Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet94/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

ресурслар ҳажмини кўпайтириш фақат зиддият у ёки бу ресурслар етишмовчилиги натижасида юзага келган пайтларда жоиз кўриладиган ечим бўлиши мумкин;

  • инсон омилидаги ўзгаришлар зиддиятга келган томонларнинг хатти-ҳаракатини ўзгартиришга уриниш йўлида амалга оширилади. Бу жараён узоқ вақт талаб қилиши ва қисқа муддатли ечим сифатида тан олинмаслиги мумкин;

  • муаммони “нураши (зил кетиши)” – зиддиятга борган томонларда муваффақиятга эришиш ва унумли ҳамкорлик ҳиссини ҳосил қилиш учун аввал муаммонинг катта бўлмаган, камроқ аҳамиятга эга бўлган жиҳатларини ҳал қилишга уриниш, ундан кейин муаммонинг энг мураккаб томонларини ҳал қилишга ўтиш;

  • оммавий ахборот воситалари, афсуски, кўпинча зиддият авж оладиган майдонча бўлиб қолмоқда. Бу анча хавфли усул, чунки жамоатчилик фикри кутилгандан бошқача бўлиб чиқиши мумкин. Шу билан бирга ОАВ томонидан босим ўтказилиши зиддият иштироқчиларини ўз келишмовчиликларини бартараф қилишга мажбур қилиши мумкин.


    17 савол. “Ички аудит” функциясини корхона раҳбарияти олдида муносиб кўрсатиш учун аудиторлар ўз фаолиятлари турли оғирлик даражасидаги зиддиятлар юзага келиши ва ривожланишига сабаб бўлишини тушунишлари керак. Шунинг учун зиддият сабаблари тушунарли бўлиши ва дисфункционал вазият вужудга келмаслиги учун уларни бошқара билиш лозим. Қуйида келтирилганлар ичидан зиддият сабаби ҳисобланмайдиганларини танланг:

    1. коммуникатив узилиш;

    2. юқорироқ даражадаги мақсадлар;

    3. шахслар ўртасидаги тўқнашувлар;

    4. мақомдаги фарқлар.


    Ташкилий ўзгаришлар – бу ташкилий тузилмани ўзгартириш жараёнидир. Ҳамма корхонада ҳам вақти-вақти билан ўзгаришлар рўй беради, чунки бизнес ўзгаради, атроф-муҳит ўзгаради, корхона бизнесидаги одамлар ўзгаради. Ўзгаришлар тушунчаси ўз ичига унча катта бўлмаган тузилма ўзгаришларини ҳам, корхонанинг тубдан стратегик қайта ташкил қилинишини ҳам қамраб олади. Ташкилий ўзгаришларнинг энг мураккаб таркибий қисмларидан бири ушбу ўзгаришларни жорий қилишдир. Корхона аъзолари ўзгаришларга турли сабабларга кўра қаршилик қилишлари мумкин.
    Ўзгаришларга қарши чиқишнинг асосий сабаби қўрқув бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Бу номаълумлик олдидаги қўрқув ва дастлабки ўзгаришлардан кейин бошқа каттароқ ўзгаришлар бўлиши ва улар ходимни ишдан бўшатиш билан якунланишидан чўчишдир. Раҳбарият оддий ходимлар билан ўзаро муносабатларни очиқдан-очиқ писанд қилмаслиги, одатдаги тартибларнинг бузилиш эҳтимоли кабилар оддий ходимларнинг ташкилий ўзгаришлардан қўрқишининг кейинги сабаблари бўлиши мумкин.
    Ўзгаришлар жараёни ўзининг мантиқий якунига минимал тўхташлар билан етиши раҳбарият ходимлар томонидан ўзгаришларга қаршилик қилиш муаммосини ўрганиб чиқиши ва қаршилик боис юзага келиши мумкин бўлган салбий таъсирни минималлаштириши зарур. Бу масала турли усуллар ёрдамида ҳал этилиши мумкин, булар ичида раҳбарият томонидан олдини олувчи чора-тадбирлар кўрилиши ва оддий ходимларни ташкилий ўзгаришлар жараёнига жалб қилиш кабилар бор:

    • кутилаётган ўзгаришларнинг моҳияти, кўлами ва сабабларини ушбу ўзгаришлар манфаатларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамма ходимларга тушунтириш;

    • ўзгаришлар тўғрисида олдиндан огоҳлантириш зарур, кутилаётган ўзгаришлар ҳақидаги огоҳлантириш ва ўзгаришлар бошланиши ўртасида етарлича вақт муддати бўлиши зарур;

    • ташкилий ўзгаришлар масалаларига бағишланган расмий ва норасмий йиғилишлар ташкил қилиш;

    • оддий ходимлар ўзгаришларни қандай қабул қилишларини, уларни ўзгаришларнинг иқтисодий, ижтимоий ва руҳий таъсирига муносабатини олдиндан ўйлаб кўриш керак. Корхона ўтказилаётган ўзгаришлардан айнан ходимларнинг таъсирланишини (яъни ушбу ўзгаришларнинг ходимлар томонидан идрок этилишини) баҳолай олиши керак, чунки ходимларнинг қабул қилиши ўзгаришларнинг ҳақиқий натижаларидан ўзгача бўлиши мумкин, лекин улар ўзгаришларга айнан ўзларининг идрокига мувофиқ жавоб берадилар.




    Download 1.71 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   159




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling