларнинг тўла рўйхатини тузишнинг иложи йўқ. Раҳбарият таркибидаги шахслар ёки бошқарув учун масъул шахсларнинг фирибгарлик ҳаракатларида иштирок этиши аудиторнинг хулосаларига таъсир қиладиган омиллар бўлиб хизмат қилиши мумкин. Чунки уларнинг фирибгарликда иштирок этиши раҳбариятнинг тушунтиришлари ва изоҳлари ишончли эканлигига рахна солади.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling