Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети самарқанд филиали бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молия кафедраси


Download 1.71 Mb.
bet104/159
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1242492
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   159
Bog'liq
Ички аудит Дарслик узб

Савол 23. Менежернинг оптимал бошқариш меъёри вазиятга қараб ўзгарувчи қатор омилларга боғлиқ. Масалан, битта иш зонасида жойлашган ва оддий ва такрорланиб келадиган бир хил топшириқларни бажарадиган ходимларни назоратни қилувчи менежер қуйидаги оптимал бошқариш меъёрига эга бўлади:

  1. чекланмаган ходимлар сони;

  2. фақат бир нечта ходимлар (паст бошқариш меъёри);

  3. ходимларнинг сони нисбатан катта (юқори бошқариш меъёри);

  4. ходимларнинг сони ходимлар ҳудудий жиҳатдан тарқоқ бўлган ҳолатга нисбатан кам



Матрицали ташкилий тузилма
Матрицали ташкилий тузилма битта корхона доирасида юқорида келтирилган тузилмаларнинг исталган иккитасидан фойдаланилганда вужудга келади. Бундай корхонада битта оддий ходим биттадан кўп менежерга бўйсинади. Бу чалкаш масала ҳар хил менежерлар ўртасида ўзига хос биринчиликни аниқлаш йўли билан ҳал этилиши керак.
Матрицали бошқарувли корхонага хос мосланувчанлик керакли жойларга энг муносиб ходимларни йўллашга имкон беради (бу жойлар уларнинг одатдаги бўлинмалар доирасидан ташқарида бўлса ҳам). Матрицали тузилманинг хос мосланувчанлиги корхонага бир марталик муайян лойиҳаларга ёлланадиган ва бу лойиҳалар тугаганидан кейин бўшатиладиган ходимлар сонида кескин ўзгаришлар бўлишига йўл қўймасликка (ёки ҳеч бўлмаса, ўзгаришлар кўламини сезиларли даражада қисқартиришга) имкон беради. Матрицали тузилма корхонага битта йирик лойиҳада иштирок этиш учун турли бўлинмалардан ходимларни вақтинча жалб қилиш имкониятини яратади. Матрицали тузилманинг асосий камчилиги – якка раҳбарлик принципининг бузилишидир. Чунки баъзи ҳолларда битта ходимда бирданига бир нечта бевосита бошлиқ бўлиши мумкин.


3.2. Иш фаоллиги цикллари, бизнес-жараёнлар ва улар билан боғлиқ хатарлар
Иш фаоллиги цикллари
Иш фаоллигининг кетма-кет жонлашиши, кенгайиши ва сусайиши, иш фаоллигининг тушиб кетиши асосан истеъмол талабининг ўсиши ва камайиши, шартномалар тузилиши, буюртмалар мавжудлиги билан боғлиқ.
Иқтисодий цикл (иш фаоллиги цикли) учун иш фаоллигининг ўсиши ва пасайиши вақт-вақти билан такрорланиб туриши хос, бу эса талаб ва таклифнинг номутаносиблиги шаклида намоён бўлади. Умуман олганда, цикл иқтисодий фаолликнинг турли кўрсаткичлари (ЯИМ ўсиш суръатлари, умумий сотув ҳажми, умумий нарх даражаси, ишсизлик даражаси, ишлаб чиқариш қувватларининг иш билан таъминланганлиги ва ҳ.к.з.) ўзгаришининг натижасини ифода қилади.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling