Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


корхона учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга


Download 1.71 Mb.
bet98/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

корхона учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга қарорлар одатда корхона бош идорасида қабул қилинади; демак, уларни марказлаштиришдан чиқаришнинг ҳожати йўқ.

Юқорида айтилганларни умумлаштирган ҳолда қайд этиш керакки, қуйидаги шартлар бажарилганда юқори даражадаги марказлаштиришдан чиқариш одатдаги ҳолга айланади: бошқарув иерархиясининг қуйи даражаларида кўп сонли қарорлар қабул қилинади; бошқарув иерархиясининг қуйи даражаларида қабул қилинадиган қарорлар кўпгина функция ва топшириқларнинг бажарилишига таъсир кўрсатади; қарорнинг текширилиши ва тасдиқланиши уни амалга оширишдан аввал талаб қилинади.
Марказлаштиришдан чиқариш жараёни кўп ҳолларда ўз тузилмасида аниқ чегараланган тузилмавий бирликлар, функциялар ва маҳсулотлар атрофида шаклланган департаментлар (бўлинмалар)га эга бўлган корхоналарда нисбатан кам қийинчилик билан амалга оширилади.


Марказлаштиришдан чиқаришнинг афзалликлари
Марказлаштиришдан чиқаришнинг афзалликлари орасида қуйидагиларни алоҳида ажратиб кўрсатамиз:

  • операцион (ишлаб чиқаришга оид) қарорларни қабул қилиш тезлигининг ошиши;

  • ёлланма ходимлар ўртасида сифатлироқ фикр алмашувлар ва ташаббускорликнинг рағбатлантирилиши;

  • корхонанинг ҳамма ходимлари томонидан корхона мақсадлари ва вазифаларининг тушунилиши талаб қилиниши;

  • бошқарув иерархиясининг қуйи даражаларида қарор қабул қилиш қобилиятини аниқлаш ва тарбиялаш ҳам менежерларни шакллантиришга ёрдам беради;

  • ваколат ва мажбуриятларни бошқарув иерархиясининг қуйи даражаларига топшириш

  • топ-менежерларни кундалик мажбуриятлардан озод қилиш, бу эса уларнинг эътиборини корхонанинг стратегик мақсадларига қаратишга имкон беради;

  • айрим (аниқ) бўлинмалар фаолиятининг молиявий натижаларини баҳолаш имконияти пайдо бўлиши.



Марказлаштиришдан чиқаришнинг камчиликлари
Кўпгина афзалликларга эга бўлишига қарамасдан марказлаштиришдан чиқаришнинг айрим камчиликлари ҳам бор:
• кучларни қиска муддатли маҳаллий масалаларни ҳал қилишга жамлаш;

  • топ-менежерлар томонидан назорат камайгани натижасида хатарлар даражасининг ошиши;

  • ўзаро боғлиқ тузилмавий бирликлар ишини мувофиқлаштиришнинг мураккаблашуви: бошқарув иерархиясининг қуйи даражалари бир бирига зид қарорлар қабул қилиши мумкин;

  • бошқарув иерархиясининг қуйи даражаларида қарорлар “маъқул етарлилик” (“бу бизлар учун чакки эмас, шунинг учун ҳам биз буни бажарамиз”) тамойили асосида қабул қилиниши хавфи ошиши.




Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling