Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet101/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Савол 20. Қуйидагилар бюрократик ташкилий тузилманинг камчилиги ҳисобланади:

  1. бажариладиган “қоғоз” ишининг минималлиги;

  1. ёлланма ходимларнинг хатти-ҳаракатларини назорат қилиб бўлмайди, чунки ташкилий тузилма ҳаддан ташқари мослашувчан;

  1. корхона ичида креативлик жуда кам;

  1. ташкилий мақсадлар аниқ ифодаланган урғуга эга эмас, чунки иш муҳити шахсиятга юқори даражадаги эътибор билан тавсифланади


Савол 21. Қуйида келтирилган тузилмаларнинг қайси бирига функцияларнинг аҳамиятли даражада такрорланиши хос?

  1. оддий тузилма;

  2. дивизионал тузилма;

  3. машина бюрократияси;

  4. профессионал бюрократия.

Ташкилий тузилманинг қурилиши
Ташкилий тузилманинг қурилиши (departmentation) – бу бир-бири билан боғлиқ иш турларининг йирик ташкилий тизимостиларга гуруҳлашиш (гуруҳларга тўпланиш) жараёнидир. Бу жараён бажариладиган технологик операцияларнинг корхона томонидан алоҳида вазифаларларга бўлиниши билан яратилган турлича меҳнат тақсимоти тоифалари ўртасидаги мувофиқлашувни таъминлашга ёрдам беради. Ташкилий тузилма қурилишининг бир неча усуллари мавжуд.
Айниқса кўп учрайдиган тури – бу функционал ташкилий тузилма қурилишидир. Маркетинг, ишлаб чиқариш ва молия (бухгалтерия ҳисоби) энг оддий ва одатдаги функционал бўлинмалар ҳисобланади. Бўлинмаларнинг муайян функцияларни бажаришга ихтисослашганлиги, бажариладиган функциялар сонини қисқартириш натижасида ходимлар тайёрлаш жараёнининг соддалаштирилгани ва асосий функцияларнинг топ-менежмент даражасида тақдим қилиниши мазкур тузилманинг афзаллик томонларидир. Бундай тузилма камчиликлари орасида фойда марказларининг йўқлиги ва турли функциялар ўртасида мувофиқлик бўлмаслиги эҳтимолини айтиб ўтиш мумкин.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling