Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Фирибгарлик борасида хабардорликни ушлаб туриш ва қоида бузилишлари ҳақидаги ахборотни очишга кўмаклашиш


Download 1.71 Mb.
bet81/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

3.5. Фирибгарлик борасида хабардорликни ушлаб туриш ва қоида бузилишлари ҳақидаги ахборотни очишга кўмаклашиш
Мамлакат миллий иқтисодиёти ривожланиб бормоқда, унинг халқаро бизнес ҳамжамиятига интеграцияси изчиллик билан амалга ошмоқда. Янги ишлаб чиқаришлар, янги технологиялар ва молиявий воситалар пайдо бўлмоқда. Ижобий хусусиятлар билан бир қаторда иқтисодиётнинг ушбу жабҳасига маълум бир хатарлар, масалан, фирибгарликнинг янги турлари, даромадларни ноқонуний, айниқса, норезидентлар иштирокида айлантириш каби янада мукаммал воситалар ва усуллар ҳам хос бўлиб қолмоқда.
Шу боис ички аудитор замонавий шароитларда фирибгарлик белгиларини аниқлаш борасида ўз малакасини мунтазам ошириб боргани маъқул. Шу мақсадда ички аудиторларнинг малакасини ошириш дастурига 3-мавзу “Корхонадаги фирибгарлик хатари ва назорат тадбирларига доир муаммоли масалалар ва мавжуд амалиёт” киритилган.
Ички аудитор ўз малакасини оширибгина қолмай, корхона раҳбариятини ички назорат даражасининг самарадорлигини ошириш доирасида фирибгарликнинг янги белгиларини аниқлаш бўйича ўз вақтида хабардор қилиши ва/ёки маслаҳатлар бериши лозим.
Ички аудитор ўз ваколатлари доирасида корхона ходимлари ёки баъзи раҳбарлари томонидан амалга оширилган қоида бузилишлари ҳақидаги ахборотни очишда корхона раҳбариятига, кузатув кенгашига кўмаклашади.

Корхона раҳбарияти ва кузатув кенгашига аниқланган фирибгарлик фактлари ҳақида ахборот бериш


Агар ички аудитор фирибгарлик фактини топса ёки фирибгарлик факти эҳтимолидан гувоҳлик берувчи ахборотни олса, у имкон қадар қисқа вақт ичида бу фактлар ҳақида корхона раҳбариятига хабар қилиши зарур.
Агар ички аудитор фирибгарлик ҳаракатларини тасдиқловчи ёки фирибгарлик содир этилиш эҳтимолини тасдиқловчи далилларни қўлга киритса, у корхона раҳбариятининг эътиборини шу фактларга тортиши лозим. Ички аудитор ҳатто бундай фактлар аҳамиятсиз ҳисобланганда ҳам (масалан, корхона ташкилий тузилмасининг қуйи бўғинидаги ходим йўл қўйган кичик камомад) бу ҳақда хабар бериши шарт. Ахборотни айнан ижроия органи раҳбариятига ёки кузатув кенгашига тақдим қилиш ички аудиторнинг профессионал мулоҳазасига ҳавола бўлиб, тил бириктириш эҳтимоли, фирибгарликнинг кўриниши ва тахминий кўлами каби омилларга боғлиқ.
Агар ички аудитор:

  • раҳбарият;

  • ички назорат тизимида муҳим вазифани бажарувчи ходимлар;

  • фирибгарлик ҳаракатлари молиявий ҳисоботда аҳамиятли бузилишлар юзага келишига сабаб бўлган бошқа шахслар алоқадор бўлган фирибгарлик фактларини аниқласа, у ҳолда раҳбарият ва/ёки кузатув кенгашига ўз вақтида хабар бериши (ёзма, шунингдек, оғзаки шаклда) шарт.

Аудитор кузатув кенгашини олий даражадаги раҳбарият иштирокида содир этилган ҳамда молиявий ҳисоботнинг аҳамиятли бузилишига олиб келган фирибгарлик ҳаракатлари ҳақида кузатув кенгашини ўз вақтида хабардор қилиши зарур. У шунингдек, бундай фактлар ҳақида ёзма шаклда хабар қилиш заруратини ҳам кўриб чиқиши лозим. Агар ички аудиторда раҳбариятнинг фирибгарлик қилгани ҳақида гумон уйғонса, бу ҳақда кузатув кенгашига хабар бериши, шунингдек, кузатув кенгаши билан аудиторлик тадбирларининг хусусияти, вақт доираси ва ҳажми, ички аудитни тугатиш учун зарур бўлган тадбирларни муҳокама қилиши керак.
Агар ички аудитор раҳбарият ва бошқарув учун масъул шахсларнинг ҳалоллигига шубҳа қилса, у кейинги зарур ҳаракатлар режасини белгилаб олиш учун юридик маслаҳат олиши зарур.
Ички аудитор шунингдек, корхона раҳбариятига ички назорат тизимини ташкил қилиш ва мазкур тизим ишидаги нуқсонлар, хусусан, фирибгарлик фактларининг олдини олиш ва топишга тааллуқли, аудиторнинг диққатини тортган камчиликлар ҳақида ҳам хабар қилиши зарур.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling