Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


-мавзу. Корхонанинг ташкилий тузилмаси, бизнес жараёнлари ва хатарлар


Download 1.71 Mb.
bet96/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

3-мавзу. Корхонанинг ташкилий тузилмаси, бизнес жараёнлари ва хатарлар
3.1. Корхонанинг ташкилий тузилмаси ва хатарларни назорат қилиш.
3.2. Иш фаоллиги цикллари, бизнес жараёнлар ва улар билан боғлиқ хатарлар.
3.3. Хатарларни назорат қилиш ва самарали бошқариш.


3.1. Корхонанинг ташкилий тузилмаси ва хатарларни назорат қилиш
Корхонанинг аниқ ташкилий тузилмаси фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш учун зарур бўлган кенг қамровли назорат муҳитини яратиш учун муҳим элемент ҳисобланади. Корхонадаги ҳар бир ходим ишнинг қайси қисми учун жавоб беришини аниқ билса фирибгарлик эҳтимоли анча камаяди. Бу ҳолатда йўқолган суммалар тақдирини текшириш анча енгиллашади ва камомад ёки ўғриликнинг жазосиз қолиши имкони камаяди.
Ташкилий тузилма – корхона бўлинмаларининг миқдор ва сифат таркибини белгилайдиган ва уларнинг бир-бири билан ўзаро муносабати тартибини схема тарзида кўрсатадиган ҳужжатдир. Корхонанинг тузилмаси корхона ҳал қиладиган вазифаларнинг ҳажми ва мазмуни корхонада юзага келган ахборот ва ҳужжатлар оқимининг йўналиши ва жадаллигини, шунингдек, корхонанинг ташкилий ҳамда моддий имкониятларини ҳисобга олган холда белгиланади.
Бўлинмаларнинг ташкилий тузилмадаги ўрни ва аҳамияти
Ишлаб чиқариш ва хизматчиларнинг функциялари ўхшашлиги жиҳатидан уларни гуруҳлаш орқали бўлим (бўлинмалар) яратиш корхонанинг хўжалик фаолияти кенгаяётган даврда уни янада самарали бошқариш ва раҳбарликда зарур бўлган мосланувчанликка эришиш имконини беради.
Корхона тузилмаси қуйидаги атамаларда ифодаланиши мумкин:
1. Мураккаблик.
2. Расмийлаштириш.
3. Марказлаштириш.


Мураккаблик
Корхонадаги мавжуд табақаланиш (дифференциация) тури ташкилий тузилманинг мураккаблигини белгилайди:

  • Вертикал дифференциация: корхонада ташкилий тузилманинг даражалари қанча кўп бўлса, тузилма шунча мураккаб бўлиб, корхона бизнес шароитларининг ўзгаришларига шу қадар секин ва самарасиз мослашади. Бундай корхоналар тўғрисида том маънода “вертикал бошқарув корхоналари” дейишади.


  • Download 1.71 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling