Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси
Download 1.71 Mb.
|
Ички аудит Дарслик узб
Инвестицион қарорлар деганда қуйидагиларни танлашга оид қарорлар тушунилади:
• инвестиция объектлари (реал ёки молиявий активлар, шу жумладан, ишлаётган бошқа корхоналар); • энг яхши инвестиция варианти (ёки бир неча инвестиция қарорларини амалга ошириш имкони бўлганда инвестиция дастурини шакллантириш). Молиявий қарорлар деганда қабул қилинган инвестиция қарорларининг молиялаштирилишини таъминлашга, яъни корхона ишлаши ҳамда ўз капитали ва заём капитали эгаларига солиқларни режалаштириш имкониятини ҳисобга олган ҳолда тегишли тўловларни амалга ошириш учун зарур бўлган пул маблағлари тушумини таъминлашга доир қарорлар тушунилади. Пул маблағларига бўлган эҳтиёжни режалаштириш ва пул оқимларини оптималлаштиришда қуйидагиларни танлаш масаласи юзага келади: шахсий ва қарз маблағларидан бирини. Қарз маблағларининг муҳим хусусияти - бу маблағларни белгиланган муддатда ва миқдорда улардан фойдаланганлик учун тўлов (фоиз) тўлаш шарти билан қайтаришдир; муддатларига кўра бир-биридан фарқланадиган молиялаштириш манбаларидан бирини (қисқа, ўрта ва узоқ муддатли манбалар); солиқ тўловларини минималлаштириш схемаларидан бирини. Заём маблағларини жалб этиш кўпинча заём олувчи учун солиқ имтиёзларини назарда тутади (солиққа тортилувчи базадан заёмлар бўйича фоиз харажатларини чегириб ташлаш орқали солиққа тортилувчи базани камайтириш – “солиқ қалқони” деб номланадиган самара). Бундан ташқари, фонд бозорини ривожлантириш учун давлат одатда молиявий актив эгаларига солиқ имтиёзлари беради (масалан, АҚШда институционал инвесторларга имтиёзли акциялар бўйича). Шунинг учун инвестицион лойиҳалар ва уларни молиялаштириш манбаларини танлаш солиқларни минималлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш билан боғланади. Солиқ манфаатлари кўпинча тайёр корхонани сотиб олиш учун рағбатларнинг бири ҳисобланади (молиявий синергизм); ташқи молиялаштириш манбаларини жалб қилиш (заём маблағлари, конвертация қилинувчи активлар, ҳосил қилинувчи активлар бўйича қайд қилинган ёки ўзгарувчан фоизлар) ва уларнинг молиявий бозорларда жозибадорлигини таъминлаш шаклларидан бирини; корхона хусусий капитали эгаларига дивидендларни тўлаш сиёсати ва тўловлар схемалари (пул шаклида бўлиши шарт эмас) ҳамда қайта инвестиция қилинувчи фойданинг ва капитал эгаларига йўналтирилувчи фойда ўртасидаги нисбатлардан бирини. Капитални жалб этиш корхона томонидан капитал эгаларига тўловларни инвестиция хатарини ҳисобга олган ҳолда таъминлаш имкониятини берадиган даромад олиш зарурияти билан боғлиқ бўлганлиги учун капитал қиймати тушунчаси юзага келади. Яъни корхонанинг ишлаётган реал ва молиявий активлари мажмуи учун капиталнинг барча элементлари жамланмаси шунча суммада шаклланади. Молиявий қарорлар — бу аслида паст қийматли капитал элементларини излаш ва капиталнинг турли элементлари уйғунлашувини оптималлаштириш йўли билан капитал қийматини минималлаштиришга оид қарорлардир. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling