Авторитар
|
Кучли, натижаларни мўлжаллаган, ҳақиқий натижаларга эришадиган раҳбар
|
Қарорларни тез қабул қилиш, қўйилган натижаларга эришиш
|
Ходимларнинг қўнимсизлиги, ворислик билан боғлиқ муаммолар
|
Харизматик
|
Шахсий ўрнак кўрсатиб раҳбарлик қилувчи етакчи, ғайратли шахс
|
Ўз иш муҳитини яхши кўрадиган ва кучли қизиқиш билан илҳомланган ходимлар
|
Интизомнинг етишмаслиги ва эътиборнинг бир ерга жамланмаганлиги, кутилаётган натижалар реал бўлмаслиги, ворислик масаласи қийинчилик билан ҳал бўлиши мумкинлиги
|
Бюрократик
|
Қоидаларга риоя қилади ва буни бошқалардан ҳам талаб қилади
|
Хатар даражаси паст, ноаниқликнинг камайиши, бир кимсага кўпроқ эътибор берилишига йўл қўйилмаслиги
|
Ижодий ёндошув етишмовчилиги, тадбиркорлик руҳининг йўқлиги
|
Демократик
|
Қўл остидагиларни қарорлар қабул қилиш жараёнига фаол равишда жалб қилади
|
Қарорлар қабул қилишда иштирок улуши катта, ворислик сақланишига ёрдам беради
|
Кўп вақт талаб қилади, эътибор натижаларга эришига эмас, кўпроқ жараённинг ўзига қаратилади
|
Либерал
|
Натижаларга эришишда ходимлар тўлиқ эркинлик билан ҳаракат қилишига имконият беради
|
Ходимларга ташаббус кўрсатиш ва ижодий ёндошув имкониятини беради
|
Хатар даражаси юқори, чунки вазифаларнинг бажарилмаганлиги тўғрисидаги хабарлар кечикиш билан етиб келади
|
Қўллаб-қувватлайдиган
|
Ходимларни маънавий ва профессионал жиҳатдан қўллаб-қувватлайди
|
Доимо ўз устида ишлаб, такомиллашиб борадиган, интилувчан ходимлар
|
Корхонанинг иш натижалари кимнидир шахсий эхтиёжларига ён босган ҳолда иккинчи ўринга тушиб қолиши мумкин
|